← Назад
Решение #761501 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ShAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ShAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz
А Ж Р И М
(Келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 11 октябр
4-1802-2201/1442-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судяси Ж.Р.Ачилов, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар Давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни
ташкил
этиш
маркази"
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг жавобгар "GRANT TEMUR PROF INVEST" хусусий корхонаси
ҳисобидан 3.408.593 сўм асосий қарз, 681.718 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харжати
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакили Ж.Жумаев (2022 йил
26 сентябрдаги 41и/01-07-сонли ишончномага асосан) иштирокида иқтисодий
ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида,
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси жавобгар "GRANT TEMUR PROF INVEST" хусусий корхонаси
ҳисобидан 3.408.593 сўм асосий қарз, 681.718 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харжати
ундиришни сўраган.
Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ишга Шаҳрисабз туман Халқ таълими бўлими жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо бўйича ўзаро келишув
битими тузилганлигини ва қолган 28015 сўмдан воз кечишини билдириб, судга
келишув битимини тақдим этиб, келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Жавобгар ва Шаҳрисабз туман Халқ таълими бўлими ишни кўриш вақти ва
жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд
мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулохазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва
жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган тараф вакили суд мажлисига
келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, келишув
битимини тасдиқлашни, даъво бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 23 мартда
311дк/21-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра “Ижарага берувчи” “Ижарага олувчи”га ижара
объектни ижарага бериши, “Ижарага олувчи” эса ушбу объектни қабул қилиб олиб
1
ва белгиланган муддатларда ижара тўловларини “Ижарага берувчи”га тўлаб
бериши келишилган.
Ушбу низо юзасидан тарафлар ўртасида 4-1802-2201/1442-сонли иш бўйича
2022 йил 11 октябрда келишув битими тузилиб, келишув битими тасдиқлаш учун
судга тақдим этилган.
Мазкур даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган келишув битими шартларига
кўра:
1.
Жавобгар - "GRANT TEMUR PROF INVEST" хусусий корхонаси даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига даъво қилинган 3.408.593 сўм асосий қарздорликдан
3.380.578 сўм тўлаб бергани инобатга олинади.
2.
Жавобгар - "GRANT TEMUR PROF INVEST" хусусий корхонаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига
кечиктирилган кунлар учун пенядан даъвогар воз кечади. Давлат божини тўлашни
жавобгар тараф ўз зиммасига олади.
Келишув битими ёзма шаклда тузилиб, даъвогар ва жавобгар вакиллари
томонидан имзоланиб тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК) 131-моддасининг учинчи қисмига кўра, тарафлар ҳар қандай
инстанцияда ишни келишув битими билан тамомлашлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида ги” Қарори (бундан
буён матнда – Пленум қарори)нинг 32-бандида “Тарафлар томонидан тузилган
келишув битимининг шартлари ижро қилинаётганда унинг мазмуни бўйича
ноаниқликлар ва низолар бўлмаслиги учун ажримнинг хулоса қисмида аниқ ва
равшан ифодаланган бўлиши лозим.Келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим
чиқарилади (ИПКнинг 133 моддаси). Келишув битими, агар унинг шартлари
қонунчиликка зид бўлмаса, учинчи
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига дахлдор бўлмаса ва шартли асосда тузилмаган бўлса, суд томонидан
тасдиқланиши” ҳақида тушунтириш берилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 11 октябрда имзоланган келишув
битими шартлари қонунчиликка зид эмас ҳамда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига дахлдор эмас ва шартли асосда тузилмаган.
ИПК 110-моддасининг 7-бандига кўра келишув битими тузилиб, у иқтисодий
суд томонидан тасдиқланган бўлса, иш юритиш тугатилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Баён этилганларга кўра суд, тарафнинг илтимосномасини қаноатлантиришни,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 11 октябрда имзоланган келишув
битимини тасдиқлашни, 4-1802-2201/1442-сонли иш бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110, 111, 195, 131, 133-моддаларини қўллаб, суд
2
ҚИЛАДИ:
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази» Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг илтимосномаси қаноатлантирилсин.
"GRANT TEMUR PROF INVEST" хусусий корхонаси ва Давлат активларини
бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази» Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
ўртасида 2022 йил 11 октябрда имзоланган келишув битими қуйидаги мазмунда:
1. Жавобгар - "GRANT TEMUR PROF INVEST" хусусий корхонаси даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига даъво қилинган 3.408.593 сўм асосий қарздорликдан
3.380.578 сўм тўлаб бергани инобатга олинади.
2. Жавобгар - "GRANT TEMUR PROF INVEST" хусусий корхонаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига
кечиктирилган кунлар учун пенядан даъвогар воз кечади. Давлат божини тўлашни
жавобгар тараф ўз зиммасига олади деб тасдиқлансин.
4-1802-2201/1442-сонли иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
"GRANT TEMUR PROF INVEST" хусусий корхонаси дан Республика бюджетига
300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози тарафлар бир ой муддат ичида Қашқадарё вилоят судига
апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ж.Р.Ачилов
3