← Назад
Решение #761073 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 47 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
4-1701-2203/4040-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон
вилоят бошқармаси даъвогар- Андижон шаҳар бўлими манфаатида жавобгар“Андижон АТЕК” масъулити чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили- Ў.Рахмонов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фуқаро Салиев Толиб Рахматович ҳамда Якубов Хакимбекларга Тиббий меҳнат
комиссиясининг хулосаларига кўра Андижон АТЕКда ишлаган даврида меҳнатда
майибланганлиги учун ногирон деб тан олинган. Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон
шаҳар бўлими (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) томонидан
фуқаролар Т.Салиев ва Х.Якубовларга ҳар ойда белгиланган миқдорда
ногиронлик пенсиялари тўланган.
Даъвогар фуқароларга тўланган пенсия тўловини тўлаш тўғрисида
жавобгарга талабнома юборилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга
оширмаган.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий
судга жавобгардан фукароларга тўланган 15 715 432 сўм ногиронлик пенсия
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, фуқароларга ногиронлик
пенсияси тўлаб келинаётганлиги, фуқаролар умрбод пенсия тўлашлик
белгиланганлигини, амалдаги тартибга асосан жавобгар тўланган ногиронлик
пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига маблағ ўтказиб туриши
лозимлигини, жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга
оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Андижон АТЕКда ишлаган фуқаро
Т.Салиев 1987 йил май ойида, фуқаро Х.Якубов 1991 йил февраль ойида меҳнат
вазифаларини бажариш вақтида тан жароҳати олинган. Олинган тан жарохати
ҳолати юзасидан фуқароларга белгиланган тартибда далолатномалар
расмийлаштирилган. Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосаларига асосан
ногирон деб тан олинган.
Андижон АТЕКнинг ҳуқуқий вориси “Андижон АТЕК” МЧЖ эканлиги
суднинг электрон маълумотлар базаси асосида аниқланди.
Фуқаро Т.Солиев 2022 йил апрель ойидан ёшга доир пенция тўловига
ўтказилган.
Даъвогар томонидан фуқароларга ногиронлик пенсиялари тайинланган,
фуқароларга тўлов амалга оширилган бўлиб, даъвогар томонидан тақдим
этилган маълумотга кўра амалга оширилган тўловлардан 2021 йил учун
7 204 193,15 сўм, 2022 йил 1 августь кунига қадарли 5 980 369,5 сўм жами
13 184 562,65 сўм тўловлар тўланмаган.
Бироқ, даъвогар даъво аризасида 15 715 432 сўм қарздорлик мавжудлиги
билдирилган бўлсада, қолдиқ қарздорлик 13 184 562,65 сўмни ташкил
этишлигини аниқланди.
Даъвогар жавобгарга тўланган пенсия тўловларини қоплаш тўғрисидаги
талабномани жавобгарга почта алоқа хизмати орқали юборилган, бироқ
жавобгар тўловларни амалга оширмаган.
Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талабини қисман асосли деб
ҳисоблайди. Чунки, иш хужжатларида фуқаролар Т.Салиев ва Х.Якубовларга
ногиронлик пенсияси тайинланганлиги ва тўланган пенсия тўловлари
миқдорини тасдиқловчи
даъвогарнинг фармойишлари, тасдиқланган
маълумотномалар билан ўз исботини топган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси б-бандига кўра ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб
мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан
тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60
ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга - ногиронлик
пенсиялари умрбод тайинланади.
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан мулк шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда
майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган
пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказишлари белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқлаш
ҳақида”ги
357-сонли
Қарорининг
1-иловаси
билан
тасдиқланган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи
бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг
1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни
қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. 4-бандида ташкилотлар ҳар
ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг
25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига
ўтказишлиги белгиланган.
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъвосини
қисман асосли деб ҳисоблаб, 15 715 432 сўм қарздорликликни ундириш
талабини қисман 13 184 562,65 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, қаноатлантирилган даъво талабларига
мутаносиб равишда тарафлардан Республика бюджетига ундиришни, бироқ
даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим
топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Андижон АТЕК” масъулити чекланган жамияти ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Андижон шаҳар бўлимига 13 184 562,65 сўм тўлаб
берилган пенсия тўлови ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 263 691,3 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев