Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/341 Дата решения 09.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378220 Claim ID 2764701 PDF Hash 1cff0f1b3b87152e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15 code_article
унга нисбатан ЖК 169-моддасининг 2-қисми унга нисбатан ЖК 169 2 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 code_article
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 09 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, жабрланувчи Ж.Рахматов, судланувчи А.Ибрагимов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Business advisor” адвокатлик бюроси адвокати Қ.Мехмоновларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а,г” бандлари билан айбланган Ибрагимов Ахлиддин Уткировичга нисбатан №1-1006-2501/341-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ибрагимов Ахлиддин Уткирович (Ibragimov Axliddin Utkirovich), 2005 йил 27 ноябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Испанза қишлоғи, Лаккон маҳалласи, 136-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи А.Ибрагимов, ўзганинг мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида, 2025 йил 10 январь куни, соат 09:30ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 7-уйда жойлашган “Тошкент автовокзали” биносидаги меҳмонхонанинг 207-сонли хонасига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур хонада ухлаб ётган Ж.Рахматовнинг баҳоси 3.800.000 сўмлик “Redmi 8 5G” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Суд мажлисида судланувчи А.Ибрагимов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, 2025 йил 06 январь куни Самарқанд вилоятидан Тошкент шаҳрига келиб, “Тошкент автовокзали” биносидаги меҳмонхонанинг 201-сонли хонасига жойлашганлиги, сўнгра 2025 йил 10 январь куни меҳмонхонанинг 207-хонасига кирганлиги ва кейинчалик шахсини билган Ж.Рахматовнинг ухлаб ётганини кўриб, қувватлаш мосламасида турган уяли телефон аппаратини олиб, хонадан чиқиб кетаётганида, Ж.Рахматов уйғониб қолиб, ундан телефон аппаратини сўраганлиги, шунда Ж.Рахматовнинг телефон аппаратини қайтариб берганлиги, Ж.Рахматов эса ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига хабар берганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб бундан пушаймонлиги, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрнини қоплаб берганлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Ибрагимов айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Суд мажлисида видеоконфренцалоқа режимида жабрланувчи Ж.Рахматов, 2025 йил 09 январь куни соат 23:00ларда Навоий вилоятидан Тошкент шаҳрига келиб “Тошкент автовокзали” биносидаги меҳмонхонанинг 207-сонли хонасига жойлашганлиги, сўнгра телефон аппаратини қуватлаш мосламасига қўйиб, ухлашга ётганлиги, сўнгра бирдан уйғониб кетганлиги ва телефони жойида йўқлигини кўриб, меҳмонхона администраторига мурожаат қилганлиги, биргаликда меҳмонхона кузатув камераларини кўришганида, унинг хонасига кейинчалик шахсини билган судланувчи А.Ибрагимов кириб чиққанини кўришганлиги, шундан сўнг меҳмонхона ҳовлисига чиққанида, А.Ибрагимовни кўриб қолиб, ундан телефон аппаратини сўраганида, А.Ибрагимов унинг телефон аппаратини қайтариб берганлиги, сўнгра ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги ва судланувчи А.Ибрагимовга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, судланувчи А.Ибрагимовга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчининг айби жабрланувчининг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек жабрланувчининг аризаси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, фотолавҳалар, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Ибрагимовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а,г” бандлари билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган 2 далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а,г” бандлари диспозициясида, ўғрилик, яъни уй-жой, омборхона ва бошқа хоналарга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мулкини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 2-бандида, жабрланувчининг эгнида бўлган кийимкечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талон-торож қилиш киссавурлик деб ҳисобланади. Аниқланган ҳолатларга кўра, А.Ибрагимов меҳмонхонанинг 207-сонли хонасига кириб, жабрланувчи Ж.Рахматовнинг ухлаб ётганини кўриб, яширин равишда унинг баҳоси 3.800.000 сўмлик мулкини талон-торож қилган. Бу пайтда Ж.Рахматов ухлаб ётган бўлган ва фактик жиҳатдан мулкини оператив назорат қилиш имкониятига эга бўлмаган. Бундай ҳолатларда суд, судланувчи А.Ибрагимовнинг айбидан жиноятни киссавурлик йўли билан содир қилгани квалификация белгисини чиқариб, унинг ҳаракатларини ўғрилик, яъни хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг 3 муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Ибрагимовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг жиноятни ғараз ва паст ниятларда содир этганини жазосини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этиб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганини ва жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан ЖК 169-моддасининг 2-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади. Суд, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганини эътироф этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Ибрагимов Ахлиддин Уткирович (Ibragimov Axliddin Utkirovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Ибрагимов Ахлиддин Уткировичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини назорат қилиш А.Ибрагимовнинг яшаш ҳудуди бўйича 4 Самарқанд вилояти, Ургут тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. А.Ибрагимовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин. Агар у суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Ибрагимовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчига етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги эътиборга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо Аслига тўғри: 5 И.Сабиров