Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1772 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ПАРКЕНТ ТУМАНИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "GAMMA TRADE" MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 918436 Claim ID 2943254 PDF Hash 5f823ac444338718... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 222-моддаси ИПК 222 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 13 октябрь 4-1105-2202/1772-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Паркент туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «GAMMA TRADE» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Р.Юсупов (2022 йил 6 июндаги 21-05242-сонли ишончнома) иштирокида, Юқоричирчиқ туман ДСИнинг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризада баён этилишича, «GAMMA TRADE» МЧЖ кўрсатилган юридик манзилда фаолият амалга оширмаётганлиги, йўқлиги аниқланган. Шунга кўра, Паркент туман Давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «GAMMA TRADE» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар солиқ бўйича солиқ ҳисоботини бугунги кунга қадар тақдим этмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (матнда СК деб юритилади) 111-моддаси биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Ушбу модданинг учинчи қисми тўртинчи бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин. Аризачи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатиб қўйилган. Аризачи жавобгар шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юбориб, жавобгарга банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб турилганлигини маълум қилган ҳамда ўзининг манзилида йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим қилмаганлиги сабабли банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирган. Ишдаги ҳужжатлар билан аризачининг аризаси асослилиги, жавобгар ўзи кўрсатган юридик манзилда йўқлиги ҳамда бугунги кунга қадар солиқ органига ўзининг манзилида йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим этмаганлиги ўз исботини топганлиги боис, суд аризачининг ариза талабини асосли деб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи Паркент туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «GAMMA TRADE» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми жавобгарнинг ўз манзилида йўқлигини асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. «GAMMA TRADE» масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров