Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/3592 Дата решения 10.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SABO HAMKOR масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый YAXSHILIK SARI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 929440 Claim ID 2930828 PDF Hash 531ef2045c94e290... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 10 октябрь 4-1701-2203/3592-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар- “Яхшилик сари” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакиллари А.Алиев, Д.Халимжонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва “Яхшилик сари” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2019 йил 3 декабрда №ИБР-2019-4-331-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар Андижон вилоят Пахтаобод туман Боғигулистон, Машъал, Учкўза ва Юқори массивларида сув тозалаш иншоотлари ўрнатиш ва канализация тортиш қурилиш-монтаж ишларини бажариш, жавобгарга эса 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловларни амалга ошириш, қолдиқ тўловларни бажарилган ишлар далолатномаси асосида аванс тўловларини инобатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 1 660 889 749 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, бажарилган ишлар учун қисман тўлов амалга оширилиб, қолдиқ 138 044 749 сўм тўловни амалга оширилмаганлик важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга жавобгардан 138 044 749 сўм асосий қарз, 69 022 374,50 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган. Даъвогар вакили 2022 йил 10 октябрь кунги даъвонинг 69 022 374,50 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишлик юзасидан ариза тақдим этган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, даъво аризада келтирилган важларни такрорлаб, лойиҳада кўрсатилган сув тозалаш иншоотлари ўрнатиш ва монтаж ишлари амалга оширилганлигини, бажарилган ишлар қабул қилиб олинганлигини, эътироз билдирилмаганлигини, бажарилган ишлар учун тўлиқ тўловлар амалга оширилмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда тўловларни амалга ошириш юзасидан огохлантирилганлигини, бироқ тўловлар амалга оширилмаганлигини, жавобгар билан келгусидаги ҳамкорлик ҳамда унинг молиявий ҳолатини инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечишлигини билдириб, даъвони асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришликни, пеня ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгар топшириғига асосан Андижон вилоят Пахтаобод туман Боғигулистон, Машъал, Учкўза ва Юқори массивларида сув тозалаш иншоотлари ўрнатиш ва канализация тортиш қурилиш-монтаж ишларини бажариш, жавобгар эса олдиндан 15 фоиз аванс тўловни амалга ошириш, қолдиқ тўловларни бажарилган ишлар далолатномаси асосида аванс тўловларини инобатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш, бажарилган ишлар юзасидан 5 фоизлик маблағлар 365 кунлик кафолат суммаси сифатида ушлаб турилган ҳолда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 30 майда 1 660 889 749 сўмлик қурилишмонтаж ишлари бажарилганлиги юзасидан (справка счёт-фактура о стоимости выполненых работ) форма-2,3 расмий хужжатлари тасдиқланган. Жавобгар томонидан жами 1 182 845 000 сўм тўлов амалга оширилиб, қолдиқ 138 044 749 сўм тўловни амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 25 май кунги №56-сонли талабнома почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари, тарафлар вакиллари томонидан тасдиқланган Форма-2,3 хужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 138 044 749 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади. Шунингдек, даъвогар бажарилган ишлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли тўлов кечиктирилган қарз суммасининг 0,4 фоизи миқдорида 69 022 374,50 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар жамият вакили томонидан 2022 йил 10 октябрь куни 69 022 374,50 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишлик юзасидан ариза тақдим этилган. ИПКнинг 157-моддасига асосан, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаришлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 69 022 374,50 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишини қабул қилишни ва мазкур талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Зеро, ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 13-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини мухокама этиб, тарафлардан қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 157, 170, 176-180 моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг 69 022 374,50 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишлик тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин. Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Яхшилик сари” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 138 044 749 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 760 894,98 сўм давлат божи ундирилсин. “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 380 447,49 сўм давлат божи ундирилсин. 4 Даъвогарнинг 69 022 374,50 сўм пеня ундириш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. С.Умаралиев