Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/4046 Дата решения 12.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый Анвар Тўраходжаев масъулияти чекланган жамияти
Source ID 930606 Claim ID 2930784 PDF Hash 61f6054796f89232... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 4-1701-2203/4046-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси даъвогар- Андижон туман бўлими манфаатида жавобгар“Анвар Тураходжаев” хусусий корхонасига нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари- Ў.Рахмонов, Д.Жалилов (ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Фуқаро Усмонов Улуғбек Исмоналиевичга Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосаларига кўра “Анвар Тураходжаев” хусусий корхонаси ишлаган даврида меҳнатда майибланганлиги учун ногирон деб тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон туман бўлими (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) томонидан фуқаролар У.Усмоновга ҳар ойда белгиланган миқдорда ногиронлик пенсиялари тўланган. Даъвогар фуқарога тўланган пенсия тўловини тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий судга жавобгардан фукароларга тўланган 4 037 600 сўм ногиронлик пенсия тўловини ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кўрсатма беришиб, фуқароларга ногиронлик пенсияси тўлаб келинаётганлиги, фуқаролар умрбод пенсия тўлашлик белгиланганлигини, амалдаги тартибга асосан жавобгар тўланган ногиронлик пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига маблағ ўтказиб туриши лозимлигини, жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмаганлигини, қарздорлик 2022 йил апрель ойидан октябрь ойига қадарли вужудга келганлигини, тўловлар амалга оширмаганлигини билдиришиб, даъвони қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини ҳамда ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, “Анвар Тураходжаев” хусусий корхонасида ишлаган фуқаро У.Усмонов 2020 йил 18 апрелда меҳнат вазифасини бажариш вақтида тан жароҳати олинган. Олинган тан жарохати ҳолати юзасидан фуқарога белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилган. Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосаларига асосан ногирон деб тан олинган. Даъвогар томонидан фуқарога ногиронлик пенсияси тайинланган, фуқарога тўлов амалга оширилган бўлиб, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотга кўра 2022 йил 1 апрелдан 2022 йил 1 октябрь кунига қадарли жами 4 037 600 сўм тўловлар тўланмаган. Бироқ, даъвогар даъво аризасида қарздорлик 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига талаб этилган бўлиб, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 3 339 600 сўмни ташкил этишлигини аниқланди. Даъвогар жавобгарга тўланган пенсия тўловларини қоплаш тўғрисидаги талабномани жавобгарга почта алоқа хизмати орқали юборилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки, иш хужжатларида фуқаро У.Усмоновга ногиронлик пенсияси тайинланганлиги ва тўланган пенсия тўловлари миқдорини тасдиқловчи даъвогарнинг фармойишлари, тасдиқланган маълумотномалар билан ўз исботини топган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси б-бандига кўра ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга - ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказишлари белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқлаш ҳақида”ги 357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказишлиги белгиланган. Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъвосини қисман асосли деб ҳисоблаб, 4 037 600 сўм қарздорликликни ундириш талабини қисман 3 339 600 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафлардан Республика бюджетига ундиришни, бироқ даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Анвар Тураходжаев” хусусий корхонаси ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон туман бўлимига 3 339 600 сўм тўлаб берилган пенсия тўлови ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев