← Назад
Решение #762116 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700, г.Кургантепа улица
Мустакиллик № 50-а
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
4-1705-2202/1407-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “Дддддд” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар – Жжжжжжж ҳисобидан 15 306 217 сўм асосий қарз
ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ишга мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Молия
бошқармаси ва Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармасини жалб қилган
ҳолда иқтисодий ишни даъвогар вакиллари – И.Арзиқулов, О.Бойназаров (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Н.Юлдашев(ишончнома асосида), Андижон вилояти
бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили А.Камолдинов(ишончнома асосида)
иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар - “Дддддд” акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар - Жжжжжжж ҳисобидан 15 306 217 сўм асосий қарз ва суд
харажатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Андижон вилоят Молия бошқармаси ва Андижон вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони талабини қўллаб-қувватлаб
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар даъвогарнинг даъвосини тан олиб, қарздорликни
бартараф этишини билдирди.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Андижон вилоят Молия бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни билдирган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили даъвогар ва
жавобгар ўртасидаги 2022 йил 01 январда тузилган энергия таъминоти шартномаси
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтганлигини билдирди.
Суд, даъвогар ва учинчи шахс вакили кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2022 йил 01 январь куни
“Дддддд”
акциядорлик жамияти Жжжжжжж ўртасида электр энергия таъминоти шартномаси
тузилган.
Мазкур шартномага асосан жавобгарнинг етказиб берилган электр энергия
учун 15 306 217 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга талабнома юборган.
Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан бўлган
15 306 217 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра (Энергия
таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия
таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши
шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш
лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвони
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар - Дддддд акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар - Жжжжжжж
ҳисобидан 15 306 217 сўм электр энергиядан бўлган асосий қарз, 24000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар - Жжжжжжж ҳисобидан республика бюджетига 306 124,34 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
И.Жураев