Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/3594 Дата решения 10.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (об утверждении мирового соглашения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SABO HAMKOR масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый RADUGA GRAND масъулияти чекланган жамияти
Source ID 929439 Claim ID 2930830 PDF Hash 3cec27b0c079d14c... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПКнинг 134-моддаси ИПКнинг 134 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Суд мажлисида ИПКнинг 111-моддаси Суд мажлисида ИПК 111 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида) 2022 йил 10 октябрь 4-1701-2203/3594-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар- “Raduga grant” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Алиев, Д.Халимжонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Бердалиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Raduga grant” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 60 000 000 сўм асосий қарз, 116 800 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, жавобгар билан ўзаро келишувга эришилганлигини, жавобгар 60 000 000 сўм қарздорликни 15 ноябрь кунига қадарли тўлаб беришга, даъвонинг 116 800 000 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишга келишилганлигини билдиришиб, келишув битимини тасдиқлаб беришликни сўрашди. Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар билан низо юзасидан келишувга эришилганлигини, мавжуд қарздорликни 15 ноябрь кунига қадарли тўлиқ тўлаб беришга даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечишга келишилганлигини билдириб, расмийлаштирилган келишув битимини тасдиқлаб беришликни сўради. Суд тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ҳамда тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлашни лозим топди. Келишув битимига кўра, жавобгар даъвогарга 60 000 000 сўм асосий қарздорликни 2022 йил 15 ноябрь кунига қадарли тўлаб бериш, даъвонинг 116 800 000 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишликка келишилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПКнинг 134-моддасига кўра, келишув битими шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлса; унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; у шарт асосида тузилган бўлса келишув битимини тасдиқлашни рад этишлик белгиланган. Мазкур иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. ИПКнинг 110-моддасининг 7-бандига биноан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Юқоридагиларга асосан, суд келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топади. Суд мажлисида ИПКнинг 111-моддаси талаблари ҳақида, яъни иш юритиш тугатилган такдирда айни бир шахслар ўртасидаги айни бир предмет тўғрисидаги, айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи бор мурожаат қилишга йўл қўйилмаслиги даъвогарга тушунтирилди. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини мухокама этиб жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра мувофиқ ҳал этишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 130-133, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қилди: Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими “Raduga grant” масъулияти чекланган жамияти 60 000 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини 2022 йил 15 ноябрь кунига қадарли “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамиятига тўлаб бериш, “Sabo hamkor” масъулияти чекланган жамияти 116 800 000 сўм пеня ундириш талабидан воз кечиш шарти билан тасдиқлансин. “Raduga grant” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 3 536 000 сўм давлат божи ундирилсин. 4-1701-2203/3594-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози томон белгиланган тартибда шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи С.Умаралиев