Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1292 Дата решения 12.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Турсинпўлатов Абдивайит" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "OQ SAROY KESH AGRO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 931934 Claim ID 2878960 PDF Hash 0b83f3b3ff651dd8... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
аролик кодексининг 228-моддаси аролик кодекси 228 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 12 октябр 4-1802-2202/1292-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Н.Қурбонов (2022 йил 15 июндаги 13/06-сонли ишончномага асосан), «TURSINPULATOV ABDUVAYIT» фермер хўжалиги раҳбари С.Турсинпўлатов, “OQ SAROY KESH AGRO” МЧЖ вакили И.Буриев (2022 йил 25 майдаги ишончномага асосан), Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили Ш.Қурбонов (2022 йил 16 сентябрдаги 2208/09-сонли ишончномага асосан), Шаҳрисабз туман ҳокимлиги юридик маслаҳатчиси (ишончномасиз) иштирокида, Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг «TURSINPULATOV ABDUVAYIT» фермер хўжалиги манфаатида, «OQ SAROY KESH AGRO” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (матнда Кенгаш деб юритилади) «TURSINPULATOV ABDUVAYIT» фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, «OQ SAROY KESH AGRO” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан жавобгарни даъвогарга ажратилган 17, 40қ, 41а, 44, 46 контур еридан мажбурий тартибда чиқариш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Шаҳрисабз туман ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва Давлат Кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб қилинган. Белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакили иштироки таъминланмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари судга берган кўрсатувида ер ижара шартномасини топа олмаганлигини билдириб, даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга берган кўрсатувида ҳоким қарори билан низоли ер майдони жавобгарга берилганлигини, ер солиқлари тўлаб борилаётганлигини билдириб, даъво талаби юзасидан важ кўрсатиб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Давлат Кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили даъвогар билан ер ижара шартномаси тузилмаганлигини, ер ажратиш далолатномаси ва ер майдони харитаси мавжуд эмаслиги маълум қилиб, низоли бўлган “Ўзбекистон” массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 17 ва 40к контурлари жавобгар номига рўйхатга олинганлигини билдирди. Шаҳрисабз туман ҳокимлиги юристи даъвогардан низоли ер майдонини заҳира ер фондига қайтариш тўғрисидаги ҳокимнинг қарорини топишни имкони бўлмаганлигини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2015 йил 23 октябрдаги Х-2063/10-сонли қарорига асосан тумандаги собиқ “Ўзбекистон” ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш харитасини 17қ, 40қ, 41ақ, 44қ, 45қ, 46қ, 47қ-контурларидан жами 31,4 гектар ер майдонини ижарага бериш шартномасини фуқаро С.Турсунпўлатов номига расмийлаштириш белгиланган. Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги Х-5717/12-сонли қарорига асосан тумандаги “Ўзбекистон” массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 17, 40қ, 41а, 44, 46-контурларидан жами 30,05 гектар ер майдонини 49 йилга ижарага бериш белгиланган. Ушбу қарорнинг 4-бандида ижара шартномаси тузиш ва ер майдонини жойида ўлчаб бериш туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғига топширилган бўлсада, қарорнинг ушбу банди ижроси таъминланмасдан, ижара шартномаси тузилмасдан қолган. Шунингдек, фермер хўжалиги раҳбари ердан фойдаланган бўлсада, ижара шартномасини тузишни талаб қилмаган. Суд томонидан бир неча марта талаб қилинган бўлсада, ишда иштирок этган шахслар низоли ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжатларни судга тақдим эта олишмади. Судга тақдим этилган Давлат кадастрлари палатаси Шаҳрисабз туман филиали бошлиғининг 2022 йил 6 октябрдаги 196-сонли ёзма фикрига кўра фермер хўжалиги ер майдонига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ва Uzkad дастурига киритилмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига кўра мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. Гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар (кенгаш) давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, ундан давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 113, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Ж.Ачилов