Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/4049 Дата решения 12.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый Андижон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 930621 Claim ID 2930788 PDF Hash 95f8844f9bf10da4... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 4-1701-2203/4049-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси даъвогар- Олтинкўл туман бўлими манфаатида жавобгар“Андижон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили- Ў.Рахмонов, (ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: 1967 йилда туғилган фуқаро Эргашева Махбубахонга Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосасига кўра “Андижон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасида ишлаган даврида меҳнатда майибланганлиги учун II-гуруҳ ногирони деб тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Олтинкўл туман бўлими (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) томонидан фуқаро М.Эргашевага ҳар ойда белгиланган миқдорда ногиронлик пенсиялари тўланган. Даъвогар фуқарога тўланган пенсия тўловини тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий судга жавобгардан фукарога тўланган 2 848 973,40 сўм ногиронлик пенсия тўловини ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, фуқарога ногиронлик пенсияси тўлаб келинаётганлиги, фуқаролар умрбод пенсия тўлашлик белгиланганлигини, амалдаги тартибга асосан жавобгар тўланган ногиронлик пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига маблағ ўтказиб туриши лозимлигини, жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини тўлииқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, “Андижон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасида ишлаган фуқаро М.Эргашева 2019 йил 22 апрель куни меҳнат вазифаларини бажариш вақтида тан жароҳати олинган. Олинган тан жарохати ҳолати юзасидан фуқарога белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосаларига кўра фуқароларга меҳнатда майибланганлиги учун II-гуруҳ ногиронлари деб тан олинган. Даъвогар томонидан фуқароларга ногиронлик пенсиялари тайинланган, фуқароларга тўлов амалга оширилган бўлиб, фуқароларга 2021 йил 1 апрелдан 2022 йил 1 августга қадарли амалга оширилган тўловлардан 2 848 973,40 сўм тўловлар тўламаган. Даъвогар жавобгарга тўланган пенсия тўловларини қоплаш тўғрисидаги талабномани жавобгарга почта алоқа хизмати орқали юборилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, иш хужжатларида фуқаролар М.Эргашевага ногиронлик пенсияси тайинланганлиги ва тўланган пенсия тўловлари миқдорини тасдиқловчи даъвогарнинг фармойишлари, тасдиқланган маълумотномалар билан ўз исботини топган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси б-бандига кўра ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга - ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказишлари белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқлаш ҳақида”ги 357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказишлиги белгиланган. Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъвосини асосли деб ҳисоблаб, 2 848 973,40 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. “Андижон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Олтинкўл туман бўлимига 2 848 973,40 сўм тўлаб берилган пенсия тўлови ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев