← Назад
Решение #761605 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 150 | — | code_article | |
| мазкур кодекс | 2 | — | code_article | |
| нинг | 26 | — | law | |
| БКнинг | 28 | — | law | |
| БКнинг | 36 | — | law | |
| БКнинг | 39 | — | law | |
| БКнинг | 41 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 73 | — | law | |
| Рес ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2202/928-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида,
У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар Андижон вилояти божхона
бошқармасининг жавобгар “Uz Auto motors” акциядорлик жамиятига нисбатан
03015/16.02.2017/0000786-рақамли божхона юк декларацияси билан “вақтинча
сақлаш” божхона режимига расмийлаштирилган “Ravon” маркали 2 дона “NEXIA R3”
русумли, 5 дона “R4 LTZ” русумли ва 3 дона “GENTRA CDX” русумли жами 10 дона
автотранспорт воситаларини тегишли божхона режимига расмийлаштириш
мажбуриятини бажарилиш муддатини белгилаган ҳолда юклаш тўғрисидаги даъво
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Собиржонов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили Қ.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида, Асака туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Андижон вилояти божхона бошқармаси (кейинги ўринларда
“Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Uz Auto motors” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар”
деб аталади)га нисбатан 03015/16.02.2017/0000786-рақамли божхона юк
декларацияси билан “вақтинча сақлаш” божхона режимига расмийлаштирилган
“Ravon” маркали 2 дона “NEXIA R3” русумли, 5 дона “R4 LTZ” русумли ва 3 дона
“GENTRA CDX” русумли жами 10 дона автотранспорт воситаларини тегишли
божхона режимига расмийлаштириш мажбуриятини бажарилиш муддатини
белгилаган ҳолда юклашни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб,
даъвогарнинг даъво бериш муддати ўтганлигини сабабли Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси талабларидан келиб чиқиб, даъво муддатини
қўллашни сўради.
Даъвогар илтимосномага нисбатан эътироз билдириб, даъво муддатини
қўллаш учун асослар мавжуд эмаслигини баён этиб, рад қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра,
умумий даъво муддати уч йил этиб белгиланган.
Бироқ, мазкур кодекснинг 2-моддаси олтинчи қисмига кўра, бир тарафнинг
иккинчи тарафга маъмурий бўйсинишига асосланган мулкий муносабатларга, шу
жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан
фуқаролик қонунчилиги қўлланилмаслиги белгилаб қўйилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича низо даъвогар ва жавобгар ўртасида маъмурий
ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққанлиги ва ушбу муносабатларга нисбатан
фуқаролик қонунчилиги қўлланилмаслиги боис суд жавобгарнинг ушбу
илтимосномасини рад қилишни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам 13.02.2017 йилдаги
келишувга асосан “Ravon” маркали 12 дона “NEXIA R3” русумли, 5 дона “R4 LTZ”
русумли ва 3 дона “GENTRA CDX” русумли жами 20 дона автомашиналарни
Туркманистон Республикаси Ашхобод шахрида жойлашган “Туркмен-УзАВТО” ХОга
анжуманда намойиш қилиш учун вақтинча олиб чиқиш божхона режимига
жойлаштириш тўғрисида божхона юк декларацияси асосида 2 йил муддат ичида
қайта олиб кириш ёки бошқа божхона режимига жойлаштирилган ҳолда “вақтинча
олиб чиқиш” божхона режимига расмийлаштирилиб, олиб чиқиб кетишгани,
шундан 10 дона “NEXIA R3” русумли автомашиналарни муддатида тегишли
божхона режимига расмийлаштиришгани, бироқ қолган 2 дона “NEXIA R3” русумли,
5 дона “R4 LTZ” русумли ва 3 дона “GENTRA CDX” русумли жами 10 дона
автомашиналар Туркманистон Республикасидаги “Туркмен-УзАВТО” ХОга
сотилганлиги ва улар томонидан жамиятга автомашиналарни пуллари тўлаб
бермаганлиги сабабли қолган 10 дона автомашиналар тегишли божхона режимига
расмийлаштирилмаганини билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар томонидан
2017 йил 13 февраль кунидаги келишувга асосан “Ravon” маркали 12 дона “NEXIA
R3” русумли, 5 дона “R4 LTZ” русумли ва 3 дона “GENTRA CDX” русумли жами
20 дона автотранспорт воситаларини Туркманистон Республикаси Ашхобод
шахрида жойлашган “Туркмен-УзАВТО” ХОга анжуманда намойиш қилиш учун
вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштириш тўғрисида божхона юк
декларацияси асосида 2 йил муддат ичида қайта олиб кириш ёки бошқа божхона
режимига жойлаштирилган ҳолда “вақтинча олиб чиқиш” божхона режимига
расмийлаштирилган.
Шундан 10 дона “Ravon” маркали “NEXIA R3” русумли автотранспорт
воситалари 2019 йилда 03015/11.02.2019/0001368 рақамли БЮД билан
Туркманистон Республикаси Ашхобод шахрида жойлашган “Туркмен-УзАВТО” ХОга
экспорт божхона режими жойлаштирилган ҳолда олиб чиқиб кетилган.
Бироқ, қолган 2 дона “NEXIA R3” русумли, 5 дона “R4 LTZ” русумли ва 3 дона
“GENTRA CDX” русумли жами 10 дона автотранспорт воситалари белгиланган
муддатларда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қайтариб олиб
кирилмаган ёки тегишли божхона режимига расмийлаштирилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга автотранспорт воситаларини вақтинча
сақлаш божхона режимида туриш муддати тугаганлиги сабабли бошқа божхона
режимига расмийлаштириш
бўйича
28.04.2020
йилда 03/27-25-сонли,
27.05.2020 йилда 02-3/12-1776-сонли, 15.08.2020 йилда 03/27-95/1-сонли,
26.11.2020 йилда 03/27-108-сонли ҳамда 08.08.2022 йилда 13/12-22-3565-сонли
огохлантириш хатлари берилишига қарамасдан, шу кунга қадар Ўзбекистон
Республикасининг божхона ҳудудига қайтариб олиб кириш ёки бошқа божхона
режимига расмийлаштириш чораларини кўрмасдан келган.
Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан нисбатан
03015/16.02.2017/0000786-рақамли божхона юк декларацияси билан “вақтинча
сақлаш” божхона режимига расмийлаштирилган “Ravon” маркали 2 дона “NEXIA R3”
русумли, 5 дона “R4 LTZ” русумли ва 3 дона “GENTRA CDX” русумли жами 10 дона
автотранспорт воситаларини тегишли божхона режимига расмийлаштириш
мажбуриятини бажарилиш муддатини белгилаган ҳолда юклаш тўғрисида даъво
талаблари билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (кейинги ўринларда матнда
“Ўз.Рес. БК” деб юритилади)нинг 26-моддасига кўра, товарларнинг божхона
чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларни божхона
режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда
шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб чиқаради.
Ўз.Рес. БКнинг 28-моддасига кўра, божхона режими талаблари ва шартларига
риоя этилиши учун жавобгарлик товарни тегишли божхона режимига
жойлаштирган шахснинг зиммасида бўлади.
Ўз.Рес. БКнинг 36-моддасига кўра, вақтинча олиб чиқиш божхона режими
шундай режимки, бунда божхона ҳудудида эркин муомалада турган товар ушбу
ҳудуддан ташқарида вақтинча фойдаланиш мақсадида, божхона божлари ва
солиқлар тўланишдан шартли равишда озод этилган, иқтисодий сиёсат чоралари
қўлланилмаган ҳолда олиб чиқилади.
Ўз.Рес. БКнинг 39-моддасига кўра, Товарни вақтинча олиб чиқиш муддати
товар вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган санадан
эътиборан икки йилни ташкил этади.
Ўз.Рес. БКнинг 41-моддасига кўра, вақтинча олиб чиқилган товар вақтинча
олиб чиқиш муддати тугайдиган кундан кечиктирмай божхона ҳудудига қайтариб
олиб кирилиши керак.
Ваколатли шахс товарни божхона ҳудудидан ташқарида қолдирган ҳолда уни
бошқа божхона режимига жойлаштириш йўли билан вақтинча олиб чиқиш божхона
режимини тугаллаши мумкин, бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликка
мувофиқ вақтинча олиб чиқилган товар божхона ҳудудига олиб кирилиши шарт
бўлган ҳоллар мустасно. Бундай ҳолда вақтинча олиб чиқиш божхона режимини
тугаллашга товарни божхона органига амалда тақдим этмаган ҳолда йўл қўйилади.
Вақтинча олиб чиқиш божхона режими экспорт божхона режимига
ўзгартирилган тақдирда товарнинг божхона қиймати ва миқдори товар вақтинча
олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган кундаги ҳолатга кўра
белгиланади, божхона божлари ва солиқларнинг ставкалари эса, товарни экспорт
божхона режимига жойлаштириш тўғрисидаги божхона декларацияси божхона
органи томонидан рўйхатдан ўтказилган кундаги ҳолатга кўра белгиланади.
Шунингдек, “Uz Auto motors” акциядорлик жамиятининг ишончли вакили
У.Тухтабоев белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб
кириш шарти билан “вақтинча олиб чиқиш” божхонага режимига расмийлаштириб,
Туркманистон Республикасига олиб чиқилган мазкур 10 дона автотранспорт
воситаларини ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб
кирмаганлиги сабабли унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Бўз туман судининг
2019 йил 16 апрелдаги қарори билан жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида ишнинг
иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга
муҳтож эмаслиги, тўртинчи қисмида эса жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир
этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича
иқтисодий суд учун мажбурий эканлиги қайд этилган.
Юқоридагилардан кўринишича, жавобгар томонидан белгиланган муддатда
Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб кириш шарти билан “вақтинча олиб
чиқиш” божхонага режимига расмийлаштириб, Туркманистон Республикасига олиб
чиқилган мазкур 10 дона автотранспорт воситаларини белгиланган муддатларда
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қайтариб олиб кирилмаганлиги
ёки тегишли божхона режимига расмийлаштирилмаганлиги ҳолати жиноят
ишлари бўйича суднинг қарори билан исботланиб, у қайтадан исботланишига
муҳтож эмас.
суд
даъвогарнинг
жавобгарга
нисбатан
03015/16.02.2017/0000786-рақамли божхона юк декларацияси билан “вақтинча
сақлаш” божхона режимига расмийлаштирилган “Ravon” маркали 2 дона “NEXIA R3”
русумли, 5 дона “R4 LTZ” русумли ва 3 дона “GENTRA CDX” русумли жами 10 дона
автотранспорт воситаларини тегишли божхона режимига расмийлаштириш
мажбуриятини бажарилиш муддатини белгилаган ҳолда юклаш талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач 7 кунлик муддат ичида 03015/16.02.2017/0000786-рақамли божхона юк
декларацияси билан “вақтинча сақлаш” божхона режимига расмийлаштирилган
“Ravon” маркали 2 дона “NEXIA R3” русумли, 5 дона “R4 LTZ” русумли ва 3 дона
“GENTRA CDX” русумли жами 10 дона автотранспорт воситаларини тегишли
божхона режимига расмийлаштириш мажбуриятини юклашни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан мажбурият
юклаш билан боғлиқ номулкий тусдаги даъво талаби бўйича БҲМнинг 10 баравари
миқдорида 3.000.000 сўм давлат божини Республика бюджетига, 24.000 сўм почта
ҳаражатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Чунки, Ўз.Рес ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи
ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даьво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 170, 176-179, 186-моддалари қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Uz Auto motors” акциядорлик жамияти зиммасига ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач 7 кунлик муддат ичида 03015/16.02.2017/0000786-рақамли
божхона юк декларацияси билан “вақтинча сақлаш” божхона режимига
расмийлаштирилган “Ravon” маркали 2 дона “NEXIA R3” русумли, 5 дона “R4 LTZ”
русумли ва 3 дона “GENTRA CDX” русумли жами 10 дона автотранспорт
воситаларини тегишли божхона режимига расмийлаштириш мажбурияти
юклатилсин.
Жавобгар “Uz Auto motors” акциядорлик жамияти ҳисобидан:
- даъвогар Андижон вилояти божхона бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта
ҳаражатлари;
- Республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти
(протест) берилиши мумкин.
Судья
С.Юлдашев