Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2081 Дата решения 10.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пахтакор Олтин бошоқ Кластери масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Махсуд Акобир фермер хўжалиги
Source ID 929207 Claim ID 2921106 PDF Hash 57f0e1ed278fe5ca... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (Даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 10 октябрь Пахтакор тумани 4-1304-2202/2081-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Махсуд Акобир фермер хўжалигидан 150.030.000 сўм жарима ва 54.486.884 сўм асосий қарзни ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Жўраев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти маъмурий биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Махсуд Акобир фемер хўжалигидан топширилмаган 166,7 тонна маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида 150.030.000 сўм жарима ва 54.486.884 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва иш қўзғатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.Жўраев тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини ҳисобга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан 150.030.000 сўм жарима ва 54.486.884 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида даъвогар Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Махсуд Акобир фемер хўжалигидан топширилмаган 166,7 тонна маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида 150.030.000 сўм жарима ва 54.486.884 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1304-2202/2079-сонли иқтисодий иш мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми, 1-бандида, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш юритаётган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд даъвогар Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Махсуд Акобир фермер хўжалигидан 150.030.000 сўм жарима ва 54.486.884 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогардан Республика бюджетига 4.090.338 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 108-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар даъвогар Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Махсуд Акобир фермер хўжалигидан 150.030.000 сўм жарима ва 54.486.884 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даьвогар Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамиятидан Респуьлика бюджетига 4.090.338 сўм давлат божи ундирилсин. Ихтиёрий тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажатри даъвогар Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев