← Назад
Решение #761659 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 47 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| илмаслик ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: +998 74 232 35 41,
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
Асака тумани
4-1702-2201/996-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев
раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармаси
даъвогар
“Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиалининг
манфаатида жавобгар “AL BAROKAT MEZONI” масъулияти чекланган
жамиятидан 373 548 000 сўм фоиз қарздорликни ундириш хамда
ундирувни жавобгар корхонага тегишли бўлган кўчмас мол-мулкларга
қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар банк вакили А.Абдуллаев
(ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Асака
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и :
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий
бошқармаси даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят
минтақавий филиалининг манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
этиб, жавобгар “AL BAROKAT MEZONI” масъулияти чекланган жамиятидан
373 548 000 сўм фоиз қарздорликни ундириш хамда ундирувни жавобгар
корхонага тегишли бўлган кўчмас мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили ариза талабини қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга асосан иқтисодий иши
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, 2020 йил 24 июль куни
“Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали ҳамда банк
мижози “AL BAROKAT MEZONI” МЧЖ ўртасида №130-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра филиал жавобгарга “Қуёнчиликни
ривожлантириш” мақсадида 21 фоиз хажмда фоизлар тўлаш шарти билан
60 ой муддатга 2 500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб
берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк
томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз
мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш
жадвалига риоя қилмай келган. Шу билан бирга, банк томонидан
юборилган огоҳлантириш хати ва талабномалар корхонага юборилган
бўлсада, жавобгар томонида юборилган талабномлар оқибатсиз
қолдирилиб, кредит қарздорлигини бартараф қилиш чоралари кўрилмаган.
Жамият молиявий аҳволининг ёмонлашуви, кредит маблағларини
юзасидан қарздорликни ўз вақтида бартараф қилиш, кредит
шартномасининг ажралмас қисми бўлган қайтариш графигига риоя қилган
ҳолда кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни
амалга ошира олмаслик эҳтимолини келтириб чиқарган.
Жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини тўлақонли бажара
олмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида имзоланган кредит
шартномаси бўйича кредит маблағларининг ҳисобланган фоиздан
373 548 000 сўм қарздорлик юзага келган.
“Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали
жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятларнинг мутаассил
бажарилмаганлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.
Ўз навбатида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят
минтақавий филиали манфаатида судга даъво ариза киритиб жавобгар “AL
BAROKAT MEZONI” масъулияти чекланган жамиятидан 373 548 000 сўм
фоиз қарздорликни ундириш хамда ундирувни жавобгар корхонага
тегишли бўлган кўчмас мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессул кодексининг 157моддасининг
1-қисмига
мувофиқ
иқтисодий
суд:
1) тузилиши
мажбурийлиги қонунда назарда тутилган шартномани тузишда юзага
келган келишмовчиликлар тўғрисидаги;
2) шартнома тарафлари
томонидан кўриб чиқилиши судга ўтказилиши келишилган шартномани
тузишда юзага келган келишмовчиликлар ҳақидаги; 3) шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги; 4) битимни ҳақиқий эмас деб
топиш ҳақидаги; 5) мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги тўғрисидаги; 6) мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги;
7) мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-мулкни
бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги;
8) интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомаласи
иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар,
товарлар, ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги;
9) мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари
эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилганлиги
тўғрисидаги; 10) зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги; 11) ишчанлик
обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги; 12) ундириш сўзсиз (акцептсиз)
тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни
ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақидаги; 13) агар қонунда
жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш назарда тутилмаган
бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахслар ва
фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги; 14) назорат қилувчи
органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз
(акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан
қайтариш ҳақидаги низоларни ҳал этади деб, белгиланган.
Фуқаролик Кодексининг 47-моддасига мувофиқ, ваколатхона юридик
шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс
манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида
бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида
жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир
қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида
бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.
Юқоридаги қонун нормасига асосан савдо палатаси томонидан филиал
манфаатида судга даъво ариза тақдим этилганлиги учун низо иқтисодий
судга тааллуқли ҳисобланмайди.
Зеро, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110-моддаси 1-қисмига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса иш юритишни
тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги №13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги Қарорининг 10-бандига иккинчи ва учинчи қисмига кўра,
судлар назарда тутишлари керакки, агар даъво билан юридик шахснинг
ўзи эмас, балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси)
ишончнома асосида унинг номидан мурожаат этса, иқтисодий суд даъво
аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Бундай ишлар бўйича
алоҳида бўлинма эмас, балки у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган
юридик шахс даъвогар ҳисобланади.
Шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси
(филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома
асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади. Агар юридик шахснинг
алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси аъзоси бўлган
бўлса, алоҳида бўлинма эмас, балки унинг юридик шахси палата аъзоси
ҳисобланади. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан киритиладиган даъво
аризасида даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши шарт. Ушбу
талабга риоя қилмаслик ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1бандига асосан даъво аризасини қабул қилишни рад этишга асос бўлади.
Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин
аниқланса, ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш
юритиш тугатилади.
Баён этилганларга асосан суд, низо бўйича иш юритишни тугатишни
лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини ўрганиб чиқиб, низо иқтисодий судида кўриш учун тегишли
бўлмаганлиги сабабли иш юритиш тугатилганлигини инобатга олиб
давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги
қонуннинг 18-моддаси 1-қисми бешинчи бандига асосан агар иш судга
тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилади
деб белгиланган.
Бинобарин суд, Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195-197моддаларини қўллаб,
ажрим қилди:
Суд даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармасининг “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят
минтақавий филиалининг манфаатида жавобгар “AL BAROKAT MEZONI”
масъулияти чекланган жамиятидан 373 548 000 сўм фоиз қарздорликни
ундириш хамда ундирувни жавобгар корхонага тегишли бўлган кўчмас
мол-мулкларга қаратиш тўғрисида даъво аризаси бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан белгиланган тартибда апелляция шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Бузурходжаев