Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/821 Дата решения 11.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyati Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый NURAFSHON LYUKS TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 917204 Claim ID 2926920 PDF Hash b5fb4548dce6b257... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 60-моддаси кодекси 60 code_article
кодексининг 115-моддаси кодекси 115 code_article
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 239-моддаси онуннинг 239 law
онунинг 241-моддаси онунинг 241 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 11 октябрь 4-1706-2201/821-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи - Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор – “NURAFSHON LYUKS TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятига (СТИР: 305636350) нисбатан соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Д.Юлдашев (2022 йил 07 октябрь кунги 25-68056-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили М.Мамаджанов (2022 йил 11 октябрь кунги 05-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади) соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, уни ундириш бўйича барча чоралар кўрилганига қарамасдан ундириш имкони йўқлигини, қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслигини таъкидлаб, қарздорни соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, уни ундириш бўйича барча чоралар кўрилганига қарамасдан ундириш имкони йўқлигини, қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслигини таъкидлаб, қарздорни соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти Андижон вилояти, Жалақудуқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбикорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 2018 йил 05 июлдаги 620422-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. жамиятни таъсис хўжжатларига кўра масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ва раҳбари Сулеймонов Хошимжон Қахрамонович ҳисобланади. Қарздорнинг юридик манзили Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Бўстон МФЙ, Оқ эчки кўчасида жойлашган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамиятининг қарздорлиги ўрганилганда, 2022 йил 14 сентябрь куни ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича жами қарзи 2 728 920 941,54 сўмни, шундан 2 141 875 872,87 сўм асосий қарз, 587 045 068,67 сўм пеняни ташкил қилганлиги аниқланган. Мазкур қарздорлик "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти фаолияти бўйича солиқ органлари томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви бўйича тузилган далолатномалар асосида келиб чиққанлиги аниқланган. Аризачи томонидан қарздорга солиқ кодекснинг 115-119-моддаларига асосан солиқ қарзини узиш тўғрисида талабномалар юборилганлигини, солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома бўйича солиқ кодексининг 60-моддасида белгиланган 10 календар куни ичида қарздордан хеч қандай эътироз келиб тушмаганлиги, солиқ кодексининг 115-моддасига асосан, қарздор пул маблағлари хисобидан бюджет тизимга ўтказишга доир тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкига ижро учун юборганидан сўнг солиқ қарзи унинг мол-мулк хисобидан бюджет хисобварағига ундириш юзасидан қарорлари МИБ Жалақудуқ туман бўлимига мажбурий тартибда ижро этишлик учун юборилган. Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочисининг қарорларига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси, 3-бандига асосан ижро ҳужжатлари ижро этилмасдан кредиторга қайтарилган. "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамиятининг молмулки, дебитор ва кредитор қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги бўйича аризачи томонидан тегишли идораларга алоқа хатлари билан мурожаат қилинган. "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки мавжуд эмаслиги тегишли ташкилотлар томонидан берилган жавоб хатлари билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (Бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 7-моддаси учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади. Қонуннинг 239-моддасига асосан суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга нисбатан ўз талабларини тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги эълон чиқарилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга ҳақли. Қонунинг 241-моддасига кўра ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Суд, қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини кондиришга ва мажбурий тўловларни тулаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас деб ҳисоблайди. Суд ишга такдим этилган хужжатларни тахлил қилиб, аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни, шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлимининг 2022 йил 10 октябрдаги тавсияномаси асосида тақдим этилган номзод, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва 3-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ҚАМБАРАЛИЕВ ОЙБЕК УМАРЖОНОВИЧни тайинлашни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ қарздордан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, аризачи ҳисобига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 30, 50-54, 140-144, 148-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ариза талаби қаноатлантирилсин. "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси ҚАМБАРАЛИЕВ ОЙБЕК УМАРЖОНОВИЧ тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: - "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш; - қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган мол-мулкларини аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш; - қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари ва банк айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да белгиланган тартибда қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланса, Қоиданинг 37-бандига мувофиқ, хулосани кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура органига тақдим этиш мажбуриятларни бажариш; - Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар юзасидан 2022 йилнинг 11 ноябрь санасига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда оралиқ ҳисоботларни тақдим этиш; - Тугатиш ишларини 2022 йилнинг 11 январь кунига қадар тамомлаш ва иқтисодий судга Қонуннинг 142-моддасида белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин. "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. "NURAFSHON LYUKS TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов