← Назад
Решение #761036 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 12 октябр
4-1802-2202/1297-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судяси Ж.Р.Ачилов, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон
хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Н.Қурбонов (2022 йил 15 июндаги
13/06-сонли ишончномага асосан), даъвогар раҳбари Х.Қурбонов, жавобгар вакили
И.Буриев (2022 йил 25 майдаги ишончномага асосан) Шаҳрисабз туман ҳокимлиги
вакили О.Ниязов (ишончнома асосан) ва Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё
вилоят бошқармаси вакили Ш.Қурбонов (2022 йил 16 сентябрдаги 2208/09-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон
хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Асадбек Хушвақ ўғли” фермер
хўжалигининг манфаатида, жавобгар “OQSAROY KESH AGRO” МЧЖни 15, 16, 18, 19,
21қ-контурдан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари
кенгаши “Асадбек Хушвақ ўғли” фермер хўжалигининг манфаатида, жавобгар
“OQSAROY KESH AGRO” МЧЖни 15, 16, 18, 19, 21қ-контурдан мажбурий тартибда
чиқаришни сўраган.
Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишга Шаҳрисабз туман ҳокимлиги, Давлат кадастрлар
палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги
бошқармаски жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжалиги ва
томорқа ер эгалари кенгаши вакили туман ҳокимлигини қарори асосида
Шаҳрисабз туманида фаолият юритаётган фермер, деҳқон хўжаликлари
фаолиятини юритиш давомида ерлари ўзбошимчалик билан егалланган ҳолда
“OQSAROY KESH AGRO” МЧЖ берилганлигини, фермер номига солиқ тўловлари
чиқаётганлигини, фермерлар ери захирага олинмаганлигини, талабнома ҳоким
қарори бўйича бошқа фермер хўжалиги номидан юборилганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво ариза талабини
қўллаб қўвватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Ўзбекистон массивидаги
мазкур контурдаги ерлар кадастр идораси томонидан жамиятга ўлчаб
берилганлигини,
ҳоким
қарори
чиққанлигини,
ижара
шартномаси
тузилганлигини, солиқларни тўланилаётганлигини, ушбу фермер хўжалиги
бўйича талабнома берилмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
1
Иш ҳужжатларига кўра даъво аризага илова қилинган талабномага асосан
бошқа “Қурбонов Хушвақ Тошбобоевич” фермер хўжалиги манфаатида жавобгарга
талабнома жўнатилганлиги аниқланди.
Шунингдек, “Асадбек Хушвақ ўғли” фермер хўжалиги томонидан ҳам
жавобгарга талабнома юборилмасдан қолган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
- ИПК)нинг 107-моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги
низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса даъво
кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвони кўрмасдан қолдиришни, даъвогар давлат
божини тўлашдан озод эканлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни,
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисмининг 5-банди ва
195-моддаларини қўллаб суд,
а ж р и м қ и л а д и:
Даъвогар Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “Асадбек Хушвақ ўғли” фермер хўжалигининг манфаатида, жавобгар
“OQSAROY KESH AGRO” МЧЖни 15, 16, 18, 19, 21қ-контурдан мажбурий тартибда
чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий
тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу ажримдан норози тарафлар даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисидаги ажрим устидан Қашқадарё вилоят судига шикоят қилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Р.Ачилов
2