← Назад
Решение #761116 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 47 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
4-1701-2203/4048-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон
вилоят бошқармаси даъвогар- Олтинкўл туман бўлими манфаатида жавобгарАндижон вилоят ИИБ ЙҲХБ махсус эксплуатация-монтаж бўлимига нисбатан
тақдим этган даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакилиЎ.Рахмонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
1959 йилда туғилган фуқаро Қабулов Абдуманнобга Тиббий меҳнат
комиссиясининг хулосасига кўра Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ махсус
эксплуатация-монтаж бўлими да ишлаган даврида меҳнатда майибланганлиги
учун II-гуруҳ ногирони деб тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Олтинкўл туман
бўлими (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) томонидан фуқаро
А.Қабуловга ҳар ойда белгиланган миқдорда ногиронлик пенсиялари тўланган.
Даъвогар фуқарога тўланган пенсия тўловини тўлаш тўғрисида жавобгарга
талабнома юборилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаган.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий
судга жавобгардан фукарога тўланган 2 643 047,12 сўм ногиронлик пенсия
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, фуқарога ногиронлик
пенсияси тўлаб келинаётганлиги, фуқаролар умрбод пенсия тўлашлик
белгиланганлигини, амалдаги тартибга асосан жавобгар тўланган ногиронлик
пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига маблағ ўтказиб туриши
лозимлигини, жавобгар суд кунига қадарли қарздорликни тўлиқ тўлаб
берганлигини белгиланган билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни
сўради.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони рад этишликни
лозим деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ махсус
эксплуатация-монтаж
бўлими
да
ишлаган
фуқаро
А.Қабулов
1994 йил 23 августь куни меҳнат вазифаларини бажариш вақтида тан жароҳати
олинган. Олинган тан жарохати ҳолати юзасидан фуқарога белгиланган
тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Тиббий меҳнат комиссиясининг
хулосаларига кўра фуқароларга меҳнатда майибланганлиги учун II-гуруҳ
ногиронлари деб тан олинган.
Даъвогар томонидан фуқароларга ногиронлик пенсиялари тайинланган,
фуқарога 2022 йил 1 августга қадарли амалга оширилган тўловлардан
2 643 047,12 сўм тўловлар тўламаган.
Даъвогар жавобгарга тўланган пенсия тўловларини қоплаш тўғрисидаги
талабномани жавобгарга почта алоқа хизмати орқали юборилган, бироқ
жавобгар тўловларни амалга оширмаган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси б-бандига кўра ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб
мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан
тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60
ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга - ногиронлик
пенсиялари умрбод тайинланади.
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан мулк шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда
майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган
пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказишлари белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқлаш
ҳақида”ги
357-сонли
Қарорининг
1-иловаси
билан
тасдиқланган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи
бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг
1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни
қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. 4-бандида ташкилотлар ҳар
ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг
25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига
ўтказишлиги белгиланган.
Жавобгар 2022 йил 21 сентябрь куни мавжуд 2 643 047,12 сўм
қарздорликни тўлиқ амалга оширган. Ушбу ҳолатда суд даъвони рад этишликни
лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан
сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво рад этилсин.
Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ махсус эксплуатация-монтаж бўлими
ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Олтинкўл туман бўлимига олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев