← Назад
Решение #761114 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 69 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
4-1701-2203/4047-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон
вилоят бошқармаси даъвогар- Андижон туман бўлими манфаатида жавобгар“Имкон қурилиш савдо” унитар корхонасига нисбатан тақдим этган даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари- Ў.Рахмонов, Д.Жалилов
(ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси Андижон туман бўлими
манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Имкон
қурилиш савдо” унитар корхонасидан меҳнатда майибланганлик натижасида
тўлаб берилган 2 144 200 сўмни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кўрсатма беришиб, фуқарога
ногиронлик пенсияси тўлаб берилганлигини, фуқаро 1990 йилда
Узстроймеханизация
корхонасида
ишлаган
даврида
меҳнатда
майибланганлигини, жавобгар унинг ҳуқуқий вориси эканлиги юзасидан
масъул идоралардан ҳамда пенсия тайинлаш ишларидан ҳам аниқлаш имкони
бўлмаганлигини билдиришиб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўрашди.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини ҳамда ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони рад этишни лозим
деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, фуқаро О.Рахматулаев 1990 йилда
Андижон махсус қурилиш механизация корхонасида меҳнат вазифаларини
бажариш вақтида тан жароҳати олган. Олинган тан жарохати ҳолати юзасидан
фуқарога белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Тиббий
меҳнат комиссиясининг хулосаларига асосан ногирон деб тан олинган.
Даъвогар томонидан фуқарога ногиронлик пенсияси тайинланган, тўлов
амалга оширилган бўлиб, бироқ мазкур корхонанинг “Имкон қурилиш савдо”
унитар корхонаси ҳуқуқий вориси эканлиги, шунингдек фуқарога тўлаб
берилган маблағлар юзасидан маълумотларни судга тақдим этмади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак, 72-моддасига кўра ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг
15-бандида, ИПК 69-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар суд мавжуд
далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни
тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. Судларнинг эътибори суд ишда
иштирок этувчи шахсларни қўшимча далиллар тақдим этишга мажбур
қилмасдан, фақатгина таклиф этишига қаратилишлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 2 144 200 сўм ундириш талабини
рад этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, даъвогардан Республика бюджетига
ундиришни, бироқ даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини
инобатга олишни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 170, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Андижон туман бўлими томонидан олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев