← Назад
Решение #761083 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 47 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
4-1701-2203/4042-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон
вилоят бошқармаси даъвогар- Андижон туман бўлими манфаатида жавобгар“Андижон 3-сон пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига нисбатан тақдим этган
даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари- Ў.Рахмонов,
Д.Жалилов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Андижон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
1955 йилда туғилган фуқаро Исаев Мухиддин Анваровичга Тиббий меҳнат
комиссиясининг хулосасига кўра “Андижон 3-сон пахта тозалаш” акциядорлик
жамиятида ишлаган даврида меҳнатда майибланганлиги учун II-гуруҳ ногирони
деб тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон туман бўлими (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) томонидан фуқаро М.Исаевга ҳар
ойда белгиланган миқдорда ногиронлик пенсиялари тўланган.
Даъвогар фуқарога тўланган пенсия тўловини тўлаш тўғрисида жавобгарга
талабнома юборилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаган.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий
судга жавобгардан фукарога тўланган 35 304 366 сўм ногиронлик пенсия
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кўрсатма беришиб, фуқарога
ногиронлик пенсияси тўлаб келинаётганлиги, фуқаролар умрбод пенсия
тўлашлик белгиланганлигини, амалдаги тартибга асосан жавобгар тўланган
ногиронлик пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига маблағ ўтказиб
туриши лозимлигини, жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга
оширмаганлигини билдиришиб, даъвони қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини ҳамда ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантириш, даъвони бир қисмини иш юритишдан тугатишни лозим
топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, “Андижон 3-сон пахта тозалаш”
акциядорлик жамиятида ишлаган фуқаро М.Исаев 1981 йил 4 ноябрь куни
меҳнат вазифаларини бажариш вақтида тан жароҳати олинган. Олинган тан
жарохати ҳолати юзасидан фуқарога белгиланган тартибда далолатнома
расмийлаштирилган. Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосаларига кўра
фуқароларга меҳнатда майибланганлиги учун II-гуруҳ ногиронлари деб тан
олинган.
Даъвогар томонидан фуқарога ногиронлик пенсиялари тайинланган,
фуқарога 2022 йил 1 августга қадарли 35 304 366 сўм тўловлар амалга
оширилган.
Даъвогар жавобгарга тўланган пенсия тўловларини қоплаш тўғрисидаги
талабномани жавобгарга почта алоқа хизмати орқали юборилган, бироқ
жавобгар тўловларни амалга оширмаган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси б-бандига кўра ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб
мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан
тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60
ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга - ногиронлик
пенсиялари умрбод тайинланади.
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан мулк шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда
майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган
пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказишлари белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқлаш
ҳақида”ги
357-сонли
Қарорининг
1-иловаси
билан
тасдиқланган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи
бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг
1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни
қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. 4-бандида ташкилотлар ҳар
ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг
25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига
ўтказишлиги белгиланган.
Даъвогар
муқаддам
Андижон
туманлараро
иқтисодий
судига
2022 йил 2 августдаги даъво аризаси билан жавобгардан 2022 йил 1 августга
қадарли бўлган 34 349 963,05 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг
2022 йил 29 августь кунги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар
фойдасига 34 349 963 сўм ундирилган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвонинг 35 304 366 сўм қисми бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида, фуқаролик ишлари
бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни
бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса иш
юритишни тугатишлиги белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд даъвонинг 954 403 сўм ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди. Мавжуд қарздорлик иш хужжатларида фуқаро М.Исаевга
ногиронлик пенсияси тайинланганлиги ва тўланган пенсия тўловлари
миқдорини
тасдиқловчи
даъвогарнинг
фармойишлари,
далолатнома,
тасдиқланган маълумотномалар билан ўз исботини топган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, қаноатлантирилган даъво талабларига
мутаносиб равишда тарафлардан Республика бюджетига ундиришни, бироқ
даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим
топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 170, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Андижон 3-сон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Андижон туман бўлимига 954 403 сўм тўлаб
берилган пенсия тўлови ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 19 088,06 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг 34 349 963 сўм тўлаб берилган пенсия тўловини ундириш
талаби бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев