← Назад
Решение #761636 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani,
Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y,
Markaziy ko`chasi
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Тошкентская область, Куйичирчикский
район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1"
ул. Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг
раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар Чиноз
туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
“****” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “****” маъсулияти
чекланган жамият ҳисобидан 11 850 000 сўм давлат ресурсларига қабул
қилинган ғалла учун қўшимча равишда, 5 925 000 сўм муддати ўтказиб
юборилганлиги учун пеня, Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2021 йилдаги
736-сонли қарорига асосан кам тўланган 6 207 700 сўм субсидия, 3 103
850 сўм муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня хамда 03.05.2021
йилда 46-сонли шартноманинг 3.1 банди б) қисмига асосан ўз эхтиёжи
учун харид қилинган ғаллага бозор бахосида 77 384 000 сўм, 38 692 000
сўм муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси тарафлардан манфаати кўзланган даъвогар ишончли
вакили **** (2022 йил 26 сентябрдаги 277-сонли ишочнома асосида),
“****” фермер хўжалиги раҳбари ****, учинчи шахс туман Молия бўлими
ишончли
вакили
****
(2022
йил
11 октябрдаги 01-20-256-27-01-38/199-сонли ишочнома асосида)
иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда сд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Чиноз туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши “****” фермер хўжалиги манфаатида даъво аризаси
билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “****” маъсулияти чекланган
жамият ҳисобидан 11 850 000 сўм давлат ресурсларига қабул қилинган
ғалла учун қўшимча равишда, 5 925 000 сўм муддати ўтказиб
юборилганлиги учун пеня, Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2021 йилдаги
736-сонли қарорига асосан кам тўланган 6 207 700 сўм субсидия, 3 103
850 сўм муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня хамда 03.05.2021
йилда 46-сонли шартноманинг 3.1 банди б) қисмига асосан ўз эхтиёжи
учун харид қилинган ғаллага бозор бахосида 77 384 000 сўм, 38 692 000
сўм муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ундиришни сўраган.
Мазкур суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Чиноз тумани Қишлоқ хўжалик бўлими, Чиноз туман Молия
бўлими, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ
хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси,
Тошкентдонмахсулотлари АЖ, Чиноз туман ДСИ, Агробанк АБ Чиноз
филиали жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакиллари
даъво аризадаги важларни такрорлаб, судга тегишли хужжатларни
тақдим қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Шунингдек, учинчи шахс ишончли вакили Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги
736-сонли қарори билан фермер хўжалиги томонидан давлат
ресруслари учун топширган ғалласи учун ажратилган субсидия
тўлиқлигича класстер корхонаси томонидан фермер хўжалигига
ўтказилиб берилиши лозимлиги, фермер хўжалигининг бошқа дебитор
қарздорлиги учун субсидия маблағлари ушлаб қолишига йўл
қўйилмаслигини баён қилди.
Бугунги суд мухокамасида жавобгар ҳамда қолган учинчи шахслар
иштирок этишмади.
Суднинг тегишли ажримлари жавобгар ҳамда қолган учинчи
шахсларга етказилганлиги тўғрисидаги хужжатлар иш хужжатларига
илова қилинган.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси
3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин
деган хулосага келди.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар тарафлар вакиллари ҳамда
учинчи шахс ишончли вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлашни лозим деб
топади.
Иш материалларига илова қилинган хужжатлардан кўринишича,
“****” фермер хўжалиги ҳамда “АПК Чиноз” унитар корхонаси ўртасида
2021 йил 3 майда “Ғаллачилик класстери билан фермер хўжалиги
ўртасида бошоқли дон ҳарид қилиш бўйича” 46-сонли фьючерс
шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
1-бўлими,
1.1-бандида мазкур шартнома билан “хўжалик” “тайёрловчи” 2021 йил
хосилидан 54 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича
шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни
топшириш мажбуриятини, “тайёрловчи” эса “хўжалик”ни ушбу
шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан
таъминлаш, етиштирилган махсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Шунингдек, етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида
жадвал кўринишида (махсулот номи, нави, авлоди, миқдори, бахоси,
суммаси) етказиб берилиши назарда тутилган.
1.3-бандларида кўрсатилган ҳажмлардан ортиқча маҳсулот топшириш
истаги билдирилган тақдирда, бу тарафлар ўртасида қўшимча келишув
асосида амалга оширилиши кўрсатилган.
Шатнома шартлари фермер хўжалиги томонидан тўлиқ бажарилиб
158 тонна буғдой уруғлиги жавобгарга топширилган, жавобгар эса
мазкур 158 тонна буғдой уруғлигини Тошкентдонмахсулотлари АЖга
топширган.
Шунингдек, жавобгар даъвогарга давлат ресурслари учун
топширилган ғалланинг 1 тоннасига 1 550 000 сўмдан ҳақ тўлаган.
Даъвогар даъво аризасида мазкур холатдан норози бўлиб
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2022 йил
30 майдаги 03/28-04/3470-сонли хатини асос сифатида кўрсатиб,
фермер хўжалиги томонидан давлат ресурслари учун топширилган
158 тонна ғаллага ғаллачилик класстери томонидан ғалланинг ҳар бир
тоннасига 75 000 сўмдан қайта-ҳисоб қитоб қилиб 11 850 000 сўм
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг мазкур даъво талабларини қуйидаги асосларга
кўра қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида етказиб
берилган бир тонна маҳсулот учун ҳақ шартноманинг 1.2 ва
1.3-бандларида белгиланган нархда тўланиши назарда тутилган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2-бандида
маҳсулотнинг нави, авлоди, баҳоси (тн/сўм), суммаси (сўм)
кўрсатилмаган.
Шарноманинг 3.1-бандининг а) бандига асосан бир тонна маҳсулот
учун ҳарид нархи келишилгандан кейин маҳсулот нарҳи ўзгарганда
шартномада белгиланган нарҳ тегишли равишда ўзгариши ва ушбу
ҳарид нарҳда тўланиши белгиланган.
Аммо, даъвогар тарафлар ўртасида бир тонна маҳсулот учун ҳарид
нархи келишилганлиги, маҳсулот нарҳи ўзгарганлиги тўғрисида
хужжатларни тақдим қилмади.
Иш хужжатларига илова қилинган хужжатлардан кўринишича,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2022 йил
30 майдаги 03/28-04/3470-сонли хатида мазкур қарор доирасида
тегишли вазирлик идоралар билан биргаликда жаҳон бозори ҳамда
минтақавий товар биржаларидаги ғалла ҳарид нарҳлари тахлил
қилиниб, махаллий харажатларни инобатга олган ҳолда 2021 йил ғалла
ҳосили учун 1 тонна ғалланинг кутилаётган минимал нарҳи 1 625 000
сўм қилиб беллиланганлиги, мазкур минимал нарх тавсиявий
характерга эга бўлиб, ғалла етиштирувчи ва уни қабул қилиб олувчи
субъетлар шартномавий муносабатлар доирасида ғалла ҳарид
нарҳларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда
белгилайди деб кўрсатилган.
Гарчи, тарафлар ўртасида тузилган шартномада шартноманинг
баҳоси, суммаси кўрсатилмасада фермер хўжалиги раҳбарида мазкур
ҳолатлар юзасидан қўшимча қелишув тузиш имконияти бўла туриб,
Қайд этилган ҳолатларга асосан суд даъвогарнинг мазкур даъво
талаби ўз исботини топмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
Даъвогар даъво талабида шартноманинг 4.2-бандига кўра,
жавобгар “****” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 925 000 сўм
пеня ундиришни сўраган бўлсада, суд муҳокамасида тарафлар ўртасида
ўзаро ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилганлиги ва
жавобгарнинг даъвогар фермер хўжалиги олдида қарздорлиги ўз
исботини топмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг мазкур даъво
талабини ҳам қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво талабида ажратилган субсидия
маблағлари кам тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан
кам тўланган 6 207 700 сўм субсидия маблағини ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қуйидаги асосларга кўра
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2021 йилдаги
“Бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736 сонли қарорининг
1-бнадида ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан
2021 йил ҳосилидан давлат ресрусларига сотилган товар доннинг ҳар
бир тоннаси учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети
маблағларидан 350 000 сўмдан субсидия тўланиши белгиланган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномага
мувофиқ давлат ресруслари учун 158 тонна ғалла маҳсулотлари
топширилган.
Бироқ, 158 тонна ғалла маҳсулотлари учун фермер хўжалигига
ажратилган субсидия “****” маъсулияти чекланган жамияти томонидан
тўлиқ тўланмаган яъни, жавобгар даъвогарга 55 300 000 сўм субсидия
тўловларини тўлаши лозим бўлган лекин, жавобгар 6 207 700 сўм кам
субсидия маблағи тўлаб берган.
Бунга асос сифатида жавобгар “****” маъсулияти чекланган
жамияти судга 2022 йил 11 октябрда 50-сонли маълумотнома юборган
бўлиб, ушбу маълумотномада мазкур 6 207 700 сўм қарздорлик фермер
хўжалигининг август ойида олинган 170 кг мош ва олинган соя
уруғлиги учун ушлаб қолинганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш
талабнома юборилган бўлиб, юборилган талабномага жавобгар
томонидан 6 207 700 сўм субсидия маблағи фермер хўжалигининг
дебитор қарздорлигига ушлаб қолинганлиги маълум қилинган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган шартномада қилинган
сарф ҳаражатлар ажратилган субсидия маблағлари ҳисобидан чегириб
қолиниши назарда тутилмаган.
Бундан кўринадики, жавобгар фермер хўжалиги учун Ўзбекистон
Республикаси Республика бюджети маблағларидан ажратилган
субсидия шартномада назарда тутилмаган бўлсада асоссиз равишда
ушлаб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундай буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган.
Қайд этилган ҳолатларга асосан суд даъвогарнинг мазкур даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Даъвогар даъво талабида 6 207 700 сўм субсидия маблағига
шартноманинг 4.2-бандини асос сифатида кўрсатиб, жавобгар “****”
маъсулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
3 103 850 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
4.2-бандида шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида жадвал асосида
кўрсатилган ғалла махсулотларини ўз вақтида тўламаганлиги учун пеня
ундириш назарда тутилганлигига эътиробор қарматмаган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан ажратилган субсидия
маблағининг кечиктирилганлиги ҳолати бўйича келишув тузилганлиги
тўғрисидаги хужжатлар судга тақдим тақдим қилинмади.
ФКнинг 262-моддасида неустойка тўғрисидаги келишув ёзма
шаклда тузилиши кераклиги белгиланган.
Шу сабабли, даъвогарнинг мазкур талаби ўз исботини
топмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво талабида тарафлар ўртасида
03.05.2021 йилда тузилган 46-сонли шартноманинг 3.1 банди б) қисмига
асосан ўз эхтиёжи учун харид қилинган ғаллага бозор бахосида
77 384 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қуйидаги асосларга кўра
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
1-бўлими,
1.1-бандида мазкур шартнома билан “хўжалик” “тайёрловчи” 2021 йил
хосилидан 54 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича
шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни
топшириш мажбуриятини, “тайёрловчи” эса “хўжалик”ни ушбу
шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан
таъминлаш, етиштирилган махсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Шунингдек, етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида
жадвал кўринишида (махсулот номи, нави, авлоди, миқдори, бахоси,
суммаси) етказиб берилиши назарда тутилган.
Шатнома шартлари фермер хўжалиги томонидан бажарилиб
48,365 тонна ғалла маҳсулотлари жавобгарга топширилган, жавобгар
эса мазкур топширилган ғалланинг 1 кг учун 1 900 сўм миқдоридан
Даъвогар даъво аризасида мазкур холатдан норози бўлиб Тошкент
вилоят Статистика бошқармаси ҳамда Чиноз туман деқон бозори
МЧЖ томонидан тақдим қилиган хатини асос сифатида кўрсатиб,
фермер хўжалиги томонидан топширилган ғалла масулотларига ҳар бир
кг учуг 3 500 сўмдан қайта-ҳисоб қитоб қилиб 77 384 000 сўм
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида етказиб
берилган бир тонна маҳсулот учун ҳақ шартноманинг 1.2 ва
1.3-бандларида белгиланган нархда тўланиши назарда тутилган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.3-бандида
маҳсулотнинг нави, авлоди, баҳоси (тн/сўм), суммаси (сўм)
кўрсатилмаган ҳамда келишилмаган.
Шарноманинг 3.1-бандининг б) бандига асосан етказиб
бериладиган махсулот учуг ҳақ ҳарид қилинадиган бошоқли дон нархи
ҳақиқий ҳаражатлардан келиб чиқи, келишилган нархлардан паст
бўлмаган миқдорда, камида 10 фоиз рентабелликни таъминлайдиган
даражада бозор баҳосида белгиланиши назарда тутилган.
Аммо, даъвогар тарафлар ўртасида бир тонна маҳсулот учун ҳарид
нархи келишилганлиги, маҳсулот нарҳи ўзгарганлиги тўғрисида
хужжатларни тақдим қилмади.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Қайд этилган ҳолатларга асосан суд даъвогарнинг мазкур даъво
талаби ўз исботини топмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
Даъвогар даъво талабида шартноманинг 4.2-бандига кўра,
жавобгар ҳисобидан 38 692 000 сўм пеня ундиришни сўраган бўлсада,
суд муҳокамасида тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар шартнома
шартларида кўрсатилмаганлиги ҳамда келишилмаганлиги ва
жавобгарнинг даъвогар фермер хўжалиги олдида қарздорлиги ўз
исботини топмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг мазкур даъво
талабини ҳам қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси 18-бандига кўра Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи
тўлашдан озод қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарорида фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат
божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари,
уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан
давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 207 700 сўм асосий
қарздорликни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, ИПКнинг 118-моддаси талабларига
асосан суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлаб,
124 154 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига,
24 000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига, даъво
талабининг қаноатлантириш рад қилинган қисми юзасидан давлат
божини ундирувсиз қолдиришни лозим деб топди.
Бинобарин, ФКнинг 263, 263, 326, 333-моддалари, ИПКнинг 68,
118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “****” маъсулияти чекланган жамият ҳисобидан
даъвогар “****” фермер хўжалиги фойдасига 6 207 700 сўм асосий қарз
ҳамда 24 000 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 124 154 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисми қаноатлантириш рад
қилинсин.
Даъво талабларининг қаноатлантиришни рад қилинган қисми
юзасидан давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
****
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг
раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар Чиноз
туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
“****” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “****” маъсулияти
чекланган жамият ҳисобидан 11 850 000 сўм давлат ресурсларига қабул
қилинган ғалла учун қўшимча равишда, 5 925 000 сўм муддати ўтказиб
юборилганлиги учун пеня, Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2021 йилдаги
736-сонли қарорига асосан кам тўланган 6 207 700 сўм субсидия, 3 103
850 сўм муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня хамда 03.05.2021
йилда
46-сонли шартноманинг 3.1 банди б) қисмига асосан ўз эхтиёжи учун
харид қилинган ғаллага бозор бахосида 77 384 000 сўм, 38 692 000 сўм
муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси тарафлардан манфаати кўзланган даъвогар ишончли вакили
**** (2022 йил 26 сентябрдаги 277-сонли ишочнома асосида), “****”
фермер хўжалиги раҳбари ****, учинчи шахс туман Молия бўлими
ишончли
вакили
****
(2022
йил
11 октябрдаги 01-20-256-27-01-38/199-сонли ишочнома асосида)
иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда сд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, ФКнинг 263, 263, 326, 333-моддалари, ИПКнинг
68, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И: