← Назад
Решение #762125 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 535 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQTUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani,
Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y,
Markaziy ko`chasi
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ
СУД
Тошкентская область, Куйичирчикский
район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул.
Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 11 октябрь
*****-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “*****” хусусий корхонаси
хисобидан 47 445 831 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакиллари *****, ***** ва
*****(2022 йил 10 октябрдаги 99-сонли ишончнома асосида), жавобгар “*****”
хусусий корхонаси раҳбари Х.Магзимовалар иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда суд суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти даъво аризаси билан
судга мурожаат қилиб, жавобгар “*****” хусусий корхонаси хисобидан 47 445
831 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакиллари даъво
аризаси юзасидан ўз тушунтиришларини баён қилиб, судга мазкур суднинг
ишга учинчи шахсларни жалб қилиш ҳамда суд мухокамасини бошқа кунга
қолдириш тўғрисидаги ажрими учинчи шахсларга етказилганлиги
тўғрисидаги маълумотни, шунингдек даъво аризасига қўшимчани ҳамда
вужудга келган қарздорликларни ҳисоб-китоб қилинганлиги тўғрисидаги
маълумотни тақдим қилиб, жавобгар “*****” хусусий корхонаси раҳбари
Х.Магзимованинг ўғли “*****” масъулияти чекланган жамиятида фаолиятини
олиб боришини, жавобгар вакилининг ўғлига вужудга келган
қарздорликларни тарафлар иштирокида ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан
таклиф қилинганлиги бироқ, келмаганлигини баён қилиб, суддан даъво
талабини даъво аризага қўшимча киритилган суммада қаноатлантиришни
сўради.
Шунингдек, суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво
аризасига ўз эътирозларини баён қилиб, даъво талабидаги қарздорликлар
асоссиз равишда ҳисоб-китоб қилинганлигини, даъвогар билан келишувга
эришишнинг
имкони
бўлмаганлигини,
жавобгар
зиммасига
“Toshvilbozorsavdo” уюшмасидан мутахассис иштирокини таъминлаш
юклатилган бироқ, мутахассис иштирокини таъминлашни айрим сабабларга
кўра имкони бўлмаганлигини баён қилиб, судга оғзаки илтимоснома
киритиб, бугунги суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўради.
Мазкур суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Чиноз
туман хокимлиги, Кадастр агентлиги Чиноз тумани бўлими ҳамда жавобгар
вакилининг илтимосига кўра “Toshvilbozorsavdo” уюшмасидан мутахассис
жалб қилинган.
Бугунги суд мажлисида учинчи шахслар ҳамда мутахассис иштирок
этмади.
Бундан ташқари, дастлаб ўтказилган суд мухокамасида жавобгар
вакилининг илтимоси қаноатлантирилиб, суднинг ажрими билан мутахассис
иштирокини таъминлаш жавобгар зиммасига юклатилган лекин, жавобгар
вакили томонидан мутахассис иштироки таминланмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш мухокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлашни лозим деб
топади.
Иш хужжатларидан кўринишича “Чиноз Савдо комплекс” МЧЖ билан
Тошкент вилояти, Чиноз тумани “Elegant Gold Disk” хусусий корхона
ўртасидаги 2016-2022-йилларда жамиятга қарашли дўконларда фаолият
юритиш мақсадида 2-сонли ҳамда 145-сонли ижара шартномалари тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига асосан
Тошкент вилоят ҳокимининг 2015 йил 25 февралдаги 73-сонли қарорига
асосан 2016 йил учун бир ойга 1 кв.м., учун 32 000 сўм белгиланган, Тошкент
вилоят ҳокимининг 2017 йил 27 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан
2017 йил учун бир ойга 1 кв.м., учун 32 000 сўм белгиланган, Тошкент вилоят
ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги 38-сонли қарорига асосан 2018 йил учун
бир ойга 1 кв.м., учун 40 000 сўм белгиланган, Тошкент вилоят ҳокимининг
2019 йил 31 декабрдаги 871-сонли қарорига асосан 2020-2022 йиллар учун
учун бир ойга 1 кв.м., учун 50 000 сўм белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2-сонли ижара шартномаларининг
1-бўлими, 1,0-бандида “ижарага берувчи” ўзининг ваколат доирасида
комплексда фаолият кўрсатаётган жисмоний ёки юридик шахс бўлган
“ижарага олувчи” комплекс ҳудудида жойлашган 2-рақамли умумий ер
майдони 12,4 кв.м., бўлган турғун савдо шахобчасини тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиши учун ушбу шартномада белгиланган муддатда
вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқ асосида ижарага бериши белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 145-сонли ижара
шартномаларининг 1-бўлими, 1,0-бандида “ижарага берувчи” ўзининг
ваколат доирасида комплексда фаолият кўрсатаётган жисмоний ёки юридик
шахс бўлган “ижарага олувчи” комплекс ҳудудида жойлашган
145-рақамли умумий ер майдони 38,64 кв.м., бўлган турғун савдо
шахобчасини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун ушбу
шартномада белгиланган муддатда вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқ асосида
ижарага бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 535-моддасида мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик
Ушбу ижара шартномаларига асосан тарафлар ўртасида қабул қилиш ва
топшириш далолатномалари расмийлаштирилган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартномаларнинг
3-бўлими,
3.1-бандида тўлов шартлари ва миқдори кўрсатилган бўлиб, унга кўра ижара
ҳақи даъвогарнинг банкдаги ҳисоб-рақамига нақд пул шаклида ёки пул
ўтказиш йўли билан ҳар ойнинг 15-кунига қадар 1 кв.м., майдон учун
белгиланган миқдорда тўлов тўлаб бориши назарда тутилган.
Бироқ, жавобгар ижара шартномаларида белгиланган муддатда ижара
тўлови бажарилмаганлиги сабабли 2016-2022 йиллар бўйича 47 445 831 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар даъво аризада жавобгар томонидан ушбу ижара
шартномаларнинг шартларига риоя қилмай, ижара тўловларини ўз вақтида
тўламаганлиги оқибатида 2016-2022-йил учун 47 445 831 сўм ижара ҳақидан
қарздорлик вужудга келганлиги кўрсатилган.
Аммо, даъвогар “Чиноз Савдо комплекс” МЧЖ жавобгар “Elegant Gold
Disk” хусусий корхона ҳисобидан 15 587 680 сўм асосий қарздорликни
ундириш тўғрисида 2019 йилда Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2-145-сонли дўконлар бўйича тузилган
ижара шартномалари учун 2016-2017-2018-йиллар ҳисоб-китобига кўра,
вужудга келган ижара ҳақини ундиришни сўраган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 13 майдаги
ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилиб, жавобгар “Elegant Gold Disk” хусусий корхонаси
ҳисобидан даъвогар “Чиноз Савдо комплекс” МЧЖ фойдасига 15 587 680 сўм
ижара ҳақи, 311 754 давлат божи ҳамда 16 218 сўм почта харажатлари
ундириш белгиланган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг мазкур даъво аризасидаги
талабларида 2016-2018 йиллар учун ижара ҳақи суднинг ҳал қилув қарорига
асосан ундирилишига қарамасдан даъво аризада мазкур йилар оралиғи учун
ҳам ижара ҳақи сўралган.
ИПКнинг 73-моддасида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага
маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан тақдим қилинган даъво
аризасига қўшимчада юқоридаги ҳолатларга аниқлик киритилиб, суднинг
ҳал қилув қарори билан ундирилган сумма даъво талабидаги суммага
нисбатан ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, иш хужжатларида жавобгарнинг ижара хақидан
қарздорлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим қилинган.
ФКнинг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни ўз вақтида тўлаб бориши шартлиги кўрсатилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар вакиллари томонидан тақдим қилинган маълумотномада
жавобгарнинг 2019 йил 1 апрелдан 2022 йил ҳолатига жами ижара
шартномаси юзасидан қарздорлиги 31 858 151 сўмни ташкил этиши
кўрсатилган.
Ушбу холатлар, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар
лозим даражада бажарилмаганлиги иш хужжатларидаги бир томонлама
тасдиқланган таққослаш далолатномалари билан ўз тасдиғини топган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Бундан ташқари, жавобгар ишончли вакили тарафлар ўртасида
келишувга эришиш мақсадида ишни бошқа кунга қолдиришни сўраган.
Суд, жавобгар вакилининг мазкур оғзаки илтимосномадаги важлари
билан келишмайди, сабаби дастлабки суд мажлисида ҳам жавобгар вакили
айнан мазкур холатларни асос қилган холда судга илтимоснома китирилган
лекин, илтимосномалар бўйича ўзининг важларини исботлаб бермади.
Шу сабабли суд жавобгар вакилининг оғзаки илтимосномаларини суд
мажлисини чўзиш деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Бундан ташқари, даъво аризасига илова қилинган юридик шахс
тўғрисидаги маълумотга кўра, даъвогар “*****” масъулияти чекланган
жамияти кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра
кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик
фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» —
«г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти бўла туриб судга даъво
аризаси киритилишида даъво талабларининг 2 фоизи миқдорида давлат
божи тўлаган.
Аслида, даъвогар судга кичик тадбиркорлик субъекти сифатида
даъво талабидаги сумманинг бир фоизи миқдорида давлат божи тўлаши
лозим бўлган.
Бундан кўринадики, даъвогар 474 458,29 сўм миқдорда давлат божи
ортиқча тўлаган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддасида давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан
ортиқча миқдорда тўланганида тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги
назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган
ҳолатлар фактик ҳолатларга мувофиқ келганлиги ва даъвогар вакиллари
томонидан даъво аризасидаги важлари исботлаб берилганлиги сабабли,
даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 31 858 151 сўм асосий қарздорлик ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ИПКнинг 118-моддасига
асосан суд ҳаражатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлаб, даъво
талабининг қаноатлантиришни рад қилиш қисми бўйича олдиндан тўланган
давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъво талабининг
қаноатлантирилган қисми бўйича давлат божи ҳамда почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ортиқча тўланган давлат божи
(474 458,29 сўм)ни маълумотнома асосида қайтаришни лозим деб топади.
Бинобарин ФКнинг 236, 333, 535, 544-моддалари, ИПКнинг 118, 170,
176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Жавобгар “*****” хусусий корхонаси ҳисобидан:
даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 31 858 151
сўм
асосий
қарз,
318 581,51
сўм
давлат
божи
ҳамда
24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъво талабининг қаноатлантиришни рад қилинган қисми бўйича
олдиндан тўланган давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар томонидан ортиқча тўланган давлат божи маълумотнома
асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
*****