Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/2697 Дата решения 07.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека-банк Ответчик / Подсудимый XOKON AVTOINVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 927759 Claim ID 2852005 PDF Hash 3660e6a8de30af32... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1701-2203/2697-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогар АТИБ “Ипотека-банк”нинг манфаатида жавобгар “XOKON AVTOINVEST” масъулияти чекланган жамиятидан кредит танидан муддати ўтган қарз 7 999 999 999 сўм, кредит фоиздан 658 942 012 сўм ва 19 314 909 сўм пеня хамда суд харажатларини ундириш, ундирувни жавобгар корхонага тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ишни, тарафлардан даъвогар вакили А.Абдукахаров(ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили Б.Пулатов(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризада баён этилишича, 2020 йил 16 сентябрь куни АТИБ “Ипотекабанк”(матнда кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) хамда банк мижози “XOKON AVTOINVEST” масъулияти чекланган жамияти (матнда кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 168-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга "Андижон вилояти Хўжаобод тумани, А.Набиев массивида 5 қаватли 80 хонадондан иборат турар жой биносини қуриш” учун 21 фоиз шундан 5 % Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси компенсиция маблағлари хисобидан устама тўлаш шарти билан, 18 ой муддатга 10 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиб берган. Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2020 йил 25 март санасида нотариал тартибда тасдиқланган келишув битимига асосан жавобгар “XOKON AVTOINVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон шахар X.Юлдашев кўчаси 30-манзилда жойилашган 9552.92 кв.м. ер майдони 3235.10 кв.ми умумий фойдаланиш майдони 1527.09 кв.м бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотлари, 2019 йилда ишлаб чиқарилган HOWO ZZ3257N434EIC русумли давлат рақами 60 764 НВА бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган HOWO ZZ3257N434ETC русумли давлат рақами 60 763 НВА бўлган автотранспорт воситаси гаровга қўйилган Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай келган. Шу билан бирга, банк томонидан юборилган бир нечабор огоҳлантириш хатлари юборилган бўлсада, жавобгар томонида юборилган талабномлар оқибатсиз қолдирилиб, кредит қарздорлигини бартараф қилиш чоралари кўрилмаган. Жамият молиявий аҳволининг ёмонлашуви, кредит маблағлари юзасидан қарздорликни ўз вақтида бартараф қилиш, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган қайтариш графигига риоя қилган ҳолда кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга ошира олмаслик эҳтимолини келтириб чиқарган. Жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини тўлақонли бажара олмаганлиги оқибатида 2022 йил 28 март ҳолатига тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномаси ва унинг ажралмас қисми бўлган қайтариш графиги бўйича кредит маблағларидан кредит танидан муддати ўтган қарз 7 999 999 999 сўм, кредит фоиздан 658 942 012 сўм ва 19 314 909 сўм пеня, жами 8 678 256 920 сўм қарздорлик юзага келган. Палата аъзосининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг АТИБ “Ипотекабанк” манфаатида жавобгар “XOKON AVTOINVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит танидан муддати ўтган қарз 7 999 999 999 сўм, кредит фоиздан 658 942 012 сўм ва 19 314 909 сўм пеня хамда суд харажатларини ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратишни сўраб даъво аризаси киритган. Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд кунига қадарлик кредитнинг асосий танидан қисман 6 330 144 276 сўм, хисобланган фоиз хамда пеняни тўлиқ тўлаб берилганлиги, бугунги кун холатига жавобгарнинг мазкур шартнома бўйича қолдиқ 1 568 953 953 сўм асосий қарздорлиги мавжудлигини баён этиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Дастлабки суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатма бериб, хақиқатдан хам қарздорлик мавжудлиги, суд кунига қадар кредитнинг асосий танидан 6 330 144 276 сўм, хисобланган фоиз хамда пеняни тўлиқ тўлаб берилганлигини, қолган қарздорликни тез орада бартараф қилишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Мазкур низо бўйича суд томонидан тарафларнинг илтимосномасига асосан медиация келишувини тузишга муддат берилган, бироқ белгиланган муддат доирасида тарафлар келишувга эришмаган. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2020 йил 16 сентябрь куни даъвогар ва жавобгар ўртасида 168-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга "Андижон вилояти Хўжаобод тумани, А.Набиев массивида 5 қаватли 80 хонадондан иборат турар жой биносини қуриш” учун 21 фоиз шундан 5 фоиз Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси компенсиция маблағлари хисобидан устама тўлаш шарти билан, 18 ой муддатга 10 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай келган. Шу билан бирга, банк томонидан юборилган бир нечабор огоҳлантириш хатлари юборилган бўлсада, жавобгар томонида юборилган талабномлар оқибатсиз қолдирилиб, кредит қарздорлигини бартараф қилиш чоралари кўрилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 иил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Бироқ даъвогар суд мажлисида кўрсатувлар бериб, судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан кредитнинг асосий танидан 6 330 144 276 сўм, хисобланган фоиз хамда пеняни тўлиқ тўлаб берилганлиги, кредитнинг асосий қарздан 1 568 953 953 сўм қарздорлиги мавжудлиги баён этилган. Юқорида баён этилганларга асосан жавобгар томонидан даъвонинг фоиз ва пеня ундириш талаби жавобгар томонидан ихтиёрий бартараф этилгани боис рад қилишни, кредит асосий қарздорлик қисман даъвогарга тўлаб берилганлиги сабабли қолдиқ 1 568 953 953 сўм қарздорликни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Андижон шахар X.Юлдашев кўчаси 30-манзилда жойилашган 9552.92 кв.м. ер майдонида 3235.10 кв.ми умумий фойдаланиш майдони 1527.09 кв.м бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотлари, 2019 йилда ишлаб чиқарилган HOWO ZZ3257N434EIC русумли давлат рақами 60 764 НВА бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган HOWO ZZ3257N434ETC русумли давлат рақами 60 763 НВА бўлган автотранспорт воситаларига қаратиш талаби билдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150-сонли қўшма Қарорнинг 21-бандида гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлишлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги талаби ҳам асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларни тақсимлаш масаласини мухокама қилиб жавобгар ҳисобидан Республикаси бюджетига 173 565 138,4 (8 678 256 920*2%) сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. ЎзР ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Мазкур модданинг 5-қисмига кўра, талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 47, 234, 236, 279, 744-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 110, 118, 170, 176-179-моддаларига асосан қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “XOKON AVTOINVEST” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АТИБ “Ипотека банк” фойдасигага 1 568 953 953 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 173 565 138,4 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув жавобгар “XOKON AVTOINVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шахар X.Юлдашев кўчаси 30-манзилда жойилашган 9552.92 кв.м. ер майдони 3235.10 кв.ми умумий фойдаланиш майдони 1527.09 кв.м бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи биноиншоотлари, 2019 йилда ишлаб чиқарилган HOWO ZZ3257N434EIC русумли давлат рақами 60 764 НВА бўлган автотранспорт воситаси, 2019 йилда ишлаб чиқарилган HOWO ZZ3257N434ETC русумли давлат рақами 60 763 НВА бўлган автотранспорт воситасига қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти(протести) берилиши мумкин. У.М.Бузурходжаев