← Назад
Решение #761717 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 744 | — | law | |
| аролик кодекси | 279 | 1 | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Yakkabog' shahri, Ayg'irko'l MFY, Amir Temur
ko'chasi
г. Яккабаг, Айгиркульский МСГ, ул. Амира Темура
Тел: (0-375) 582-51-64
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.yakkabog@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2021 йил 11 октябрь
4-1801-2201/1065-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов, ушбу кун
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят худудий бошқармасинниг даъвогар
АТБ "Агробанк" манфаатида жавобгар «Ғайбуллаева Мингнор» фермер
хўжалигидан кредит қарзи ва фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят худудий бошқармаси АТБ
"Агробанк" манфаатида жавобгар «Ғайбуллаева Мингнор» фермер хўжалигига
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «Ғайбуллаева Мингнор»
фермер хўжалигининг 3 375 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 448
000 сўм кредит фоизи, жами 6 342 000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни
гаров мулкига қаратишни сўраган.
Суд
даъвогар
вакили
тушунтиришларини
тинглаб
ҳамда
иш
материалларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, 2020 йил 17 июнда АТБ "Агробанк"
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва «Ғайбуллаева Мингнор»
фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади) ўртасида
кредит шартномаси тузилиб, унга кўра банк қарз олувчига 22,5 фоиз ўстама
тўлаш шарти билан 1 йил муддатда қайтариш шарти билан, уруғлик картошка
сотиб олиш учун 10 815 000 сўм миқдорида кредит ажратиш, қарз олувчи эса
олинган кредит маблағини ва фоизларини шартномада назарда тутилган
муддатларда қайтариш мажбуриятини олган.
Банк томонидан 17.06.2020 йилги №1-сонли тўлов топшириқномаси орқали
10 490 550 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Қарз олувчи томонидан кредит қарзлари белгиланган вақтда
қайтарилмаганлиги сабабли, Савдо-саноат палатаси банк манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномаси келиб
чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Олий cуди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
қарори 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида банк ёки бошқа
кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олиши, бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига
кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий
мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг
фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари
эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит
суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келиши ҳақида тушунтириш
берилган.
ЎзР Адлия вазирлигида 2004 йил 13 августда 773-17-сон билан рўйхатдан
ўтказилган
ЎзР
Марказий
банки
Бошқарувининг
2004
йил
17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби
ҳисобварақлари режасига кўра, 95413-ҳ/р.да амалдаги қоидаларга мувофиқ
равишда банк балансидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар ва лизинглар
(тўланмаган қисми)нинг ҳисоби, 91501-ҳ/р.да муддати ўтган ва ўрнатилган
қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва
шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган,
лекин олинмаган фоизлар, шунингдек “фоиз ўстирмаслик” мақомига ўтказилган
кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланадиган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Шу билан биргаликда ушбу ҳисобварақда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги
кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга
олинади.
Банк томонидан берилган маълумотга кўра, жавобгарга тегишли бўлган
95413000605160544001-ҳ/р.да 3 375 000 сўм, 91501000905160544001-ҳ/р.да
595 000 сўм муддати ўтганг фоиз кредит мавжудлиги маълум қилинган.
Фуқаролик кодекси 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Банк томонидан берилган маълумотга асосан жавобгарнинг муддати ўтган
кредит қарзи мавжудлиги ўз тасдиғини топади ва даъвонинг жавобгардан банк
фойдасига 3 375 000 сўм асосий кредит қарзи ва 448 000 сўм фоиз кредит
қарзини ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Чунки, кредит шартномасида кредит маблағини охирги қайтариш муддати 1
йил муддатда қайтариш назарда назарда тутилганлиги сабабли, асосий кредит
қарзи ва фоиз қарзининг барчаси муддати ўтган кредит қарздорлиги
ҳисобланади.
Кредит маблағи қайтарилишини таъминлаш мақсадида бирон бир мулк
гаровга олинмаган бўлсада, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисида
нотўғри талаб билдирилганлиги сабабли, суд ундирувни гаров мулкига қаратиш
талабини рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судя томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли
қарорининг 43-бандининг саккизинчи хат бошисида, даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда иш
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилиши, жавобгар даъво
аризасининг кўчирма нусхаси олинган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли эканлиги,
иш юзасидан суд муҳокамаси ўтказилмасдан, тарафлар чақиртирилмасдан ва
уларнинг тушунтиришлари эшитилмасдан ҳал қилув қарори қабул қилиниши
кўрсатилиши лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар банк фойдасига 3 375 000 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарзи, 448 000 сўм муддати ўтгна фоиз кредит қарзи ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, кредит маблағини
қайтарилишини таъминдаш мақсадида ҳеч қандай мулк гаровга олинмаганлиги
сабабли, ундирувни гаров мулкига қаратиш талабини рад этишни, жавобгардан
республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – «Агробанк» АТБ манфаатида киритган даъвоси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Ғайбуллаева Мингнор» фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ
"Агробанк" фойдасига фойдасига 3 375 000 муддати ўтган асосий кредит қарзи,
448 000 сўм муддати ўтган фоиз кредит қарзи ва олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта ҳаражати ундирилсин.
Ундирувни гаров мулкига қаратиш талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Ғайбуллаева Мингнор» фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
С.Турсунов