Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1541 Дата решения 11.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Арипов Аъзам Азизович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHINOZ SAVDO KOMPLEKSI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Исаматова Рано Ахроровна якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 989018 Claim ID 2926918 PDF Hash efec3f80bf30a760... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 535-моддаси нинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQTUMANLARARO IQTISODIY SUDI Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 11 октябрь *****-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ЯТТ “*****” хисобидан 4 721 229 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакиллари *****, ***** ва ***** (2022 йил 10 октябрдаги 99-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ “*****” хисобидан 4 721 229 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакиллари даъво аризаси юзасидан ўз тушунтиришларини баён қилиб, судга даъво аризасига қўшимча ҳамда бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномаларини тақдим қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ҳамда даъво талаблари бўйича фикр билдирмади. Бундан ташқари, суднинг тайинлаш ҳамда қолдириш тўғрисидаги ажримлари суд хужжати “гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотномага асосан етказилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш мухокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, даъвогар тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича “Чиноз Савдо комплекс” МЧЖ билан Тошкент вилояти, Чиноз тумани ЯТТ “Қудратова Дилноза” ўртасида 2020-2022-йилларда жамиятга қарашли дўконларда фаолият юритиш мақсадида 37-сонли ижара шартномалари тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан Тошкент вилоят ҳокимининг 2019 йил 31 декабрдаги 871-сонли қарорига асосан 1 кв.м., учун 50 000 сўм, Тошкент вилоят ҳокимининг 2019 йил 31 декабрдаги 871-сонли қарорига ҳамда 2.2-бандига асосан 1 кв.м., учун 50 000 сўм белгиланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 1,0-бандида “ижарага берувчи” ўзининг ваколат доирасида комплексда фаолият кўрсатаётган жисмоний ёки юридик шахс бўлган “ижарага олувчи” комплекс ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 12,4 кв.м., бўлган турғун савдо шахобчасини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун ушбу шартномада белгиланган муддатда вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқ асосида ижарага бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 535-моддасида мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбурияти белгиланган. Ушбу ижара шартномаларига асосан тарафлар ўртасида қабул қилиш ва топшириш далолатномалари расмийлаштирилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлими, 2.6-банди ҳамда 3.1-бандида тўлов шартлари ва миқдори кўрсатилган бўлиб, унга кўра ижара ҳақи даъвогарнинг банкдаги ҳисоб-рақамига нақд пул шаклида ёки пул ўтказиш йўли билан ҳар ойнинг 15-кунига қадар 1 кв.м., майдон учун белгиланган миқдорда тўлов тўлаб бориши назарда тутилган. Бироқ, жавобгар ижара шартномаларида белгиланган муддатда ижара тўлови бажарилмаганлиги оқибатида 4 721 229 сўм қарздорлик вужудга келган. ФКнинг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб бориши шартлиги кўрсатилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу холатлар, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги иш хужжатларидаги бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномалари билан ўз тасдиғини топган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Бундан ташқари, даъво аризасига илова қилинган юридик шахс тўғрисидаги маълумотга кўра, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. аризаси киритилишида даъво талабларининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлаган. Аслида, даъвогар судга кичик тадбиркорлик субъекти сифатида даъво талабидаги сумманинг бир фоизи миқдорида давлат божи тўлаши лозим бўлган. Бундан кўринадики, даъвогар 150 000 сўм миқдорда давлат божи ортиқча тўлаган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасида давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги назарда тутилган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган ҳолатлар фактик ҳолатларга мувофиқ келганлиги ва даъвогар вакиллари томонидан даъво аризасидаги важлари исботлаб берилганлиги сабабли, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 721 229 сўм асосий қарздорлик ундиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни, ортиқча тўланган давлат божи (150 000 сўм)ни маълумотнома асосида қайтаришни лозим деб топади. Бинобарин ФКнинг 236, 333, 535, 544-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ “*****” ҳисобидан: даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 721 229 сўм асосий қарз, 150 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвогар томонидан ортиқча тўланган давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *****