← Назад
Решение #761342 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 48 | — | law | |
| ИПКнинг | 57 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| рсатиш шартномаси ФК | 112 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 60 280 000 сўм асосий қарз, 30 140 000 сўм
пеня жами 90 420 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар жамият рахбари Б.Йулдашев, жавобгар
вакили Н.Туйчибоев (2022 йил 29 январдаги 01/01-28-сонли ишончнома
асосида), учинчи шахс вакили Б.Маҳмудов (2022 йил 12 октябрдаги 01/31-0205-35/344-сонли ишончнома асосида), мутахассис М.Юнусов (2022 йил 12
октябрдаги 01-14-20-242/01-02-183-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
60 280 000 сўм асосий қарз, 30 140 000 сўм пеня жами 90 420 000 сўм ундириб
беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 48-моддасига кўра, низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу
шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига
таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга
киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг
ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Молия вазирлиги Ғазначилиги Наманган
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
ИПКнинг 57-моддасига мувофиқ, маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш
ва илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам кўрсатиш йўли билан
далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда кўмаклашиш мақсадида фан,
техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва малакага эга бўлган, вояга
етган, иш натижасидан манфаатдор бўлмаган шахс суд мажлисида ёки
процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун суд томонидан мутахассис
сифатида жалб қилиниши мумкин.
1
Суд муҳокамасида даъвогар жамият рахбари даъво талабларини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ҳақиқатда даъвогар билан хизмат кўрсатиш шартномаси
имзоланганлигини, шартномага биноан даъвогар туманга келган меҳмонларга
хизмат кўрсатиб, уларни турар жой билан таъминланганлигини, қарздорликни
келгусида тўлаш чоралари кўрилишини баён қилди.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Молия вазирлиги
Ғазначилиги Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси (бундан буён матнда Бюджет
кодекси деб юритилади)га мувофиқ бюджет ташкилотлари билан шартнома
имзоланганганда уни рўйхатдан ўтказиш лозимлигини, тарафлар ўртасида
2020 йил 8 августда тузилган шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлигини
билдириб, даъвогар томонидан Ғазначилик бўлинмасига ҳеч қандай ҳисобварақ фактуралар тақдим этилмаганлиги сабабли тўловлар амалга ошириб
берилмаганлигини, тартибга биноан даъвогар томонидан қарздорлик бўйича
электрон ҳисоб-варақ фактуралар тақдим этилмаганлиги сабабли
тўловларнинг амалга ошириш имкони бўлмаганлигини маълум қилди.
Ишга мутахассис сифати жалб этилган ББнинг Молия бўлими йил
бошида бюджет ташкилотларнинг йиллик сметалари тасдиқланишини, мазкур
йиллик сметада бошқа харажатлар учун тўловлар ҳам кўрсатилганлигини
ҳамда тасдиқлаб берилганлигини маълум қилди.
Суд, даъвогар жамият рахбари ва жавобгар вакилининг фикрларини,
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс ҳамда мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
ФКнинг 703-моддасига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 8 августда 2-сонли хизмат кўрсатиш
шартномаси имзоланган.
Шартноманинг
1.1-бандига
асосан,
“Хизмат
кўрсатувчи”
“Буюртмачи”га ишчи хизматчиларга ётоқхона хизмати кўрсатиш,
“буюртмачи” эса уларни қабул қишиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
2
кўрсатишнинг миқдори ва нархларининг спецификацияси тарафлар ўртасида
имзоланган. Унга кўра, 16 киши, нархи 68 500 сўмдан 55 кунга жами 60 280
000 сўмлик ишчи гурух хизматчиларига ётоқхона хизмати кўрсатиш ҳақида
тарафлар ўртасида келишувга эришилган.
Мазкур шартномага биноан, даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 2
октябрдаги 1/1-сонли ҳисоб варақ-фактура билан 60 280 000 сўмлик хизматлар
кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 9 сентябрдаги огоҳлантириш
хати билан 60 280 000 сўм асосий қарз ва 30 140 000 сўм пеня жами 90 420 000
сўмни 2022 йил 12 сентябрга қадар тўлаб бериш сўралган. Бироқ,
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
Бюджет кодекси 122-моддасининг биринчи қисмига биноан, юридик
мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган
маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар
томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан
рўйхатдан ўтказилади.
Мазкур модданинг учинчи қисмида, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланганлиги боис, у билан тузилган
шартномалар ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлсада,
бироқ 2020 йил 8 августдаги 2-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси рўйхатдан
ўтказилмаган.
ФКнинг 112-моддасига биноан, битимнинг нотариал шаклига ёки уни
давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ушбу тоифадаги битимларни ғазначилик бўлинмалари томонидан
рўйхатдан ўтказилиши бюджет маблағларини тўғри сарфлашга ҳамда
ноқонуний йўл билан пул маблағларини айлаштириш орқали ўзлаштиришни
олдини олишга қаратилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
рўйхатдан ўтказилмаганлиги ушбу шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига
олиб келади.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган
2020 йил 8 августдаги 2-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ФКнинг 113-моддасига асосан, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган
асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки
бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги
талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай
оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
3
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига биноан, битим ҳақиқий бўлмаганида
тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани
қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса молмулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан
ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий
эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг
қийматини пул билан тўлаши шарт.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Даъвогар томонидан жавобгарга спецификация асосида 16 киши, нархи
68 500 сўмдан 55 кунга жами 60 280 000 сўмлик ишчи гурух хизматчиларига
ётоқхона хизмати кўрсатилган ҳамда 2020 йил 2 октябрдаги 1/1-сонли ҳисоб
варақ-фактура билан 60 280 000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги тарафлар
ўртасида имзоланиб, тасдиқлаб берилган.
Мазкур ҳолатда суд, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини ўз
ташаббуси билан қўллаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 60 280 000
сўм мавжуд қарздорликни ундиришни лозим топади.
Шартноманинг 5.5-бандига кўра, “Хизмат кўрсатувчи” учун ўз вақтида
ҳақ тўланмаганда “Буюртмачи” “Хизмат кўрсатувчи”га муддати
кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4%
миқдорида пеня тўлаши, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг 50%дан
ортиқ бўлмаслигидан келиб чиқиб, 30 140 000 сўм пеня ундириб бериш
сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 8 августдаги 2-сонли хизмат
кўрсатиш шартномаси ФКнинг 112-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслиги сабабли ушбу шартнома бўйича ҳисобланган пеня ҳам асоссиз ва
ноқонуний ҳисобланади.
Шу боис, даъвогарнинг жавобгардан 30 140 000 сўм пеня ундириб
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 60 280 000 сўм
ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
тўланган 602 800 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари
ундиришни, даъвогар томонидан республика бюджетига 301 400 сўм тўланган
давлат божини унинг зиммасида қолдириш лозим бўлади.
4
Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодексининг 122-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
112, 113, 114 ва 236-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 48, 57, 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ААнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, ББ ҳисобидан АА
фойдасига 60 280 000 сўм ундирилсин.
ББ ҳисобидан:
АА фойдаси 602 800 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
АА томонидан республика бюджетига тўланган 301 400 сўм давлат божи
унинг зиммасида қолдирилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
5