Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/806 Дата решения 07.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZAGROLIZING акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый WONDERLAND VILLAGE фермер хўжалиги
Source ID 928148 Claim ID 2923103 PDF Hash 7febd399a11d2bc5... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 07 октябрь 4-1706-2201/806-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “........................” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар – “........................” фермер хўжалиги ҳисобидан 142 432 916 сўм асосий қарз, 71 216 458 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили .................. (2022 йил 10 январь куни берилган 11-06/11-сонли ишончнома асосида), жавобгар рахбари .................. (паспорт асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “........................” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “........................” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан лизинг тўловларидан юзага келган 142 432 916 сўм асосий қарз, 71 216 458 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палатадан вакил суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, судга даъво ариза китирилганидан кейин жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, асосий қарзни тўлиқ, пеняни конунда белгиланган тартибда ундириб беришни сўради. Суд мажлисида даъво талабини қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, банкдан кредит қарздорликлари борлигини учун тўлашни имконияти бўлмаганлигини билдириб, қарздорликни тез кунларда тўлаб беришни билдириб, фермер хўжалигининг молиявий ахволи инобатга олиб, суддан пеня қисмини камайтириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига мувофиқ лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “........................” акциядорлик жамияти Андижон вилоят филиали ва “Мамажон ота” фермер хўжалиги ўртасида 2017 йил 5 июнь куни 17/02-4-233УФ-сонли лизинг шартномаси (бундан буён мантда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан фермер хўжалигига 1 дона “Беларус1523” русумли трактор лизинг шартларида етказиб берилган. Мазкур лизинг шартномаси бўйича “барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида”ги уч томонлама тузилган 2019 йил 21 декабрь кунги шартномага асосан лизинг объекти “Агротех Халол рисқ” фермер хўжалигига белгиланган тартибда қайта расмийлаштириб берилган. Мазкур лизинг шартномаси бўйича “барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида”ги уч томонлама тузилган 2021 йил 28 январь кунги шартномага асосан лизинг тўловидан бўлган 44 908 488 сўм қарздорликни тўлаш шарти билан лизинг объекти жавобгарга қайта расмийлаштириб, лизинг объекти соз ва бут холда топширилган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2019 йил 04 июнь кунги 19/02-4-302УФ-сонли лизинг шартномасига асосан жавобгарга “NEW HOLLAND ВС 5070” - русумли хашак тойлагич лизинг шартлари асосида етказиб берилган. Мазкур лизинг шартномалари 1-бандига кўра даъвогар ўз маблағлари ва тижорат банклардан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан лизинг объектини ўз мулки этиб сотиб олиши ва жавобгарга лизингга бериши, жавобгар эса шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлаш, тўловлар тўланганидан кейин техникага бўлган мулк ҳуқуқини қўлга киритиши белгиланган. Мазкур шартномалар шартларини ижро қилиш мақсадида даъвогар 2018 йил 23 февралдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига, 2019 йил 21 декабрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига ҳамда 2021 йил 28 январдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан лизинг объектларини жавобгарга топширган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги сабабли, 2022 йил 05 сентябрь ҳолатига лизинг тўловларидан 142 432 916 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф қилиш ҳақида 2022 йил 8 июль куни юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва судга тақдим этган маълумотномасидан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги қарздорлигини тўланмаганлиги сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан 71 216 458 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Шартноманинг 8.3-бандида лизинг тўлови шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳамда пеня тўғриси ҳисобланганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, суд талаб қилинган 71 216 458 сўм пеня миқдорини 12 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб 4 равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128,170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “........................” фермер хўжалиги ҳисобидан “........................” акциядорлик жамияти фойдасига 142 432 916 сўм асосий қарз, 12 000 000 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати, жами 154 456 916 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “........................” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 4 272 987,48 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтсодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов