← Назад
Решение #761860 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 4 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Чиноз тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 октябрь
4-1103-2201/1582-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXXXнинг
жавобгар
XXXXXXXXXXXнинг
банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи XXXXXXXXXXXX ишончли вакили
XXXXXXXXXX (2022 йил 13 майдаги 21-02515-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга билан Чиноз туман суди биносида
биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
XXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб XXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Жавобгар"
деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXXXX ишончли
вакили
XXXXXXXXXX
аризадаги
важларни
такрорлаб,
жавобгар
XXXXXXXXXXXнинг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда
хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган
муддатларда жавобгар томонидан 2022 йил учун сув ресурсларидан
фойдаланганлиги бўйича тўлов ҳисоботларини тақдим этмаганлигини, 10 кунга
қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул
қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф
этилмаганлигини, судга ариза киритилганидан сўнг бугунги кунда низоли ҳолат
бартараф қилинганлигини билдириб ,аризани рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
2022 йил
учун
сув
ресурсларидан
фойдаланганлиги бўйича тўлов ҳисоботини тақдим этиш юзасидан 1102988 сонли огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш
хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, XXXXXXXXXXXXнинг 2022 йил 19 сентябрдаги "Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-05027-сонли қарорига асосан
XXXXXXXXXXX солиқ органига 2022 йил учун сув ресурсларидан
фойдаланганлиги бўйича тўлов хисоботини белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва
мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
XXXXXXXXXXXX томонидан 2022 йил 20 сентябрда XXXXXXXXXXXга
аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан 409939сонли хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик
муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб,
хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим
этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат
банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат
солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида
амалга оширилиши назарда тутилган.
XXXXXXXXXXXXнинг 2022 йил 11 октябрдаги 21-05377-сонли
маълумотномасига асосан XXXXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати
бартараф этилганлиги маълум қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад
қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи
тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўловидан озод этилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш
электрон шаклда шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 4, 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи XXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS