Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1205 Дата решения 10.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Микрокредитбанк давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый IQBOL ELIT QUYONCHILIK оилавий корхонаси
Source ID 929445 Claim ID 2927609 PDF Hash 83353ee4600d7f84... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон туман 4-1703-2201/1250-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогарАТБ “Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар- “Иқбол элит қуёнчилик” оилавий корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили А.Абдуллаев (ишончнома асосида), жавобгар корхона раҳбари И.Мамажоновларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Микрокредитбанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “Иқбол элит қуёнчилик” оилавий корхонаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида расмийлаштирилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, 8 982 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 16 966 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарз, 3 109 000 сўм фоиз қарз жами 29 057 000 сўм ундиришни сўраган. Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга имтиёзли шартлар асосида кредит маблағи берилганлигини, бироқ жавобгар кредит тўловларини келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилганлигини, суд кунига қарздорлик ортганлигини, даъво аризада кредит шартномаси санаси ва рақами нотўғри кўрсатилганлигини, жавобгар билан бир маротаба 2020 йил 23 октябрь куни 163-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилганлигини, даъво аризадаги шартнома рақами ва санасини 2020 йил 23 октябрь кунги 163-сонли шартнома деб баҳолашни билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришликни сўради. Жавобгар корхона раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризага эътирози йўқлигини, қарздорлик мавжудлигини, банк муассасига тадбиркорлик фаолияти учун 400 миллион сўм кредит маблағлар сўралганлигини, бироқ даъвогар оз миқдордаги кредит маблағлари таклиф этилганлигини, олинган қуёнлар бизнес режада белгиланган нархларда сотиш имкони бўлмаганлигини, банк билан бир маротаба кредит шартномаси расмийлаштирилганлигини билдириб, қисқа муддатда тўловларни амалга ошириш чорасини кўришлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради. Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Микрокредитбанк” Шахрихон банк хизматлари маркази ва “Иқбол элит қуёнчилик” оилавий корхонаси ўртасида 2020 йил 23 октябрда №163-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, марказ жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан зотли қуён боқиб кўпайтириш ҳамда қуён гўшти ва терисини етиштириш мақсадида 29 940 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал асосида 29 940 000 сўм кредит асосий ва унга хисобланган фоиз тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисмини сўндирмаслик қалтислигидан суғурталаш бўйича суғурта полиси тақдим этилган. Даъвогар жавобгарга 2020 йил 2 ноябрь кунги №1-сонли тўлов топшириқномаси билан шартномада келишилган 29 940 000 сўм тўловни амалга оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 13 май ҳолатига 8 982 000 сўм асосий муддати ўтган кредит қарз, 16 966 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 3 109 000 сўм фоиз қарз ташкил этиши, шу сабабли мавжуд қарздорликни ундириб беришликни сўраган. Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасидаги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Шартноманинг 8.3-бандида шартнома шартларини ёки унинг амал қилиш муддатини ўзгартириш, шартномани бекор қилиш томонларнинг қўшимча келишуви ёки суд қарорига асосан амалга оширилишига келишилган. Жавобгар кредит муддатли мажбурияти 2020 йил 5 ноябрь кунидан 2023 йил 5 октябрь кунига қадарли асосий кредит қарз ва фоиз тўловларини тўлов жадвалига асосан ойма-ой тўлаб бериши лозим бўлган. Бироқ жавобгар тўлов интизомига риоя қилмасдан муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликларни сурункали равишда белгиланган муддатларда тўламасдан қарздорликни вужудга келтирган. ФК 382-моддасининг иккинчи қисмида, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Даъвогар томонидан жавобгарга муддати ўтган асосий кредит қарз, муддати келмаган кредит қарз, муддати ўтган кредит фоиз қарздорликни тўлаб бериш ҳамда кредит шартномасини бекор қилиш юзасидан талабномалар жавобгарга шахсан топширилган. Бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. ФК 382-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Юқоридагиларга асосан суд кредит шартномани муддатидан олдин бекор қилишни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасининг 2-банди а-кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво бахосининг 2 фоизи миқдорида, б-кичик бандида эса хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризалардан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлови амалга оширилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. “Иқбол элит қуёнчилик” оилавий корхонаси ҳисобидан: - АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 8 982 000 сўм асосий муддати ўтган кредит қарз, 16 966 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 3 109 000 сўм фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 3 581 140 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев