Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/3590 Дата решения 10.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SABO HAMKOR масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KAMOLAT BAHORI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 929444 Claim ID 2930826 PDF Hash cdbc9762376eddc2... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПК 50-моддаси ИПК 50 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2022 йил 10 октябрь 4-1701-2203/3590-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар- “Камолот бахори” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакиллари А.Алиев, Д.Халимжонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Камолот бахори” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 94 978 721 сўм асосий қарз, 138 668 975 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили иқтисодий судга асосий қарздорлик бартараф этилганлиги сабабли даъводан тўлиқ воз кечиш бўйича ариза тақдим этган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, жавобгар суд кунига қадарли мавжуд асосий қарздорликларни бартараф этганлиги сабабли даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш талабидан тўлиқ воз кечишликларини билдиришиб, ёзма ариза тақдим этиб, даъво аризани иш юритишдан тугатишни сўрашди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, тақдим этган аризани мухокама этиб қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, низо даъвогар ва жавобгар ўртасида расмийлаштирилган 2019 йил 3 декабрь кунги №ИБР2019-4-332сонли шартномадан келиб чиққан бўлиб, даъвогар жавобгарга шартномада келишилган муддатда пудрат ишларини бажариш, жавобгар эса белгиланган муддатларда тўловларни тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Жавобгар суд кунига қадарли мавжуд қарздорликни тўлиқ бартараф этган. Шу сабабли даъвогар ариза билан мурожаат этиб, қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли иш юритишни тугатишни сўраган. Ариза мазмунига кўра даъвогар даъводан воз кечган. ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаришлиги белгиланган. ИПК 50-моддасининг учинчи хатбошисига кўра, давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келишлиги белгиланган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилишлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг унинг манфаатида палата томонидан киритилган даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмас ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни ва иш бўйича даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 50, 107, 118, 170, 157, 195-моддаларига асосланиб, ажрим қ и л а д и: “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамиятининг даъводан воз кечиш аризаси қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 672 953,92 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. С.Умаралиев