Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/824 Дата решения 11.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый LIIMR ZAMON ZIYOSI фермер хўжалиги
Source ID 932988 Claim ID 2924786 PDF Hash 29d1ce814d072dfa... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПК 44-моддаси ИПК 44 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 11 октябрь 4-1706-2201/824-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – **************” АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар - “**************” фермер хўжалиги ва шерик жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 42 801 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 28 563 000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва унга ҳисобланган 4 700 000 сўм фоиз, жами 76 064 000 сўм кредит қарздорликни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ********* (2022 йил 02 февраль кунги 03/юр-02-10-сонли ишончнома), жавобгар вакили ****************** (рахбар, паспорт асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) **************” АТБ (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “**************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ва “**************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Шерик жавобгар” деб юритилади) нисбатан 42 801 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 28 563 000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва унга ҳисобланган 4 700 000 сўм фоиз, жами 76 064 000 сўм кредит қарздорликни солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва шерик жавобгар вакиллари бугунги суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида иқтисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни палата ва шерик жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан тузилган кредит шартномаси бўйича томчилаб суғориш технологияси сотиб олиш мақсадида 214 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилганлигини, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банк филиали, жавобгар ва шерик жавобгар кафиллик шартномаси тақдим этилганлигини, кредит қарздорликни жавобгар ва шерик жавобгардан солидар тартибда ундириб бериш ҳақида судга даъво аризаси кииритлганлигини, кредит шартномаси иловаси бўлган графикда кўрсатилган муддат ва миқдорда белгиланган кредит тўловларини тўламай келаётганлигини, судга даъво ариза киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қисман, яъни 10 412 000 сўм тўловлар амалга оширилганлигини, ушбу тўланган маблағлар 5 712 000 сўм кредит танига, 4 700 000 сўм кредит фоизига йўналтирилганлигини билдириб, тўланган суммани чегириб, қолган қарздорликни жавобгар ва шерик жавобгарлардан солидар тартибда ундириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, ҳақиқатан хам банк билан кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра банк томонидан кредит маблағлари ажратилганлигини, молиявий қийнчиликлар туфайли тўлашни имконияти бўлмаганлигини, ҳозирда судга берилгандан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, қолган қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Жалақудуқ филиали ва “**************” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 20 февраль куни 70-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномаси 1.1-1.4, 3.5-бандларига кўра банк филиали жавобгарга 214 000 000 сўм миқдорида, 3 йил муддатга, йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан пахта хосилини юқори даражада етиштирига 10,7 га майдонга “Томчилатиб суғориш” технологияси сотиб олиш мақсадида қарз бериш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олганлар. Кредит шартномасининг 3.5.-3.6-бандларига асосан жавобгар кредит шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит асосий қарз ва фоизини 2023 йил 16 февралгача тўлаб бериши белгиланган. Шунингдек, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банк филиали, жавобгар ва шерик жавобгар ўртасида 2020 йил 20 февраль куни 71-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, кафиллик шартномага асосан “**************” масъулияти чекланган жамияти кредит шартномаси суммасининг 107 000 000 сўм миқдорида кафиллик мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.7-бандига кўра қарз олувчи томонидан шартноманинг 3.5-3.11-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаган, шунингдек, кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашгада, ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, берилган кердитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни “Банк” талаб қилиш ҳуқиқига эга эканлиги белгиланган. Даъвогар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, кредит маблағларини тегишли ҳисобрақамларга ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, кредит асосий қарз ва фоизларни кредит шартномаси 1-иловаси жадвалида белгиланган миқдор ва муддатларда тўламасдан, шартнома шартларини мунтазам равишда бузиб келиши оқибатида жавобгарнинг 2022 йил 12 сентябрь куни ҳолатига даъвогар олдида 42 801 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 28 563 000 сўм муддати ўтган асосий қарз унга ҳисобланган 4 700 000 сўм фоиз, жами 76 064 000 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан ушбу кредит маблағларини қайтариш чоралари кўрилиб, жавобгар ва шерик жавобгарга 2022 йил 06 сентябрь куни талабнома юборилган, жавобгар ва шерик жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Натижада, палата даъвогар манфаатида жавобгардан кредит қарздорликни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда - ФК) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг талаблари асосли бўлиб, жавобгарнинг қарздорлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва тақдим этган маълумотига асосан жавобгар томонидан даъвогар олдидаги қарзи бўйича судга даъво ариза топширилганидан сўнг 2022 йил 30 сентябрь куни 10 412 000 сўм тўловлар амалга оширилган, шундан 5 712 000 сўм кердит муддати ўтган асосий қарзига, 4 700 000 сўм кредит фоизига йўналтирилганлигини аниқланланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан даъво ариза судга тақдим қилинганидан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъвонинг кредит қарзини ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан тўланган маблағларни чегирган ҳолда даъвогар фойдасига 65 652 000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида кредит асосий қарз ҳамда кредит фоизини шерик жавобгар (кафил)дан ҳам солидар тартибда ундиришни сўраган. ИПК 44-моддаси биринчи қисмига асосан даъво бир неча даъвогар (шерик даъвогарлар) томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгарга (шерик жавобгарларга) нисбатан тақдим этилиши мумкин. Кредит таъминоти сифатида **************” АТБ Жалақудуқ филиали (банк) “**************” фермер хўжалиги (қарз олувчи) ва “**************” масъулияти чекланган жамияти (кафил) ўртасида 2020 йил 20 февраль куни -сонли кафиллик шартномаси (будан буёнда матнда “Кафиллик шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кафиллик шартномаси 1.1-бандига кўра жавобгар даъвогардан томчилаб суғориш технологияси сотиб олиш учун 2020 йил 20 февралда тузилган 70-сонли кредит шартномаси бўйича олинган 214 000 000 сўм миқдоридаги кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кафил даъвогарнинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга хисобланган фоизлар ва кердит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисобварағидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбуриятини ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган Берилган кафиллик суммаси келгусида кредитга ҳисобланган фоизлар бўйича мажбуриятларни ҳам ҳисобга олган ҳолда 107 000 000 сўм этиб белгиланган. ФК 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФК 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Шу сабабли, суд “**************” масъулияти чекланган жамиятини кредит суммаси бўйича 65 652 000 сўм кредит қарздорлик учун солидар тарзда жавобгар деб топди. 5 ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 44, 68, 72, 118, 128, 170, 176-180, 185-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “**************” фермер хўжалиги ва шерик жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар тартибда АТБ **************” фойдасига 65 652 000 сўм асосий қарз ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “**************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1 521 280 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов