← Назад
Решение #762284 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПК | 50 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2022 йил 10 октябрь 4-1701-2203/3591-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Sabo hamkor”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар- “Қишлоқ қурилиш
инвест” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво
аризасини даъвогар вакиллари А.Алиев, Д.Халимжонов (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Sabo hamkor” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади)
манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Қишлоқ
қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)дан 224 584 580 сўм асосий қарз, 327 893 370 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили иқтисодий судга асосий қарздорлик бартараф
этилганлиги сабабли даъводан тўлиқ воз кечиш бўйича ариза тақдим этган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, жавобгар суд
кунига қадарли мавжуд асосий қарздорликларни бартараф этганлиги сабабли
даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш талабидан тўлиқ воз кечишликларини
билдиришиб, ёзма ариза тақдим этиб, даъво аризани иш юритишдан тугатишни
сўрашди.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, тақдим этган аризани мухокама этиб
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, низо даъвогар ва жавобгар
ўртасида расмийлаштирилган 2020 йил 30 октябрь кунги №ИБР2020-4-104сонли шартномадан келиб чиққан бўлиб, даъвогар жавобгарга шартномада
келишилган муддатда пудрат ишларини бажариш, жавобгар эса белгиланган
муддатларда тўловларни тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар
томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаган. Жавобгар суд кунига қадарли мавжуд қарздорликни тўлиқ
бартараф этган.
Шу сабабли даъвогар ариза билан мурожаат этиб, қарздорлик тўлиқ
бартараф этилганлиги сабабли иш юритишни тугатишни сўраган. Ариза
мазмунига кўра даъвогар даъводан воз кечган.
ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция
судида кўришда ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини
кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман
воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида
ажрим чиқаришлиги белгиланган.
ИПК 50-моддасининг учинчи хатбошисига кўра, давлат органи ва бошқа
шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим
этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз
кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келишлиги
белгиланган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига кўра, даъвогарнинг
манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан
тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво ариза кўрмасдан
қолдирилишлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг унинг манфаатида палата томонидан
киритилган даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмас ёки бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмайди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул
қилишни ва иш бўйича даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божи тўловини
даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 50, 107, 118, 170, 157, 195-моддаларига асосланиб,
ажрим
қ и л а д и:
“Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамиятининг даъводан воз кечиш
аризаси қабул қилинсин.
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 11 049 559 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Sabo hamkor” масъулияти
чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев