Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2289 Дата решения 10.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Мард ўғлон чашмаси фермер хўжалиги
Source ID 928844 Claim ID 2864748 PDF Hash 4e7e5b47b62d10a3... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуни 29-моддаси онуни 29 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 17-моддаси онуни 17 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББ ва ВВдан кредитнинг асосий қисмидан 366389000 сўм, фоизидан 24010000 сўм жами 390399000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Мамажонов (2022 йил 9 августдаги 03/382-сонли ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакили М.Саттаров (2022 йил 15 февралдаги 40-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва ВВ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)дан кредитнинг асосий қисмидан 366389000 сўм, фоизидан 24010000 сўм жами 390399000 сўм ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2022 йил 06 октябрда медиатив келишув тузилганлигини боис, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида қўшимча жавобгар вакили тарафлар ўртасида 2022 йил 06 октябрь куни медиатив келишув тузилганлиги боис, ушбу медиатив келишувни тасдиқлаб беришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар ва қўшимча жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, АА Наманган вилоят Косонсой филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил 30 апрелда 72-сонли кредит шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1, 1.2, 1.3 ва 1.4-бандиларига мувофиқ, «Банк» томонидан «Қарз олувчи»га 3 йил муддатга, йиллик 21,5 фоиз устама тўлаш шарти билан «Томчилатиб суғориш ускуналари сотиб олиш» мақсадида жами 440000000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 3.5-бандига асосан, «Қарз олувчи» кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни график асосида 2023 йил 13 апрелга қадар қайтариш мажбуриятини олган. Ишни кўриш давомида жавобгар даъвогардан кредитнинг асосий қисмидан 366389000 сўм, фоизидан 24010000 сўм жами 390399000 сўм кредит қарздорлиги мавжудлигини тўлиқ тан олганлиги, мазкур қарздорликни ўзаро келишиб 2023 йил 1 январга қадар тўлаш ҳамда даъвогар тўланган почта харажатларидан воз кечиши борасида томонлар ўзаро келишувга эришиб, бу ҳақида 2022 йил 06 октябрда медиатив келишув тузилган. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда тутилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасининг олтинчи қисмида низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд ишни кўриш натижалари бўйича давлат божи ундирмаслик, даъвогар томонидан тўланган 24000 сўм почта харажатларини зиммасида қолдириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: бошқармаси даъвогар АА манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев «Ажрим аслига тўғри», судья Ш.Тўхтабоев