← Назад
Решение #761784 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 153 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судъя С.Турсунов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судъя М.Бозоров
Қарши шаҳри
4-1806-2201/373-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов хайъати судъя М.Астановнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари судьялар Д.Рахимов ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, ушбу куни Яккабоғ
туманлараро иқтисодий судининг 4-1806-2201/373-сонли иқтисодий иши
бўйича 2022 йил 17 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан Қамаши
туманидаги «Қассобтепа» фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция
шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида,
даъвогардан фермер хўжалиги раиси М.Маматов ва жавобгардан фермер
хўжалиги раиси Э.Хушвақтовлар иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, даъвогар «Қассобтепа» фермер
хўжалиги, даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар Қамаши туманидаги
«Бобур» фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Қамаши Текистел”
масъулияти чекланган жамиятидан 25.680.000 сўм ва 100.904.000 сўм моддий
зарарни ундиришни сўраган.
«Қассобтепа» фермер хўжалиги судга қўшимча даъво аризаси билан
мурожаат этиб, 25.680.000 сўм ғалла пулини ва 100.904.000 сўм моддий
зарарни “Бобур” фермер хўжалигидан ундиришни сўраган. Суд ажрими билан
мазкур қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад эти лган.
Қамаши туманидаги «Қассобтепа» фермер хўжалиги томонидан
апелляция шикояти билан мурожаат қилиниб, унда апелляция шикоятини
қувватлаб, биринчи босқич суди томонидан далилларга ҳар томонлама баҳо
берилмаганлиги, Қамаши туманидаги «Қассобтепа» фермер хўжалиги
томонидан экилган ер майдонидаги ғалла кейинчалик оптималлаштириш
оқибатида, “Бобур” фермер хўжалигига ўтиб кетганлиги, лекин ушбу фермер
хўжалиги томонидан 25.680.000 сўм ғалла пулларини шу кунга қадар ҳам тўлаб
бермаганлигини баён этиб, суднинг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар фермер хўжалиги раиси,
апелляция шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар фермер хўжалиги раиси,
«Қассобтепа» фермер хўжалиги томонидан ер майдонига экилган ғалла
маҳсулотини қийматини унинг банк ва солиқ олдидаги қарздорлиги учун
тўлаб берганлигини, ҳеч қандай қарздорлик қолмаганлигини баён этиб,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан даъвогар ва
жавобгарнинг келтирган важларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни
ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва
асослантирилганлигини
текшириб,
апелляция
шикоятини
қисман
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Қамаши туман ҳокимининг
2003 йил 3 ноябрдаги Ҳ-1221/11-сонли қарори билан Қамаши туманидаги
«Қассобтепа» фермер хўжалигига 25,81 га ер майдони пахтачилик ва
ғаллачилик учун ажратилган ва 49 йилга ижара шартномаси тузилган.
Қамаши туман ҳокимининг 2008 йил 28 ноябрдаги Ҳ-2981/11-сонли
қарори
билан
«Қассобтепа»
фермер
хўжалиги
боғдорчиликка
ихтисослаштирилган.
Қамаши туман ҳокимининг 2019 йил 22 январдаги Ҳ-867/01-сонли
қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 январдаги 14-сонли қарори ижроси юзасидан ташкил этилган фермер
хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун
берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш ва «Қассобтепа»
фермер хўжалиги раисининг берган аризасига асосан фермер хўжалигининг
қишлоқ хўжалиги харитасининг 222,223,225,226-контурларидаги жами
25,81 гектар шундан 15,0 га сувли, 10,0 га боғ, 0,81 гектар бошқа ер майдонлари
туман заҳирасига қайтариб олинган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида фермер хўжаликгининг ер участкаси
заҳирага қайтарилиши муносабати билан 2019 йил ҳосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини экиш бўйича қилинган сарф-ҳаражатларини аниқлаш ва
янги ташкил этиладиган фермер хўжалиги ҳисобидан белгиланган тартибда
тўлаб берилиши чораларини кўриш белгиланган.
Қамаши туман ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги Ҳ-1317/01-сонли
қарори билан “Қассобтепа” фермер хўжалигининг 28,81 гектар ер майдони
“Бобур” фермер хўжалигига қўшиб берилган. Мазкур ер майдонинг
10,0 гектарига 1600 туп ҳар хил турдаги мевали дарахтзорлар мавжуд бўлган.
Шу сабабли “Қассобтепа” фермер хўжалиги, “Бобур” фермер хўжалигидан
15,0 гектар ер майдонига экилган буғдой маҳсулотини ҳақини ва 1600 туп
дарахтларнинг қийматини тўлаб бериш юзасидан қилинган мурожаат
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, “Бобур” фермер хўжалигидан 25.680.000 сўм ғалла ҳақини ва
100.904.000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.
Биринчи босқич суди даъво аризаси бўйича даъво муддатини қўллаб
даъвони рад этиш тўғрисида эртачи хулосага келган.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
153-моддасида бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг
ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича низодаги тарафлардан даъво
муддатини қўллаш юзасидан ариза тақдим этилмаган.
Шундай бўлсада, биринчи босқич суди даъво муддатини қўллаб даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Иқтисодий судлар
томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” ги 2015 йил 19 июндаги
282-сонли қарорининг 8-бандида ҳам даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг ҳал қилув қарори чиқарилгунигача берган аризасига
мувофиқ қўлланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан даъво талабини ўзгартириш
ҳақидаги қўшимча даъво аризаси суд томонидан ажрим асосида иш юритишга
қабул қилинган бўлсада, лекин ҳал қилув қарорида жавобгарлар “Бобур”
фермер хўжалиги ва “Қамаши Текстил” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берилган даъво аризаси рад этилсин деб кўрсатилган.
Лекин даъвогар даъво аризасини ўзгартирилганлиги сабабли, “Қамаши
Текстил” масъулияти чекланган жамиятидан қарз ёки моддий зарарни
ундиришни сўрамаган.
Қамаши туман ҳокимининг 2019 йил 22 январдаги Ҳ-867/01-сонли
қарорининг 4-бандида фермер хўжаликгининг ер участкаси заҳирага
қайтарилиши муносабати билан 2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги
экинларини экиш бўйича қилинган сарф-ҳаражатларини аниқлаш ва янги
ташкил этиладиган фермер хўжалиги ҳисобидан белгиланган тартибда тўлаб
берилиши чораларини кўриш белгиланган.
Даъвогар “Бобур” фермер хўжалигидан 25.680.000 сўм ғалла пулларини
ундиришни сўраган бўлсада, лекин бирон бир далилий ҳужжатлар билан
исботлаб берилмаган. Бу каби ҳужжатлар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра,
агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши
ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
“Қассобтепа” фермер хўжалиги 100.904.000 сўм моддий зарарни
ундириш сўраган бўлсада, ушбу зарар нима оқибатида келиб чиққани,
кўрилган зарарни ҳисоб-китоби қонун нормаси бўйича исботлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
72-моддасида қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1-қисмида суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорида мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини
қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни, “Қассобтепа” фермер хўжалиги томонидан биринчи
босқич суди учун олдиндан тўлаб чиққан 1.250.000 сўм давлат божи ва
24.000 сўм почта ҳаражатини зиммасига қолдиришни, биринчи босқич суди
учун Республика бюджетига 1.281.680 сўм давлат божи ва апелляция
инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган 640.000 сўм давлат божи
ва 24.000 сўм почта ҳаражатларини зиммасига қолдиришни, апелляция
инстанцияси учун Республика бюджетига 625.840 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274 – 279, 280- моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Қамаши туманидаги «Қассобтепа» фермер хўжалигининг апелляция
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин. Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин.
Қамаши туманидаги «Қассобтепа» фермер хўжалиги томонидан биринчи
босқич суди ва апелляция инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб
чиқилган давлат божи ва почта ҳаражатлари зиммасига қолдирилсин.
Қамаши туманидаги «Қассобтепа» фермер хўжалигидан биринчи босқич
суди учун Республика бюджетига 1.281.680 сўм ва апелляция инстанцияси учун
625.840 сўм давлат божи ундирилсин.
Иш бўйича ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий
судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи:
М.Астанов
Ҳайъат аъзолари:
Д.Рахимов