← Назад
Решение #761696 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 60 | — | code_article | |
| кодекси | 115 | — | code_article | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 239 | — | law | |
| онунинг | 241 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 142 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 октябрь
4-1706-2201/822-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи - Андижон вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг қарздор – “LYUKS TEKISTIL MIRON” масъулияти чекланган
жамиятига (СТИР: 305648050) нисбатан соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни аризачи вакили Д.Юлдашев (2022 йил 07 октябрь кунги 25-68056-сонли
ишончнома асосида), қарздор вакили М.Мамаджанов (2022 йил 11 октябрь кунги
06-сонли ишончнома асосида) иштирокида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “Аризачи” деб
юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
"LYUKS TEKISTIL MIRON" масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда
“Қарздор” деб юритилади) соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, уни ундириш бўйича барча чоралар
кўрилганига қарамасдан ундириш имкони йўқлигини, қарздорнинг мол-мулки мавжуд
эмаслигини таъкидлаб, қарздорни соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга
қобилиятсиз деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Суд мажлисида қарздор вакили ариза талабига эътирози йўқлигини, ҳақиқатан
хам солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини, ушбу
жамиятда ўтказилган камерал солиқ тешируви натижасида келиб чиққанлигини, солиқ
қарздорлигини тўлашни имконияти йўқлигини, мол-мулки мавжуд эмаслигини
билдириб, корхонани соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз
деб топиб, банкрот деб эътироф этишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор "LYUKS TEKISTIL MIRON"
масъулияти чекланган жамияти Андижон вилояти, Андижон шаҳар ҳокимлиги
ҳузуридаги тадбикорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 2018 йил
12 июлдаги 620008-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Жамиятни таъсис хўжжатларига кўра масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ва
раҳбари Розиқов Шохрухбек Рустамбекович ҳисобланади. Қарздорнинг юридик
манзили Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Охунбобоев шаҳар, Ўзбекистон
кўчасида жойлашган.
Аризачи томонидан "LYUKS TEKISTIL MIRON" масъулияти чекланган
жамиятининг қарздорлиги ўрганилганда, 2022 йил 14 сентябрь куни ҳолатига солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича жами қарзи 14 253 332 184,62 сўмни, шундан
10 369 121 150,21 сўм асосий қарз, 3 884 211 034,41 сўм пеняни ташкил қилганлиги
аниқланган.
Мазкур қарздорлик қарздор фаолияти бўйича солиқ органлари томонидан
ўтказилган камерал солиқ текшируви бўйича тузилган далолатномалар асосида келиб
чиққанлиги аниқланган.
Аризачи томонидан қарздорга 2020 йил 17 январдан 2022 йил 29 июнь кунигача
солиқ кодекснинг 115-119-моддаларига асосан солиқ қарзини узиш тўғрисида
талабномалар юборилганлигини, солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома бўйича
солиқ кодексининг 60-моддасида белгиланган 10 календар куни ичида қарздордан хеч
қандай эътироз келиб тушмаганлиги, солиқ кодексининг 115-моддасига асосан,
қарздор пул маблағлари хисобидан бюджет тизимга ўтказишга доир тўлов
топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкига ижро учун юборганидан сўнг
13 654 738 597,32 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулк хисобидан бюджет хисобварағига
ундириш юзасидан қарорлари МИБ Жалақудуқ туман бўлимига мажбурий тартибда
ижро этишлик учун юборилган.
Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочисининг
қарорларига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси, 3-бандига асосан ижро ҳужжатлари ижро
этилмасдан кредиторга қайтарилган.
"LYUKS TEKISTIL MIRON" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки,
дебитор ва кредитор қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги бўйича аризачи
томонидан тегишли идораларга алоқа хатлари билан мурожаат қилинган. "LYUKS
TEKISTIL MIRON" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки мавжуд эмаслиги
тегишли ташкилотлар томонидан берилган жавоб хатлари билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни
(Бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари
унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган
қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг
тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддаси учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар
бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш
ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида
(устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий
бошқармалари эга бўлади.
Қонуннинг 239-моддасига асосан суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади,
тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга
қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари
қўлланилмайди. Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга нисбатан ўз талабларини
тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги эълон чиқарилган пайтдан
эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга ҳақли.
Қонунинг 241-моддасига кўра ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги
тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг
жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир
бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик
қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ
хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Суд, қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини кондиришга ва
мажбурий тўловларни тулаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас деб ҳисоблайди.
Суд ишга такдим этилган хужжатларни тахлил қилиб, аризани қаноатлантириб,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб Суд бошқарувчилари
ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлимининг 2022 йил 10 октябрдаги
тавсияномаси асосида тақдим этилган номзод, белгиланган тартибда аттестациядан
ўтган ва 3-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ҚАМБАРАЛИЕВ ОЙБЕК
УМАРЖОНОВИЧни тайинлашни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ қарздордан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи,
аризачи ҳисобига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 30, 50-54, 140-144, 148-моддалари ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддаларига
асосан,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
"LYUKS TEKISTIL MIRON" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган
тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
"LYUKS TEKISTIL MIRON" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси ҚАМБАРАЛИЕВ ОЙБЕК
УМАРЖОНОВИЧ тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
- "LYUKS TEKISTIL MIRON" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг
моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий
нашрда эълон қилиш;
- қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш;
- қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган мол-мулкларини
аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш;
- қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари ва банк
айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунида белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан
тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да белгиланган тартибда қарздорнинг
молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланса, Қоиданинг 37-бандига мувофиқ,
хулосани кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура органига тақдим этиш
мажбуриятларни бажариш;
- Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
2022 йилнинг 11 ноябрь санасига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда
оралиқ ҳисоботларни тақдим этиш;
- Тугатиш ишларини 2022 йилнинг 11 январь кунига қадар тамомлаш ва
иқтисодий судга Қонуннинг 142-моддасида белгиланган тартибда тугатишга доир иш
юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
"LYUKS TEKISTIL MIRON" масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи
зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва
штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
"LYUKS TEKISTIL MIRON" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, Андижон вилоят Давлат солиқ
бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов