← Назад
Решение #761231 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 327 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 12 апрел
4-1802-2202/1367-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Агентлик вакили Э.А.Ганиев(2021 йил
30 декабрдаги 01-13/3553-сонли ишончномага асосан), «Китоб шароб савдо»
масъулияти чекланган жамияти раҳбари И.Хамраев ва унинг вакили Н.Тўлаев (2022
йил 20 сентябрдаги 1-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни
ривожлантириш агентлигининг «Китоб шароб савдо» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ :
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда
виночиликни ривожлантириш агентлиги (матнда даъвогар деб юритилади), «Китоб
шароб савдо» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга
солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги 2020 йил 23 июлдаги ПҚ-4787-сон қарорининг 4-бандида, алкоголь ва
тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг
“Виночиликни ривожлантириш жамғармаси”га алкоголь маҳсулотларининг улгуржи
савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг соф тушумидан беш фоизи миқдорида
ажратмалар ҳисобланиши ва тўланиши белгиланганлигини, хусусан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш
ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг виночиликни ривожлантириш
жамғармаси тўғрисида”ги низомнинг 8-боб, 32-бандида, жамғармага мажбурий
ажратмаларни ўз вақтида ўтказиб берилиши бўйича корхона раҳбарлари шахсан
масъул эканлиги ҳамда ҳар ойда ва кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай
ажратмани ўтказиб берилиши, акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун ажратмалар
суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгилаб қўйилганлигини билдириб,
жавобгардан даъвогар фойдасида 565.685.783,75 сўм асосий қарз ва 20.382.306,10 сўм
пеня, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари тўловини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида, даъво
талабини қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг вакили судга берган
кўрсатувларида, даъвони қисман тан олиб, корхона аҳволи оғирлигини маълум қилиб,
пеняни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича
ўрганиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга
солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки
бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини
ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4787-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш
агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қуллаб-қувватлаш
жамғармасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
“Ўзвиносаноат-холдинг”
компанияси
билан
“Китоб
шароб
савдо”
ихтисослаштирилган база унитар корхонаси ўртасида компания тизимида
ҳамкорликда фаолдият кўрсатиш тўғрисида 2015 йил 30 январда 2/17-сонли
шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 3.2-бандига кўра жавобгар компаниянинг
Қайта тиклаш ва ривожланиш жамғармаси ҳисоб рақамига корхона баланс
фойдасининг бир фоизи миқдорида ажратма пул маблағларини ўтказиш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида 2017 йил 29 сентябрда тузилган 1-сонли қўшимча келишувга
кўра “Реконструкция ва ривожланиш жамғармаси”нинг махсус ҳисобрақамига 2017 йил
1 октябрдан 2022 йил 1 январгача корхонанинг товар айланмасидан 5 фоиз
миқдоридаги ажратма пул маблағини ҳар ойнинг якуни бўйича кейинги ойнинг 20
санасидан кечиктирмасдан ўтказади” деб ўзгартириш ва қўшимча киритилган.
Жавобгар “Китоб шароб савдо” ихтисослаштирилган база унитар корхонасининг
ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра жавобгарга маҳсулот
сотишдан 2018 йил 28.524.617.000 сўм, 2019 йил 30.559.085.800 сўм, 2020 йил
28.767.539.010 сўм, 2021 йил 11.366.700.000 соф тушум тушган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорлик ва пеняларни тўлаб бериш ҳақида
2022 йил 3 августда талабнома юборилган бўлса-да, 565.685.783,75 сўм ҳисобланган
ажратма тўлови амалга оширилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 565.685.783,75 сўм асосий қарз ва унга
ҳисобланган 20.382.306,10 сўм пеняни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан судга
мурожаат этган бўлиб, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь
ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 23 июлдаги ПҚ-4787-сон қарорининг
4-бандида, алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни
ривожлантириш агентлигининг “Виночиликни ривожлантириш жамғармаси”га
алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг
соф тушумидан беш фоизи миқдорида ажратмалар ҳисобланиши ва тўланиши
белгиланган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь
ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш
агентлигининг виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низомнинг 8боб, 32-бандида, жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида ўтказиб берилиши
бўйича корхона раҳбарлари шахсан масъул эканлиги ҳамда ҳар ойда ва кейинги ойнинг
15 кунидан кечиктирмай ажратмани ўтказиб берилиши, акс ҳолда ҳар бир
кечиктирилган кун учун ажратмалар суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлаши
белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон
Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорнинг 12 бандига кўра,
қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори
шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки
кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан
фоиз миқдорида ҳисобланади.
Даъвогар жавобгардан кечиктирилган кун учун ажратмалар сумасининг
0,01 фоизи миқдорида 20.382.306,10 пеня тўлашни талаб қилишга ҳақли бўлса-да, суд
даъвони пеня талабини муҳокама қилиб, уни қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, пеня миқдорини 3.057.346 сўмга камайтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь
кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
ФКнинг 324-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган
зарарни тўлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш,
уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш
ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига
фоиз тўланиши керак. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, фоизлар миқдори
кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганда эса, унинг жойлашган
ерида мавжуд бўлган пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда
мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суднинг
қарори билан ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган
кундаги ёки қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб
қондириши мумкин.
Бундай ҳолатда суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар
«Китоб шароб савдо» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни
ривожлантириш агентлиги фойдасига 565.685.783,75 сўм асосий қарз, 3.057.346 сўм
пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
ундирилиши лозим бўлган суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар
«Китоб шароб савдо» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни
ривожлантириш агентлиги фойдасига олдиндан тўланган 11.721.362 сўм давлат божи
ва 24.000 сўм почта харажати ҳамда Олий суд депозитига 75.000 сўм
видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236, 324, 327-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180 ва 186-моддаларига
асосланиб, суд-
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Китоб шароб савдо» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда
виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига 565.685.783,75 сўм асосий қарз,
3.057.346 сўм пеня ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Китоб шароб савдо» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда
виночиликни
ривожлантириш
агентлиги
фойдасига
олдиндан
тўланган
11.721.362 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ҳамда Олий суд депозитига
75.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Ж.Ачилов