← Назад
Решение #761663 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani,
Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy
ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район,
город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул.
Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 октябрь *****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг
раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Чиноз
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "*****"
фермер хўжалиги манфаатида жавобгар "*****" унитар корхона ҳисобидан
хўжалик томонидан 2020 йил топширилган 119262 кг пахта хом-ашёси
учун
қўлланилган
рағбатлантирувчи
1.01 коэффицент 5.560.984.99 сўм ва 2021 йил топширилган 104078 кг
пахта хом-ашёси учун қўлланилган 1.01 коэффицент 7.273.417.13 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли
вакили ***** (2022 йил 23 сентябрдаги 1-сонли ишончнома асосида) ва
жавобгар ишончли вакиллари ***** (2022 йил 13 апрелдаги 145-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда
суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Чиноз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши "*****" фермер хўжалиги манфаатида даъво аризаси
билан судга мурожаат қилиб жавобгар "*****" унитар корхона ҳисобидан
хўжалик томонидан 2020 йил топширилган 119262 кг пахта хом-ашёси
учун қўлланилган рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 5.560.984.99 сўм ва
2021 йил топширилган 104078 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилган 1.01
коэффицент 7.273.417.13 сўм ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан 2020 йил учун
қарздорлик жавобгар томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб бўйича
тўлиқ бартараф қилинганлигини, 2021 йил учун қарздорлик қисман
бартараф қилинмаганлигини баён қилиб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Шунингдек, суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар ишончли
вакили 2020 йил учун қарздорлик амалга оширилган ҳисоб-китоб бўйича
тўлиқ бартараф қилинганлигини, 2021 йил учун 7.273.417.13 сўм
қарздорликни маълум муддат ичида тўлаб берилишини баён қилиб,
суддан даъво талабини 7.273.417.13 сўмга қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг важларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан кўришинича, даъвогар "*****" фермер хўжалиги
"*****"
унитар
корхона
ўртасида
2020
йил
26 декабрь куни 70-сонли ҳамда 2021 йил 2 апрель куни 68-сонли “Пахта
ҳом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация”
шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 70-сонли шартномага асосан
2020 йилнинг бизнес режасига асосан 40,31 гектар ер майдонидан
121 тонна пахта хомашёсини етказиб бериши, ҳаридор эса ўз вақтида
тўловни амалга ошириши белгиланган.
Даъвогар томонидан жами 119 262 кг қиймати 556 098 499,86
сўмлик С-6524 навли пахта хомашёси топширган.
Ушбу холатлар иш хужжатларига илова қилинган ҳисоб-фактуралар
билан ўз тасдиғини топган.
Жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоб қилинган
жадвалда жавобгарнинг 2020 йил пахта хосили учун 1,01 коэффицент
тўланганлиги аниқланди.
Бундан кўринадики, даъвогар мазкур қарздорлик бартараф
қилинган бўлишига қарамасдан асоссиз равишда даъво киритган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Қайд этилган ҳолатларга асосан суд даъвогарнинг мазкур даъво
талаби ўз исботини топмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво талабида 2021 йил
топширилган 104078 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилган
1.01 коэффицент 7.273.417.13 сўм ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қуйидаги асосларга кўра
қаноатлантиришни лозим топди.
Тарафлар ўртасида тузилган 68-сонли шартномага асосан
2021 йилнинг бизнес режасига асосан 34 гектар ер майдонидан
136 тонна пахта хомашёсини етказиб бериши, ҳаридор эса ўз вақтида
тўловни амалга ошириши белгиланган.
Даъвогар томонидан жами 104 078 кг қиймати 727 341 713,91
сўмлик С-6524 навли пахта хомашёси жавобгарга топширган.
Ушбу холатлар иш хужжатларига илова қилинган ҳисоб-фактуралар
билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига мувофиқ контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил
ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш
тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2021 йилда кутилаётган минимал
нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган
ғўзанинг селекцион навлари 8-иловага мувофиқ рағбатлантирувчи
1.15 фоиз коэффицент жорий этиш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 9 июндаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва
2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона
жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарорининг 8-иловасига мувофиқ
2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи
коэффициент рағбатлантирувчи 1.15 фоиз коэффицент 1.01 фоиз
коэффицентга алмаштирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан рағбатлантирувчи 1.01 фоиз
коэффицент тўлаб берилмаган.
Мазкур суднинг ажримлари билан таафлар зиммасига вужудга
келган қарздорликларни тарафларнинг масъул ходимлари (бухгалтерлар)
билан биргаликда қайта ҳисоб-китоб ўтказиб, натижаси юзасидан
тарафлар иштирокида далолатнома (аниқ ҳисоб-китоблар асосида) тузиб,
судга тақдим қилиш вазифаси юклатилган.
Жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоб қилинган
жадвалда жавобгарнинг 2021 йил пахта хосили учун раҳбатлантирувчи
1,01 коэффицентнинг суммаси 7 383 376,23 сўмни ташкил этиши
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган.
Бироқ, даъвогарнинг даъво аризасидаги талаби 2021 йил учун
7 273 417,13 сўмни ташкил этган.
Суд мажлисида даъвогар даъво миқдорини ошириш бўйича ариза
тақдим қилинмаганлиги ҳамда даъвогарнинг даъво аризасида
кўрсатилган ҳолатлар фактик ҳолатларга мувофиқ келганлиги ва
даъвогар томонидан даъво аризасидаги важлари исботлаб берилганлиги
сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси 18-бандига кўра Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи
тўлашдан озод қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарорида фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат
божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари,
уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7.273.417.13 сўм асосий
қарздорликни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, ИПКнинг 118-моддаси талабларига
асосан суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлаб,
145 468,34 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига,
24 000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига, даъво
талабининг қаноатлантириш рад қилинган қисми юзасидан давлат
божини ундирувсиз қолдиришни лозим деб топди.
Бинобарин, ФКнинг 236, 333-моддалари, ИПКнинг 68, 118, 176-180,
186, 187-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" унитар корхонаси ҳисобидан:
Даъвогар
"*****"
фермер
хўжалиги
фойдасига
7 273 417,13 сўм қарздорлик ҳамда 24 000 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 145 468,34 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъво талабининг қаноатлантиришни рад қилинган қисми бўйича
давлат божи ундирувчиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
*****