Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/286 Дата решения 08.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 377460 Claim ID 2756066 PDF Hash 2a5a24c5c456bfe9... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 135-моддаси збекистон Республикаси ЖК 135 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил апрель ойининг 08 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчи Ш.Робиев, судланувчи Х.Бобоев ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Himoya nur media” адвокатлар ҳайъати адвокати Ф.Даулетоваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 4-қисмининг “в” банди билан айбланган Бобоев Хайриддин Тўраевичга нисбатан №1-1006-2501/286-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Бобоев Хайриддин Тўраевич (Boboyev Xayriddin To’rayevich), 1984 йил 08 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, иш учун аҳамиятли бўлган даврда “Migration Consulting Agency – Xususiy Bandlik Agentligi” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган, оилали, уч нафар фарзандлари бор, муқаддам судланган: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг “г” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди, 189моддасининг 1-қисми билан, ЖК 59,61-моддалари тартибида 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо ўтамоқда, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Жарариқ МФЙ, Севинч кўчаси, 37-уйда рўйхатда туриб, ҳақиқатда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 19-мавзеси, 20-уй, 7-хонадонда яшаган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2021 йил 11 ноябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Х.Бобоев, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги 2018 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-501-сонли Қонуни қабул қилингач, хизмат кўрсатишнинг ушбу йўналишида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 2019 йил 06 март куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси 10-уй юридик манзили кўрсатилган, хизмат турига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш, иш берувчилар учун кадрлар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш, ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳисобланган “Migration-Consulting-Agency-XususiyBandlik-Agentligi” МЧЖни таъсис этиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 0044-сонли лицензияси асосида фаолиятини йўлга қўйиб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 632-сонли Қонуни билан хусусий бандлик агентликлари Ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни захира қилиши лозимлиги тўғрисида қоидалар белгиланиб, тегишли захира шакллантирилмагани сабабли “Migration-Consulting-Agency-Xususiy-Bandlik-Agentligi” МЧЖга берилган 0044-сонли лицензиянинг амал қилиши 2020 йил 24 ноябрь куни тўхтатилган ва 2021 йил 09 март куни Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг қарорига асосан “Migration-Consulting-Agency-Xususiy-BandlikAgentligi” МЧЖга берилган 0044-сонли лицензиянинг амал қилиши Ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни захира қилингунга қадар тўхтатилган, 2021 йил 28 август куни Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг қарорига асосан “Migration-Consulting-Agency-Xususiy-Bandlik-Agentligi” МЧЖга берилган 0044-сонли лицензиянинг амал қилиши тугатилган бўлсада, жамиятнинг бевосита фаолиятини унутиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ҳолати бўлмаётганидан, пул маблағлари ва тушумнинг яхшилигидан руҳланиб, тадбиркорлик ниқоби остида фуқароларни чет элга ишга юбориш важи билан жиноий фаолиятини амалга ошириб, жиноий режаларини барқарор амалга оширилишини таъминлаб келиб, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Сурхондарё вилояти, Узун тумани, “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Робиевга уни “Migration-Consulting-Agency-Xususiy-Bandlik-Agentligi” МЧЖ орқали Саудия Арабистони Подшоҳлигида қулай шароитларга эга бўлган, сердаромад иш жойи билан таъминлашини маълум қилиб, ундан 2021 йил август-сентябрь ойларида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси 10-уй манзилидаги жамият офисида, жами 10.000.000 сўм пулларини тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва Саудия Арабистони давлатидан таклифнома масаласини ҳал қилиш баҳонасида қабул қилиб, ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Судланувчи Х.Бобоев суд мажлисида, айбига иқрорлик билдириб, 2019 йилда “Migration-Consulting-Agency-Xususiy-Bandlik-Agentligi” МЧЖни ташкил қилганлиги ва жамиятнинг ягона таъсисчиси эканлиги, жамиятда раҳбарлик лавозимида ўзи фаолият юритиб келганлиги, 2019 йил 06 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан хусусий бандлик агентлиги сифатида рўйҳатдан ўтиб, №0044 рақамли гувоҳнома олиб, фуқароларни Ўзбекистонда ва хорижда ишга жойлаштириш ҳамда консултация бериш хизматларини амалга ошириб келганлигини, 2020 йил 13 августдаги “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 632сонли Қонуни билан хусусий бандлик агентликлари Ҳорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг 8.500 баравари миқдоридаги маблағларни захира қўйиши лозимлиги тўғрисида қоида белгиланганлиги, шу пайтда базавий ҳисоблаш миқдори ошиб кетгани муносабати билан ҳисоб-рақамда мавжуд бўлган 2.025.817.000 сўм маблағларга яна 270.000.000 сўм етмагани оқибатида гувоҳномаси амал қилиш муддати тўхтатилганлиги, маблағ тўплаб олиш учун фаолиятини давом эттирганлиги ва 2021 йил июль ойининг охирларида жамиятга Саудия Арабистонига кетиш масаласида мурожаат қилган Ш.Робиев билан ўқитиш ва кўниктириш бўйича №0204-рақамли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан Ш.Робиев 3.000.000 сўм тўловни амалга оширганлиги, кейинчалик уни чет давлатга ишга юбориш имконияти бўлмаганлиги, Ш.Робиевдан айнан 3.000.000 сўм олинганлиги, 10.000.000 сўм тўлов амалга оширилмаганлиги, ҳақиқатдан ҳам жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида айнан шу жамият фаолияти юзасидан, ўхшаш ҳолатлар бўйича судланганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Х.Бобоевнинг айби унинг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи Ш.Робиев видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида, 2021 йил август ойида “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали “Migration – Consulting – Agency –Xususiy-Bandlik-Agentligi” МЧЖнинг телеграмм гуруҳига аъзо бўлиб қолганлиги, ҳорижда ишлаш истагида бўлган шахсларни нуфузли хорижий мамлакат ҳисобланган Саудия Арабистони Подшоҳлигида қулай шароитларга эга бўлган ва сердаромад иш жойи билан таъминлаш ҳақидаги маълумотлар ва тарғибот ишлари асосида жамият офисига келиб мурожаат қилганлиги, жамият раҳбари Х.Бобоев ва ишчилари унга ҳар томонлама қулай иш ўринларини ваъда қилиб, 2021 йил август-сентябрь ойларида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчаси 10-уйда жойлашган офисда ундан, жами 10.000.000 сўмни қабул қилиб, ушбу пулларни қайтариб беришмаганлиги, уни Х.Бобоев ўзи раҳбарлик қилаётган “GOLDEN STUDY” МЧЖ нодавлат таълим муассасасига ўқишга жойлаштирганлиги ва у билан 2021 йил 29 август куни 0202-сонли шартнома тузилганлиги, сўнгра уни Саудия Арабистони подшоҳлиги фуқароси билан видеоқўнғироқ орқали суҳбатдан ўтказишганлиги, шундан сўнг унга суҳбатдан муваффаққиятли ўтганлиги тўғрисида қўшимча ҳужжатларни тайёрлаб келиш ҳақида айтишганлиги, унга шартнома ҳамда квитанцияларни Х.Бобоев тақдим қилганлиги, бироқ орадан анча вақт ўтгач, уни ишга жўнатишмагач, алданганини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, суд муҳокамаси жараёнида Х.Бобоев олган пулларини қайтариб берганлиги, ҳозирда Х.Бобоевга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи, жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, Х.Бобоевнинг содир этган жиноятидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, шартнома ва квитанциялар, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд судланувч Х.Бобоевнинг 10.000.000 сўм анча миқдорни ташкил қилмаслиги сабабли унинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳақидаги важларига баҳо бериб, қонун мазмунига кўра фуқароларга етказилган моддий зарар муайян миқдорни ташкил қилиши аҳамиятга эга эмаслиги, Х.Бобоев жиноятни уюшган гуруҳ манфаатларида содир қилганлигини эътиборга олиб, ушбу важларни асоссиз келтирилган деб баҳолайди. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Х.Бобоевнинг фирибгарлик, яъни жабрланувчи Ш.Робиевни уюшган гуруҳ манфаатларида алдаб ва ишончига кириб, 10.000.000 сўмини талон-торож қилганда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 4-қисмининг “в” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд судланувчи Х.Бобоевга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини, шахсини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ва паст ниятларда жиноят содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, ЖК 168-моддаси 5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб у айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилмаган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, шу билан бирга, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг “г” банди, 168моддаси 4-қисмининг “в” банди, 189-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, ЖК 59,61-моддалари тартибида 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлигини ва ушбу жазони ўтаётганини эътиборга олиб, ЖК 59-моддаси 8-қисми, 61-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар қопланганлигини ва жабрланувчи Ш.Робиев шу мазмунда ариза билан судга мурожаат қилганлигини инобатга олишни қайд қилади. 6 Шунингдек, суд мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилган шартнома ва квитанцияларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Қ И Л А Д И: Бобоев Хайриддин Тўраевич (Boboyev Xayriddin To’rayevich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Бобоев Хайриддин Тўраевичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 4-қисмининг “в” банди билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 57моддасини қўллаб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми, 61-моддаси тартибида, Бобоев Хайриддин Тўраевичга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ҳукмига кўра тайинланган жазосини қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 8 (саккиз) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2021 йил 11 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин. Х.Бобоевга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича қамоқда сақлаш қолдирилсин. Жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва жабрланувчи Ш.Робиев ушбу мазмунда судга ариза тақдим қилганлиги эътиборга олинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган шартнома ва квитанциялар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ҳукм нусҳаси аслига тўғри: И.Сабиров