← Назад
Решение #762153 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 октябрь 4-1703-2201/1197-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Навоийазот”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар- “Sayyora favvorasi” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий
ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Навоийазот” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб
юритилади) ва “Sayyora favvorasi” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 28 декабрда
№5297278-сонли,
2022
йил
7
январь
кунги
№20220107-сонли,
2022 йил 13 январь кунги №20220113, 2022 йил 19 январь кунги №20220119сонли шартномалар тузилган.
Мазкур шартномалар шартларига кўра даъвогар жавобгарга карбамид ва
аммиачная селитра ўғити махсулотларини етиказиб бериш, жавобгар эса
махсулотлар ҳақини биржа хисоб-рақамига 100 фоиз олдиндан тўловларни
амалга ошириш, шунингдек етказиб берилган махсулотлар махсулотлар учун
темир йўл харажатларини амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар манфаатида етиказиб берилган махсулотлар учун амалга оширилиши
лозим бўлган темир йўл харажатлари тўлиқ амалга оширмасдан қарздорликни
вужудга келтирганлик важи билан 52 026 508,95 сўм қарздорликни ундириш
ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогар ва жавобгар вакиллари 2022 йил 11 октябрь кунги ариза билан
мурожаат этишиб, ишни ўзларининг иштирокисиз кўришликни сўрашган.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўришликни
лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъво қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартномалар тузилган
бўлиб, шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга махсулотларни темир йўл
хизматидан фойдаланганда етказиб бериш харажати жавобгар томонидан
даъвогарга етказиб беришга, жавобгар эса етказиб берилган махсулотлар ҳамда
темир йўл харажатини даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар темир йўл харажатлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
томонидан
белгиланган
махсус
ставкалар
асосида
жавобгарга
2022 йил 9 февраль кунги №31310462ЖД-сонли ҳисоб-фактурага асосан
31 423 690,20 сўмлик, 2022 йил 17 февраль кунги №22860061ЖД-сонли ҳисобфактурага асосан 99 989 826,25 сўмлик, 2022 йил 17 февраль кунги
№22860154ЖД-сонли
ҳисоб-фактурага
асосан
12 415 038,90
сўмлик,
2022 йил 17 февраль кунги №31310259жд-сонли ҳисоб-фактурага асосан
6 308 320,40 сўмлик темир йўл харажатлари асосида махсулотлар етказиб
берилган, бироқ жавобгар тўловларни тўлиқ амалга оширмасдан қарздорликни
вужудга келтирган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд хужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 52 026 508,95 сўм
асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат
божи тўловини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
“Sayyora
favvorasi”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
“Навоийазот” акциядорлик жамияти фойдасига 52 026 508,95 сўм асосий қарз
ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев