← Назад
Решение #762135 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQTUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani,
Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y,
Markaziy ko`chasi
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ
СУД
Тошкентская область, Куйичирчикский
район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул.
Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 11 октябрь
*****-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
*****” хусусий корхонаси хисобидан 12 283 935 сўм асосий қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли
вакиллари *****, ***** ва ***** (2022 йил 10 октябрдаги 99-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти даъво аризаси билан
судга мурожаат қилиб, жавобгар *****” хусусий корхонаси хисобидан 12 283
935 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакиллари даъво
аризаси юзасидан ўз тушунтиришларини баён қилиб, судга даъво аризасига
қўшимча ҳамда бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномаларини
тақдим қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари бўйича фикр биилдирмади.
Бундан ташқари, суднинг тайинлаш ажрими жавобгарнинг юридик
шахс тўғрсидаги маълумотида кўрсатилган arslonqurbonov@mail.ru электрон
почтасига юборилганлигини тасдиқловчи хужжат иш хужжатларига илова
қилинган.
Бундай холатда суд, жавобгар суд мажлиси тўғрисида хабардор
қилинган деган хулосага келди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш мухокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд, даъвогар тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлашни лозим деб
топади.
Иш хужжатларидан кўринишича “Чиноз Савдо комплекс” МЧЖ билан
Тошкент вилояти, Чиноз тумани ЯТТ *****” хусусий корхонаси ўртасида 2019-
2021-йилларда жамиятга қарашли дўконларда фаолият юритиш мақсадида
142-сонли ижара шартномалари тузилган.
Тарафлар ўртасида 2019 йилда тузилган 142-сонли шартноманинг
3.1-бандига асосан Тошкент вилоят ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги
52-сонли қарорига асосан 1 кв.м., учун 45 000 сўм белгиланган, 2020 йилда
тузилган 72-сонли шартноманинг 3.1-бандига асосан Тошкент вилоят
ҳокимининг 2019 йил 31 декабрдаги 871-сонли қарорига асосан 1 кв.м., учун
50 000 сўм белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 142-сонли ижара
шартномаларининг 1,0-бандида “ижарага берувчи” ўзининг ваколат
доирасида комплексда фаолият кўрсатаётган жисмоний ёки юридик шахс
бўлган “ижарага олувчи” комплекс ҳудудида жойлашган умумий ер майдони
22,8 кв.м., бўлган турғун савдо шахобчасини тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиши учун ушбу шартномада белгиланган муддатда вақтинчалик
фойдаланиш ҳуқуқ асосида ижарага бериши белгиланган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 мартда тузилган
142-сонли ижара шартноманинг 1,0-бандида “ижарага берувчи” ўзининг
ваколат доирасида комплексда фаолият кўрсатаётган жисмоний ёки юридик
шахс бўлган “ижарага олувчи” комплекс ҳудудида жойлашган умумий ер
майдони 12 кв.м., бўлган турғун савдо шахобчасини тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланиши учун ушбу шартномада белгиланган муддатда
вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқ асосида ижарага бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 535-моддасида мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик
қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбурияти
белгиланган.
Ушбу ижара шартномаларига асосан тарафлар ўртасида қабул қилиш ва
топшириш далолатномалари расмийлаштирилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3-бўлими, 3.1-бандида
тўлов шартлари ва миқдори кўрсатилган бўлиб, унга кўра ижара ҳақи
даъвогарнинг банкдаги ҳисоб-рақамига нақд пул шаклида ёки пул ўтказиш
йўли билан ҳар ойнинг 15-кунига қадар 1 кв.м., майдон учун белгиланган
миқдорда тўлов тўлаб бориши назарда тутилган.
Бироқ, жавобгар ижара шартномаларида белгиланган муддатда ижара
тўлови бажарилмаганлиги оқибатида 2019-2021 йиллар бўйича қарздорлик
вужудга келган.
ФКнинг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни ўз вақтида тўлаб бориши шартлиги кўрсатилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан
талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Даъво аризада жавобгарнинг ижара хақидан қарздорлиги тўғрисидаги
далолатнома тақдим қилинган бўлиб, ушбу далолатномада жавобгарнинг
2019 йил 31 декабрь куни ҳолатига қарздорлиги 1 68 000 сўмни, 2020 йил
31 декабрь куни ҳолатига қарздорлиги 9 983 935 сўмни, 2021 йил
31 декабрь куни ҳолатига қарздорлиги 10 783 935 сўмни, ташкил қилган.
Бироқ, даъвогар 2019-2022-йил учун жами 12 283 935 сўм ижара
ҳақидан қарздорликни ҳисоблаб хатоликка йўл қўйган.
Аслида, жавобгарнинг 2019-2021 йиллар учун жами қарздорлиги
10 783 935 сўм сўмни ташкил этган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 2022 йил учун ижара ҳақини
ундириш талаби ўз исботини топмаган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ушбу холатлар, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар
лозим даражада бажарилмаганлиги иш хужжатларидаги бир томонлама
тасдиқланган таққослаш далолатномалари билан ўз тасдиғини топган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Бундан ташқари, даъво аризасига илова қилинган юридик шахс
тўғрисидаги маълумотга кўра, даъвогар “*****” масъулияти чекланган
жамияти кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра
кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик
фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» —
«г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти бўла туриб судга даъво
аризаси киритилишида даъво талабларининг 2 фоизи миқдорида давлат
божи тўлаган.
Аслида, даъвогар судга кичик тадбиркорлик субъекти сифатида
даъво талабидаги сумманинг бир фоизи миқдорида давлат божи тўлаши
лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддасида давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан
ортиқча миқдорда тўланганида тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги
назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган
ҳолатлар фактик ҳолатларга мувофиқ келганлиги сабабли, даъво талабини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 783 935
сўм асосий қарздорлик ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
ҳаражатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлаб, давлаб божини
даъвогар зиммасида қолдиришни, почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни, ортиқча тўланган давлат божини маълумотнома
асосида қайтаришни лозим деб топади.
Бинобарин ФКнинг 236, 333, 535, 544-моддалари, ИПКнинг 118, 170,
176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *****” хусусий корхонаси ҳисобидан:
даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10 783 935
сўм асосий қарз ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад қилинсин.
Давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар томонидан ортиқча тўланган давлат божи маълумотнома
асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
*****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 11 октябрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг
раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
*****” хусусий корхонаси хисобидан 12 283 935 сўм асосий қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли
вакиллари *****, ***** ва ***** (2022 йил 10 октябрдаги 99-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ФКнинг 236, 333, 535, 544-моддалари,
ИПКнинг
118,
170,
176-180,
186,
187-моддаларига асосан, суд
Жавобгар *****” хусусий корхонаси ҳисобидан:
даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10 783 935
сўм асосий қарз ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад қилинсин.
Давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар томонидан ортиқча тўланган давлат божи маълумотнома
асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
*****