← Назад
Решение #762221 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
170700,Kurgontepa, Mustaqillik street 50-а
Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
4-1705-2202/1433-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раисилигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, даъвогар – Дддддднинг жавобгар –
“Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 13 372 503 сўм ундириш
ҳақидаги даъво аризасини
даъвогар вакили И.Садиков(ишончнома асосида)
иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар - Дддддд судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар –
“Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 13 372 503 сўм ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан пенсия тўловлари
тўланмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар иштирокисиз, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини эса
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан меҳнатда майибланган
фуқаро Юлдашев Равшанбекга тиббий меҳнат комиссиясининг хулосаси ва
белгиланган тартибда расмийлаштирилган (Н-1) далолатномага асосан Юлдашев
Равшанбек 2-гуруҳ ногирони деб тан олинганлиги сабабли пенсия тайинланган.
Даъвогар томонидан фуқарога 2022 йил март ойидан 2022 йил сентябрь ойига қадар
ойма-ой жами 13 732 503 сўм пенсия тўловлари тўлаб келинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида” ги Қонуннинг 66-моддаси, иккинчи қисмига асосан ногиронлик учун
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини ўрнини қопловчи пулни бюджетдан
ташқари пенсия жамғармасига ўтказиши белгилаб қўйилганлиги сабабли даъвогар
томонидан фуқарога тайинланган пенсияни тўлаш учун сарфланган 13 372 503 сўм
маблағни қоплаш учун тўловларни ўтказиш ҳақидаги жавобгарга юборилган
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014
йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 4бандига мувофиқ, пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларни белгиланган
тартибда тўлиқ тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида” ги Қонуннинг 47-моддаси, “б”-бандига кўра, ногиронлик пенсияси – агар
ногиронлик белгиланган кундан бошлаб олтмиш кун ичида пенсия сўраб мурожаат
этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу
пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан
ошган аёл ногиронларга – ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида” ги Қонуннинг 66-моддаси, иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан
қатъий назар корхона ва ташкилотлар:
- боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини
бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
- ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига
қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”- бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни
тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 6-бандига мувофиқ
пенсионерларнинг ҳисобда турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман(шаҳар)
бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга
сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган
тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ, регресс даъво аризалари бўйича
ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. – деб белгилаб ўтилган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш
лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юкланиши белгиланган.
Қайд этилган ҳуқуқ нормаларига кўра, суд даъвони қаноатлантиришни,
даъвогар - Дддддд фойдасига жавобгар - “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 13 372 503 сўм асосий қарз ва 24000 сўм почта харажати ундиришни, давлат
божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170,176-179 -моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Дддддд фойдасига 13 372 503 сўм асосий қарз ва 24000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар - “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Андижон вилоят
судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
И.Жураев