← Назад
Решение #762819 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 10 октябрь
Пахтакор тумани
4-1304-2202/2076-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Пахтакор
олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
Жахонгир Ун фермер хўжалигидан 37470600 сўм жаримани ундириш юзасидан
берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
Б.Жўраев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Пахтакор олтин бошоқ
кластери масъулияти чекланган жамияти маъмурий биносида ўтказилган очиқ
сайёр суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Пахтакор олтин бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар) ва Жахонгир Ун фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
жавобгар) ўртасида 2022 йил 28 март куни бошоқли дон харид қилиш бўйича
фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра жавобгар даъвогарга
2022 йил ҳосилидан 45 гектар ер майдонидан давлат стандартлари бўйича 175
тонна буғдой бошоқли дон маҳсулотини топшириш, даъвогар эса жавобгарни
шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш
(ғалла етиштириш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш), етиштирилган
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган.
Шартнома шартлари келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарнинг
ғалла етиштириш ва йиғиштириб олиш билан боғлиқ 185374277 сўмлик
харажатлари қоплаб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаган ва даъвогарга 41,6 тонна бошоқли дон топширилмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида жавобгар
маҳсулотни шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда
топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда даъвогарга топширилмаган
маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима миқдори
ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб
чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан
ҳисоблаб чиқилиши, бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб
берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам
жавобгар томонидан тўланиши белгиланган.
шартномада назарда тутилган миқдордаги маҳсулотни топшириш юзасидан
талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан топширилмаган 41,6 тонна маҳсулот қийматининг 30
фоизи миқдорида 37470600 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.Жўраев тушунтириш
бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини ҳисобга олиб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан 37470600 сўм жаримани
ундириб беришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида
эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасидан келиб чиққан.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Суд
мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби
ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кераклиги қайд этилган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни
ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақида эса Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида батафсил
тушунтириш берилган.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг 37470600 сўм
миқдорида жарима ундириш талабини муҳокама қилиб, шартнома шартлари
жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топганлигини, бироқ даъвогар томонидан ҳам
жавобгарнинг ғалла етиштириш харажатлари тўлиқ ҳажмда қоплаб
берилмаганлиги ҳолатлари мавжудлигини ҳисобга олиб, сўралган жарима
мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги
сабабли, жарима ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3747060 сўм миқдорида жарима ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3747060 сўм жарима,
олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика
бюджетига 749412 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Жавобгар Жахонгир Ун фермер хўжалигидан даъвогар Пахтакор олтин
бошоқ кластери масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3747060 сўм жарима
ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Жахонгир Ун фермер хўжалигидан Республика бюджетига
749412 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев