Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/826 Дата решения 11.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAVOIYAZOT акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый MAXKAMXOJI DDD масъулияти чекланган жамияти
Source ID 932986 Claim ID 2926846 PDF Hash a55ea15036cc2e5c... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
ФКнинг 711-моддаси ФК 711 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 11 октябрь 4-1706-2201/826-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, А.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “*************” акционерлик жамияти манфаатида, жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кўрсатилган хизматалари учун 8 871 786,75 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ********** (2022 йил 11 октябрь кунги 25/6669-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили *********** (рахбар, паспорт асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида, Кармана туманлараро иқтисодий суди АКТ ходимининг кўмагида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан баён матнда “палата” деб юритилади) “*************” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманалараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан кўрсатилган темир йўл хизмати харажатлари учун 8 871 786,75 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палатадан вакил бугунги суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида иқтисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво ариза кўрсатилган важларни такрорлаб, судга берилгандан кейин хам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини тўлиқ тан олиб, ҳақиқатан ҳам шартномага асосан даъвогар томонидан хизматлар кўрсатилганлигини, қарздорлик мавжудлигини, молиявий ахволи яхши бўлмаганлиги сабабли тўлашни имкони бўлмаганлигини билдириб, тез кунларда барча тўловларни тўлаб юборишини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, “*************” акциядорлик жамияти ва “*************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида ЎзРТХБ орқали карбамид минерал ўғити олиш бўйича 2021 йил 29 декабрь кунида 5299239, 5299240, 5299241, 5299242-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Ушбу шартномалар шартларини бажариш учун жавобгарга “*************” масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 17 февраль кунги 31310141 жд-сонли, 3131042 жд-сонли, 31310140 жд-сонли ва 31310134 жд-сонли ҳисобфактуралари асосида маҳсулотлар темир йўл вагонларида жўнатилган. Тузилган шартномаларнинг махсус шартлари бўлимида “Сотиб олувчи” юк темир йўллари орқали юкланадиган махсулотлари учун темир йўл ҳаражатларини 2 кунли муддатда тўлаб, ўз билдиргисида буни қабул қилиб олувчи станцияни кўрсатган ёзма хатини юбориши керак деб кўрсатилган. Шартномаларга асосан 2022 йил 17 февраль кунги 31310141 жд-сонли ҳисобфактурасига асосан 6 308 320,40 сўмлик, 31310142 жд-сонли ҳисобфактурага асосан 6 308 320,40 сўмлик, 31310140 жд-сонли ҳисобфактурага асосан 6 308 320,40 сўмлик, 31310134 жд-сонли ҳисобфактурага асосан 6 166 825,55 сўмлик темир йўл хизмати кўрсатилган. Бироқ, жавобгар томонидан 31310141 жд-сонли ҳисобфактураси бўйича 2 253 320,40 сўмлик, 31310142 жд-сонли ҳисобфактурага асосан 2 253 320,40 сўмлик, 31310140 жд-сонли ҳисобфактурага асосан ҳисобфактурага асосан 2 253 320,40 сўмлик, 31310134 жд-сонли ҳисобфактурага асосан 2 111 825,55 сўмлик хизматлари учун тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида даъвогар олдида 2022 йил 25 август куни ҳолатига 8 871 786,75 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф қилиш бўйича юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ФКнинг 711-моддаси биринчи қисмига кўра юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 8 871 786,75 сўм қарздорлиги тарафлар томонидан тасдиқланган шартнома, хизматлар кўрсатилганлигини тўғрисидаги электрон ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари тарафларнинг тушунтиришлари ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 871 786,75 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, палата даъвогар манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз судга мурожаат қилганлиги, даъво қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га асосан даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БХМдан кам бўлмаган миқдорда ундириш тўғирсидаги талабга биноан жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ҳамда Олий суд фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПК 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “*************” акциядорлик жамияти фойдасига 8 871 786,75 асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин “*************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов