← Назад
Решение #761839 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 4 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 октябрь
4-1103-2201/1583-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризани тарафлардан аризачи XXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXX
(2022 йил 13 майдаги 21-02515-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш
ҳужжатлари билан бирга билан Чиноз туман суди биносида биносида очиқ, сайёр
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
XXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб XXXXXXXXXнинг (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб
юритила-ди)нинг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXX ишончли вакили
XXXXXXXX аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар XXXXXXXXXнинг бир
неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш
хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан
2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлиги бўйича тўлов ҳисоботларни
тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан
ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилмаганлигини баён қилиб, аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, XXXXXXXXXX томонидан 2022 йил 07 сентябрда
XXXXXXXXXга 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлиги бўйича
тўлов ҳисоботини тақдим этиш юзасидан 1101807-сонли огохлантириш
(хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, XXXXXXXXXXнинг 2022 йил 19 сентябрдаги "Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-05030-сонли қарорига асосан
XXXXXXXXX солиқ органига 2022 йил учун сув ресурсларидан
фойдаланганлиги бўйича тўлов хисоботини белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва
мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
XXXXXXXXXX томонидан 2022 йил 20 сентябрда XXXXXXXXXга
аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан 410499сонли хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик
муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб,
хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим
этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат
банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат
солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида
амалга оширилиши назарда тутилган.
йил
11
октябрдаги
21-05376-сонли
маълумотномасига асосан XXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати
бартараф этмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида
мажбуриятини бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган
хабарнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важларини асосли деб топиб,
аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон
Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг
19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилганлигини
инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
4, 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи XXXXXXXXXXнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар
XXXXXXXXXнинг
тижорат
банкларидаги
барча
ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан
ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга
қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар XXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф
этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва XXXXXXXXXX
зиммасига деҳқон хўжалигининг банк ҳисобварағини очиб бериш мажбурияти
юклатилсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Судья:
SSSSSSS