← Назад
Решение #761414 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 149 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни
суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
4-1304-2201/2146-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Тўйчиев,
даъвогар Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг, жавобгар Шерзодбек ғалла пахтаси фермер хўжалигидан 67695300
сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, даъво аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 149-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини
кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганида давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд даъво аризасини
давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилишни лозим деб топди.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва низони кўриш учун етарли
асослар мавжудлигини инобатга олиб, низони ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини
таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 152,153,162,163,195-моддаларини қўллаб, судья
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
1. Даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул
қилинсин ва иш қўзғатилсин.
2. Иш 2022 йил 12 октябрь куни соат 10:30 да Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида бўладиган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш
учун тайинлансин.
3. Ишни суд муҳокамасида кўришга тайёрлаш учун:
Даъвогар зиммасига даъво аризага илова қилинган ҳужжатларнинг асл
нусхаларини
ва
даъвони
асословчи
бошқа
хил
ҳужжатларни
судга
тақдим қилиш юклатилсин.
Жавобгарнинг
даъво
аризаси
юзасидан
ўз
эътирозларини
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўриб чиқиш тўғрисида ёзма розилиги бўлмаган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасига асосан даъвони кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлади.
Тарафларнинг вакиллари ишончнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан
қатнашишлари шарт.
Судья
А.Тўйчиев