← Назад
Решение #762686 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
10.10.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2201/2143-сонли иш
Судья О.Эргашев, аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар Асадовлар супер голд чорваси фермер
хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг
котиблигида, аризачи вакили Д.Суннатов (ишончномага асосан) иштирокида,
жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар Асадовлар супер голд чорваси фермер хўжалигининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил учун ягона ер солиғи бўйича
солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Д.Суннатов кўрсатма
бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар 2022 йил учун ягона ер
солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этилганлигини билдириб, аризани
қонуний кўришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, Асадовлар супер
голд чорваси фермер хўжалиги томонидан 2022 йил учун ягона ер солиғи
бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли,
Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг 2022 йил
30 августдаги қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида
жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун
хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан
ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади,
273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилиши белгиланган.
Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан
кўринишича жавобгар 2022 йил учун ягона ер солиғи бўйича солиқ хисоботини
тақдим этган.
Жавобгар томонидан 2022 йил учун ягона ер солиғи бўйича солиқ
хисоботи тақдим этилганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни
рад этишни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб,
давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
О.Эргашев