← Назад
Решение #76096 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ноябрь куни ЖПК | 224 | — | law | |
| февраль куни ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг «09» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи С.Мустақов ва унинг ҳимоячиси “RAVSHANOV ABDULAZIZ
XIMOYASI” адвокатлик бюроси адвокати А.Равшановнинг иштирокида,
Мустақов Садржон Содиқжон ўғлига оид 1-1006-2502/415-сон жиноят ишини
кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Мустақов Садржон Содиқжон ўғли (MUSTOQOV
SADRJON SODIQJON O’GLI), 1998 йил 23 августда
Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, уйланмаган, муқаддам
судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент вилояти, Зангиота
тумани, Охунбобоев кўчаси, 6-уйда яшайди, 2024 йил 4
ноябрь куни ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб,
2024 йил 5 ноябрь куни озод қилинган, 2024 йил 22
ноябрь куни “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида”ги
тилхат эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 15 февраль
куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган ва 2025
йил 15 февраль куни “Шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳнинг кўрсатувларини
ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи С.Мустоқов 2024 йил 4 ноябрь куни соат 14:50да Чилонзор
тумани, 20-мавзе, Яккатут МФЙ, 462-сонли МТМ олдида Чилонзор туман ИИО
ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан шубха остига олиниб, унинг бошқарувидаги
давлат рақам белгиси 01 В 462 ХВ бўлган Матиз русумли автомашина ва унинг
ёнлари кўздан кечирилганда унинг эгнида бўлган қора рангли шалварининг чап
чўнтагида сақлаб келган “КЕNТ” сигарет қутиси ичида зар қоғозга ўралган
ўткир ҳидли мумсимон модда борлиги аниқланган ва тегишли тартибда
расмийлаштирилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 5 ноябрдаги 4295-сонли
экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Мустоқов Садржон Содиқжон ўғлининг
эгнида бўлган қора рангли шалварининг чап чўнтагида сақлаб келган “КЕNТ”
сигарет қутиси ичида зар қоғозга ўралган ўткир ҳидли мумсимон холдаги
модда таркибида фаол гиёхванд модда тетрогидроканнобинол мавжуд бўлиб,
бу модда гашиш деб аталиши, гашишнинг оғирлиги 0,54 граммга тенг, деб
кўрсатилган.
Судланувчи С.Мустақов суд мажлисида эълон қилинган айбловга тўлиқ
иқрорлик билдириб, уч ойдан бери “Гашиш” гиёхвандлик воситасини истеъмол
қилиб келишини, аниқроғи интернет тармоқларида ушбу гиёхванд моддани
таъсирини ва кайфини кўриб истъемол қилишни ўрганганлигини, бироқ, ушбу
моддани мунтазам равишда истеъмол қилмаслигини, ҳар вақт ҳар вақт олдида
ортиқча пули бўлганида телеграм ижтимоий ижтимоий тармоғи орқали ушбу
гиёхванд моддани закладка сифатида сотиб олиб истеъмол қилиб келганлигини,
2024 йил 04 ноябрь куни соат 14:00да Телеграмм ижтимоий тармоғидаги
“ISTANBUL” номли бот орқали 200.000 сўм эвазига 0,5 грамм “Гашиш”
гёхванд моддасини сотиб олганлигини, Телеграм ижтимойи тармоғи орқали
берилган манзил, яъни Чилонзор тумани, 20-мавзега бориб гиёҳвандлик
воситаси жойлашган манзилидан зар қоғоздан ўралган ҳолда олганлигини ва
уни яшириб қўйиш мақсадида ўзида бўлган “KENT” сигарета қутисига солиб,
уни ўзининг эгнида бўлган қора рангли шалварининг чап чўнтагига
солганлигини, шу пайт ўзига олдиндан таниш бўлган Сардор исмли дўсти
қўнғироқ қилиб, уни Чилонзор тумани, 20-мавзе, “Корейский здания”ни
олдидан олиб кетиши ҳақида илтимос қилганидан кейин унга яқинроқ ҳудудда
бўлганлиги сабабли тезда уни олдига, яъни Чилонзор тумани, 20-мавзе, Яккатут
МФЙ, 462-сонли МТМ олдига
борганлигини ва уни автомашинасига
олганлигини, шу вақтда у автомашинасини энди ҳаракатлантираётган вақтида
унинг автомашинаси орқасига ИИБ ППХБга тегишли бўлган автомашина келиб
тўҳтаганлигини ва автомашинадан ИИБ ППХБ ходимлари тушишиб, унинг
олдига келишганликларини, шундан кейин ППХБ ходимлари ўзларини хизмат
гувоҳномаларини кўрсатиш орқали таништиришиб, ўзи ва дўсти Сардордан
олдиларидан қандайдир ноқнуний нарсалар бор ёки йўқлиги ҳақида
сўраганлигини, шунда уларнинг сўровларига дўсти Сардор ўзида ҳеч қандай
ноқонуний нарса йўқлиги ҳақида айтганидан кейин унинг ўзи ўз ихтиёри билан
эгнидаги қора рангли шалварининг чап чўнтагига солган гиёҳвандлик воситаси
мавжудлиги ҳақида айтганлигини, чунки ИИБ ППХБ ходимлари уни
закладкани олган вақтида ортидан кузатиб келгандек туюлганлигини, шундан
кейин ИИБ ППХБ ходимлари икки нафар ҳолислар иштирокида уларни кўздан
кечирганликларини ва унинг эгнидан бўлган қора рангли шалварининг чап
чўнтагидан “KENT” сигарета қутисини ИИБ ППХБ ходимларига ўзи тақдим
қилганлигини, шундан кейин ИИБ ППХБ ходимлари ушбу қутининг ичидан
менга тегишли бўлган зар қоғозга ўралган “Гашиш” гиёхвандлик воситасини
топишиб, ҳолатни тегишли тартибда расмийлаштиришганликларини, у бошқа
шахсларга
гиёҳвандлик
воситаларини
умуман
сотмаганлигини
ва
ўтказмаганлигини, унинг шериклари бўлмагани, ёнидан топилган гиёҳвандлик
воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлигини айтиб, сотиш ёки
кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан
чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини
инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи С.Мустақов унга эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор
бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги
далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жумладан, тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ Ё.Испандиёровнинг
дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда
“2024 йил 4 ноябрь куни соат тахминан 14:50да Чилонзор тумани, 20д-мавзеда
жойлашган, 462-сонли МТМ олдидан ўтиб кетаётган вақтида олдига ИИБ
ППХБ ходимлари келиб, бир ишда ҳолис сифатида иштирок этишни
айтишганликларини,шундан кейин улардан қандай ишда ҳолис сифатида
қатнашиши кераклиги ҳақида сўраганлигини, шу вақтда унинг олдида ўзидан
ташқари қўшниси ҳам бўлганлигини, ИИБ ППХБ ҳодимлари уларга икки нафар
шахсларни
гиёхвандлик
воситаларини
ўзида
сақлашда
гумон
қилнишаётганлиги ва уларни ёнларини кўздан кечириш қилишда ҳолис
сифатида қатнашишини айтишганликларини, шундан кейин уларни таклифига
розилик билдириб, улар билан бирга борганлигини, шундан кейин ИИБ ППХБ
ходимлари уни ўзига олдиндан таниш бўлмаган икки нафар шахслар олдига
олиб боришганликларини ва ушбу шахсларни эгнида бўлган кийимлари ва
автомашинасини ўзларининг иштирокида кўздан кечиришганида ўзини
Мустоқов Садржон Содиқжон ўғли деб таништирган шахснинг эгнида бўлган
қора рангли шалвари чап чўнтагидан “KENT” ёзувли сигарета қутисига
солинган зар қоғозга ўралган қандайдир модда аниқланганлигини, шундан
кейин ИИБ ППХБ ходимлари ушбу қандай модда эканлиги С.Мустоқовдан
сўралганида С.Мустоқов уларнинг сўровига асосан ушбу модда мастерка
(гашиш) эканлигини айтиб, уни ўзини истеъмоли учун ёнида сақлаб олиб
юрганлигини маълум қилганлигини, унинг олдида бўлган ўзини Абдусаломов
Сардор Кароматулло ўғли деб таништирган шахснинг ёнларидан бирон бир
ноқонуний нарса аниқланмаганлигини, шундан кейин ИИБ ППХБ ходимлари
С.Мустоқовдан олинган нарсани конверт ичига жойлаб, бўлган ҳолатни
расмийлаштиришганликларини баён қилиб кўрсатув берган.
Бундан ташқари, тарафларнинг розилиги билан дастлабки тергов органи
томонидан
гувоҳ
сифатида
сўроқ
қилинган
Н.Сабирова
ва
С.Абдусаломовларнинг кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди.
Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама
этиб қуйидаги тўхтамга келади:
судланувчи С.Мустақовнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар
экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да
ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273моддасининг 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг
28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф
қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини
инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби
судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов
ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг
эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун
фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва
баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар
ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд
мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган
далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд
ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги
судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг
хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб
эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги
тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни
турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш,
қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши
лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки
бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган
жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин.” деб раҳбарий
тушунтириш берилган.
Шунингдек, 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи,
иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани
ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш
мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари
лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда
топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар
киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг
ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи С.Мустақовга нисбатан
айб эълон қилишда, фақатгина С.Мустоқов 2024 йил 4 ноябрь куни соат 14:50да
Чилонзор тумани, 20-мавзе, Яккатут МФЙ, 462-сонли МТМ олдида Чилонзор
туман ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан шубха остига олиниб, унинг
бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 В 462 ХВ бўлган Матиз русумли
автомашина ва унинг ёнлари кўздан кечирилганда унинг эгнида бўлган қора
рангли шалварининг чап чўнтагида сақлаб келган “КЕNТ” сигарет қутиси
ичида зар қоғозга ўралган ўткир ҳидли мумсимон модда борлигига таянгани,
бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган.
Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи С.Мустақов ўз
кўрсатувларида, уч ойдан бери “Гашиш” гиёхвандлик воситасини истеъмол
қилиб келишини, аниқроғи интернет тармоқларида ушбу гиёхванд моддани
таъсирини ва кайфини кўриб истъемол қилишни ўрганганлигини, “гашиш”
гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг
истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди.
Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 2024 йил 22 ноябрдаги 3069-сонли далолатномасига кўра,
судланувчи С.Мустақов гиёҳвандлик воситасидан азият чекмаслиги ва
даволашга муҳтож эмаслиги, чунки унда ушбу касалликнинг клиник белгилари
ёки кўриниши аниқланмаганлиги, унинг гашиш гиёҳвандлик воситасини
мунтазам равишда истеъмол қилганлигини кўрсатадиган объектив маълумотлар
йўқлиги, бироқ унинг гашиш гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиши ва
ушбу дори воситасига қарамлик клиник белгилари аниқланганлиги
кўрсатилган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов
ҳаракатлари давомида С.Мустақов “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш
мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув
берган. Шунингдек, дастлабки суриштирув ва тергов давомида С.Мустақов
гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “гашиш”ни ўтказиш мақсади
исботланмаган.
Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши
юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи С.Мустақов томонидан
гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга
оширилганлигини
тасдиқловчи
далиллар
аниқланмаганлигини,
иш
ҳужжатларига кўра С.Мустақов (гашиш) гиёҳвандлик касаллигига чалинмаган
бўлсада, гашиш гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиши ва ушбу дори
воситасига қарамлик клиник белгилари аниқланганлиги инобатга олиб, унинг
ёнидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли
учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи С.Мустақовнинг
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисмидан
“озгинадан кўпроқ миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш
мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш”
жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмига
қайта квалификация қилишни лозим топади.
айбловга тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖК
56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб
баҳолайди.
Шу билан бирга, судланувчи С.Мустақовга жазо турини танлашда содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида назарда
тутилган жарима жазосини тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ЖК
62-моддаси тартибида унинг ушлаб турилган ва қамоқда сақланган вақтини
тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил жарима жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд-наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи
С.Мустақов гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслиги
сабабли, суд унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини
қўлламасликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211-моддасига асосан суд ашёвий далил
тариқасида олинган ҳамда экспертиза тадқиқотидан қолган умумий вазни 0,54
гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Мустақов Садржон Содиқжон ўғли (MUSTOQOV SADRJON
SODIQJON O’GLI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу
модда бўйича базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмнинг 20 (йигирма)
баравари миқдорида 7.500.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан С.Мустақовни ушлаб
турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 4 ноябрь, 2025 йил 15 февраль, 2 кун)
ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узилкесил ўташ учун базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмнинг 19 (ўн тўққиз)
баравари миқдорида 7.125.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Жарима давлат фойдасига ундирилсин.
С.Мустақовга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” тарзидаги
эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ
МСБда сақланаётган оғирлиги 0,54 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик
воситаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг
кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм
апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович