Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/399 Дата решения 09.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378024 Claim ID 2770360 PDF Hash d3900e24b98deb50... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 29 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 09 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, «3-Чарх Камолон» МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Жўрақулов ва унинг ҳимоячиси адвокат Э.Тайировнинг иштирокида, Жўрақулов Самандар Махмуд ўғлига нисбатан 1-1006-2504/399-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Жўрақулов Самандар Махмуд ўғли (Jo’raqulov Samandar Maxmud o’g’li), 03.04.2006 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Қорабоғ МФЙ рақамсиз уйда яшаган, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 01.03.2025 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбланган. Суд, судланувчи кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Судланувчи Жўрақулов Самандар Махмуд ўғли ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2025 йил 17 январь куни ўзининг “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги профилига сохта видео жойлаштириб, гўёки ўзини уяли алоқа воситалари учун аксессуарлар сотишини намоён қилган ҳолда, Абдуллаева Нигора Содиқжон қизининг ишончига кириб, унга жами баҳоси 4.000.000 сўмлик аксессуарларни сотишга ваъда бериб, (Рахматов Зокир Мингтўраевич)нинг номига расмийлаштирилган 9860 0201 0404 9919 рақамли пластик карта балансига 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни туширишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан, жиноий йўл билан қўлга киритган пулларга “Iphone 11 Pro” русумли телефон аппаратини харид қилганлиги аниқланган. Етказилган зарар тўлиқ қопланган. Судланувчи С.Жўрақулов суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2025 йил 12 январь куни инстаграм профилига унда аслида бўлмасада ҳар хил русумли телефон аппаратлари учун аксессуарлар борлигини ва арзон нархларда сотишини айтган ҳолда сохта видео жойлаганлигини, 2025 йил 17 январь куни кейинчалик маълум бўлишича Абдуллаева Нигора унинг инстаграм профилига унга реклама орқали алоқага чиқаётганини ва ундан телефон аппаратининг аксессуарларини сотиб олмоқчилигини айтиб, ўзи танлаган аксессуарларни расмларини ташлаб берган ҳолда хабар юборганлигини, у унга расмдаги аксессуарларнинг нархи 5.200.000 сўм бўлишини айтганлигини, Н.Абдуллаева у айтган нарх тўғри келмаслигини айтганлигини, шунда у ҳозирнинг ўзига пластик картасига 4.000.000 сўм пулларни ташлаб берса, ушбу аксессуарларни унга жўнатиб юборишини айтганлигини, Н.Абдуллаева эртаси куни Тошкент шаҳрига боришини ва пластик картасига пул ташлаб беришини, ундан кейин унга Олмазор метро бекатининг олдига аксессуарларни жўнатиб юборишини айтганлигини, бир кун вақт ўтганидан кейин Н.Абдуллаева унга қўнғироқ қилиб, у Тошкент шаҳрига келганлигини ва унинг пластик картасига пул ташамоқчилигини айтганлигини, шунда у таниши Рахматов Зокир аканинг олдиларига бориб, бир танишининг қарзи борлигини, шу пулларни унинг пластик картасига туширишни сўраганлигини, сўнг Зокир акадан пластик карталарини олиб, ушбу пластик карта рақамини Н.Абдуллаевага юборганлигини, орадан кўп вақт ўтмасдан Н.Абдуллаева у ташлаган пластик карта ҳисобига 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб берганлигини, кейин у дарҳол телефон рақамини, телеграм профилини ва инстаграм профилларини блоклаб қўйганлигини, шу куннинг ўзида у пластик карта ҳисобидаги пулларни нақдлаштириб, ушбу пулларга ўзига телефон аппарати сотиб олиб, қолган қисмини ҳам эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини, ҳозирда қилган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини айтиб, оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Н.Абдуллаева дастлабки тергов вақтида қуйидагиларни билдирган, яъни у 2025 йил 17 январь куни соат тахминан 18:00ларда “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали бир профилни кўриб қолганлигини, у профилда кейинчалик унга маълум бўлган Жўрақулов Самандар ўзини уяли алоқа воситаларини сотаётганини реклама қилиб, жойлаган эканлигини, сўнг у аксессуар сотиб олиш учун ушбу профилга кириб, аксессуарларни танлаганлигини, танлаган аксессуарларни расмларини С.Жўрақуловга ташлаб берганлигини, бироз вақт ўтганидан кейин Жўрақулов Самандар Махмуд ўғли унга ушбу аксессуарларни нархи жами бўлиб, 5.200.000 сўм бўлишини айтганлигини, унга бу нарх маъқул келмаслигини айтганида, Самандар унга ҳозирнинг ўзида 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни унинг картасига ташлаб берса, бугуннинг ўзида унга ушбу аксессуарларни Самарқанд вилоятига юборишини айтганлигини, кейин у эртага Тошкент шаҳрига боришини ва унинг картасига пулларни ташлаб беришини, кейин Самандар унга бериши керак бўлган аксессуарларни “Олмазор” метросининг олдига юборишини айтганлигини, бир кун вақт ўтганидан кейин у Тошкент шаҳрига келиб, унга қўнғироқ қилиб, унга карта рақамини ташлашини, у эса 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ташлаб беришини айтганлигини, шунда С.Жўрақулов унга 9860 0201 0404 9919 рақами орқали унинг пластик картасига пулларни ташлаб юборишини айтганлигини, у пластик картага пул ташлаб берганлигини, сўнг у С.Жўрақуловга қўнғироқ қилганида, рақамини блоклаб қўйганини билганлигини, кейин телеграм орқали қўнғироқ қилмоқчи бўлганида, телеграмда ҳам блоклаганлигини кўрганлигини, кейин у алдаганлигини билиб, ИИО ходимларига ариза билан мурожаат қилганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини айтиб, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини айтиб ўтган. Судланувчи С.Жўрақуловнинг айби, унинг суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшитирилган жабрланувчининг дастлабки терговда берган кўрсатувларидан ташқари дастлабки тушунтириш хатлари, нарсани кўздан кечириш баённомаси, ашёвий далил қарори, юзлаштириш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд судланувчи С.Жўрақуловнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан, унинг ҳаракатлари: -фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Н.Абдуллаеванинг мулкини ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб, қўлга киритишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сонли қарорининг 29-бандида, “ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади, шу сабабли, зарар тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шарт”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи С.Жўрақуловга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, ёшлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 168моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Суд иш юзасидан етказилган зарар миқдорини муҳокама қилиб, судланувчи С.Жўрақулов томонидан ушбу жиноят иши бўйича жабрланувчи Н.Абдуллаевага етказилган 4.000.000 сўмлик моддий зарар дастлабки тергов даврида тўлиқ қопланганлигини инобатга олишни; -жабрланувчига жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни; -шунингдек иш юзасидан етказилган моддий зарар қопланганлиги сабабли дастлабки тергов даврида далилий ашё деб эътироф этилган ва ушбу жиноят оқибатида қўлга киритилган малбағ ҳисобидан сотиб олинган “Iphone11 Pro” русуми телефон аппаратини судланувчи С.Жўрақуловнинг ихтиёрида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал қилиб, суд, ҲУКМ ҚИЛДИ Жўрақулов Самандар Махмуд ўғли, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага асосан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. С.Жўрақуловнинг “муносиб-хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. 5 Судланувчи С.Жўрақулов томонидан ушбу жиноят иши бўйича жабрланувчи Н.Абдуллаевага етказилган моддий зарар дастлабки тергов даврида тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Далилий ашё деб эътироф этилган “Iphone11 Pro” русуми телефон аппарати судланувчи С.Жўрақуловнинг ихтиёрида қолдирилсин. Жабрланувчига ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри_____________ Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович