Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/4050 Дата решения 12.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый ANDIJON VILOYATI SUV NAZORATI INSPEKSIYASI
Source ID 930636 Claim ID 2930789 PDF Hash a55279e8d2606229... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 69-моддаси ИПК 69 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 4-1701-2203/4050-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси даъвогар- Олтинкўл туман бўлими манфаатида жавобгарАндижон вилоят сув назорат инспекциясига нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили- Ў.Рахмонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси Олтинкўл туман бўлими манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, Андижон вилоят сув назорат инспекциясидан меҳнатда майибланганлик натижасида тўлаб берилган 4 401 326,22 сўмни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, фуқарога ногиронлик пенсияси тўлаб берилганлиги кўрсатилган бўлсада аслида боқувчисини йўқотганлик нафақаси тўлаб берилганлигини, бахтсиз ходиса натижасида фуқаронинг турмуш ўртоғига нафақа тайинланганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини ҳамда ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони рад этишни лозим деб топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, фуқаро Мўйдинов Расулжон Зокиржонович 2011 йил 11 августь куни иш вақтида бахтсиз ходиса туфайли олган тан жарохати натижасида вафот этган. мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан боқувчисини йўқотганлиги сабабли фуқаро Мўйдинова Гулмирахон Хабибуллаевнага боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланган. Даъвогар даъво аризасида фуқаро Г.Мўйдинова мехнатда майибланганлиги сабабли унга нафақалар тўлаб берганлик важи билдирилган. Бироқ ишдаги мавжуд ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмасидан аниқланишича фуқаро Г.Мўйдиновага боқувчисини йўқотганлик учун нафақа тўланганлиги аниқланди. Суд даъвогарга даъво асоси ёки предметини ўзгартириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Бироқ даъвогар даъво асосини ўзгартириш юзасидан ариза тақдим этмади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, 72-моддасига кўра ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 15-бандида, ИПК 69-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар суд мавжуд далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. Судларнинг эътибори суд ишда иштирок этувчи шахсларни қўшимча далиллар тақдим этишга мажбур қилмасдан, фақатгина таклиф этишига қаратилишлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 4 401 326,22 сўм ундириш талабини рад этишликни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, даъвогардан Республика бюджетига ундиришни, бироқ даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 170, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво рад этилсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Олтинкўл туман бўлими томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев