← Назад
Решение #76324 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ноябрь куни ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2441 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2441 | — | law | |
| бандида ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| унга ЖК | 2441 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| йича ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 08 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби судья ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Абдижалилов ва
унинг ҳимоячиси “Шайхантохур ҳуқуқий ҳимоя” адвокатлик фирмаси адвокати
К.Султановнинг иштирокида, Абдижалилов Жасурбек Жахонгир ўғлига оид 11006-2502/350-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Абдижалилов Жасурбек Жахонгир ўғли
(ABDIJALILOV JASURBEK JAHONGIR
O’G’LI)
2002 йил 23 июлда Қашқадарё вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, муқаддам судланмаган, бўйдоқ,
РФнинг “Омск гуманитар Академияси”
сиртқи
бўлим
4-босқич
талабаси,
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Чилонзор почта
алоқа боғламаси оператори, Қашқадарё
вилояти, Якккабоғ тумани, Чойдори ҚФЙ,
Чойдори МФЙ, рақамсиз уйда рўйхатда
туриб, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 24мавзе, 52-уй 16-хонадонда яшаган, 2024 йил
21-ноябрь куни ЖПКнинг 227-моддаси
тартибида ушланган, шу куни иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Ж.Абдижалилов ўзининг динга бўлган қизиқиши замирида,
бошланғич диний сабоқларни мустақил равишда интернетнинг турли
тармоқларида мавжуд бўлган диний материаллардан ўрганиб, ўрганган диний
билимларини янада мукаммаллаштириш йўлида, фойдаланувида бўлган “Iphone
11 Pro Max” русумли уяли алоқа воситаси орқали +99877 013-23-07 рақамига
расмийлаштирилган
интернетнинг
“Telegram”
ижтимоий
тармоғида
“boyWhoLived_2oo2” номли профил очиб, ушбу профили орқали 23 нафар
обуначиларига эга бўлган “23” номли канални яратиб, 2024 йил 06 июнь куни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги
180-сонли Қарори иловасидаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш,
олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби
тўғрисидаги Низом” талабларига зид равишда тайёрланган “Sulfu Shahid,
Hanza, Kuntu_Maytan” араб тилида куйланган қўшиқ (нашида) ларни ҳамда
номаълум шахс томонидан куйланган “Шахид бўлиб кетсак рози бўлингиз”
номли унда “мужоҳид бўлишлик насиб қилгани, Аллоҳ йўлида қурбонлик
қилишлари, тоғутларга қарши курашда шаҳид бўлиш орзулари экани, мужоҳид
бўлиш ярашиши ва карвондан қолмасдан мужоҳид бўлиб уларга ергашиш
кераклиги” мазмундаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқ
(нашида)ни интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда намойиш
қилиш орқали жойлаштириб, қонунга хилоф равишда тарқатиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита томонидан
берилган IT 3591-сонли хулосасида, Ж.Абдижалилов томонидан тарқатилган
маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги кўрсатилган.
Судланувчи Ж.Абдижалилов суд мажлисида эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлигини билдириб, у эълон қилинган айбга тўлиқ иқрор эканлигини
билдириб, у, РФнинг Омск шахрида жойлашган “Гуманитария Академияси”да
4-босқичида сиртқи таълим олиб келаётганлигини, 2024 йилнинг январь ойидан
бошлаб Тошкент шаҳрида вақтинчалик истиқомат қилиб, ўқув марказида
“бухгалтерия” курсида ўқиб, турли ҳил ишларда ишлаб келганлигини, оҳирги
иш жойи “Ўзбекистон почтаси” АЖда алоқа оператори бўлиб ишлаганлигини,
2022 йилда динга қизиқиб, интернет ижтимоий тармоғида ўзининг телефон
аппаратига “намозни ўрганиш” номли дастурни юклаб олганлигини, мустақил
равишда ўзлаштириб олганидан сўнг, ҳозирги кунга қадар намоз ўқиб
келишлигини, шунингдек интернет ижтимоий тармоғининг “You tube”
дастурида турли ҳил “нашида”ларни ҳам эшитиб келишлигини, 2024 йил 31
октябрь куни, соат тахминан 19:00ларда, у билан биргаликда “Ўзбекистон
почтаси” АЖда алоқа оператори бўлиб ишловчи ҳамкасби Тиловов Санжар
Шухрат ўғли билан биргаликда Чилонзор тумани, 16-мавзе, 17-уйда жойлашган
“компьютер хизматлари” дўконига кириб, у ерда “AYOLLAR OLDINGA
ERKAKLAR ORQAGA” жумлалари ёзилган фотосуратни икки нусха
чиқартириб,
Чилонзор
тумани,
Ц-мавзесидаги
автобус
бекатига
боришганлигини, у ерда эса тўхтаб турган №34 йўналишдаги автобусга чиқиб,
автобус ҳайдовчисидан “AYOLLAR OLDINGA ERKAKLAR ORQAGA”
жумлалари ёзилган фотосуратни ёпиштиришига қарши эмаслигини сўраб,
қўлидаги фото-суръатни кўрсатганлигини, автобус салон қисмини ўртасига
ўтиб, ички ойнасига ёпиштирганлигини, хамкасби С.Ш.Тиловов эса ушбу
ҳолатни қўлидаги телефон аппаратида видео тасвирга олганлигини, сўнгра шу
тарзда яна бир бошқа № 125 йўналишдаги автобусга чиқиб, ички ойнасига шу
мазмундаги ёзувни ёпиштирганлигини, бу ҳолатни ҳам С.Ш.Тилолов видео
тасвирга олгалигини, ушбу видеони ижтимоий тармоғларга “қўйсақ яхши
кантент бўлади” деб айтганлигини, у видеони ижтимоий тармоғларга
қўймасликларини айтиб ўз ишлари билан қайтиб кетишганлигини, сўнгра
билишича, бу ҳолат автобусда бўлган фуқароларни бири томонидан таъсвирга
олинган бўлиб, ижимоий тармоғдаги каналларга жойлаштирилиб, хар-хил
мухокамаларга сабаб бўлиб келаганлигини сабабли 2024 йил 06 ноябрь куни
уни, у билан биргаликда ижаарада яшаб келаётган Нурбек ва ишхонасидаги
хамкасби Санжарни ИИО ходимлари, Чилонзор тумани ИИО ФМБ биносига
чақиртиришганлигини, муқаддам автобусда у ва Санжар томонларидан
чиқганлиги бўйича тушунтириш ишларини олиб бориб савол-жавоб қилиб
ўтишганлигини, сўнгра унга тегишли бўлган телефон аппаратини кўздан
кечириб чиқишларини айтишганлигини ва икки нафар ҳолислар иштироқида
“IPhone 11 Pro Max” русумли телефон аппарати кўздан кечирилганида
“Telegram” ижтимоий тармоғида +998-77-013-23-07 рақамига очилган
“boyWhoLived_2oo2” номли профили орқали ўзи томонидан яратилган “23”
номли (27 нафар обуначиси эга) каналини кўриб чиқишганлигини, у ерда у
томонидан 2024 йил 06 июнь куни 4:39 дақиқалик “Шахид болиб кетсак рози
болингиз” номли диний мазмундаги ўзбекча “нашида”ни жойлаштириш орқали
тарқатганлиги холатини аниқлашганлигини, ундан мазкур “нашида”ни қаердан
олганлигини ва нима мақсадда “23” номли каналига жойлаштирганлигини
ҳодимлар ундан сўрашганлигини, у эсам ушбу “нашида”ни “YouTube”
интернет тармоғидан эшитиб, ўзига ёқиб қолганлики учун юклаб олганлигини,
сўнгра келгусида эшитиб юриши учун ўзининг “23” номли каналига
жойлаштирганлгини тушунтириб берганлигини, шу билан ҳодимлар баённома
асосида ушбу аниқлаган аудиоматериални расмийлаштириб олишганлигини, у
мазкур баённомани имзолаб чиқганлигини, аммо у ушбу жойлаштирган
“наши”да
таъқиқланганлигини
билмаганлигини,
қилган
ишидан
пушаймондалигини, ушбу ҳолатни бошқа такрорламаслигини инобатга олиб,
унга енгиллик беришни сўради.
Гувоҳ С.Тиловов суд мажлисида 2024 йилнинг ёз ойларида у ишлаш
мақсадида Тошкент шаҳрига кўчиб келганлигини, вақтинча Чилонзор туманида
жойлашган “557”-номли “хостел” меҳмонхонасида яшаб келганлигини, ушбу
даврда унинг қариндоши Бўриев Фазлиддин “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг
“Тошкент Почтамти” филиалида ишлаб келганлигини, шу сабабли у уни мазкур
ишга таклиф қилган бўлиб, уни расмий 08.06.2024 йилда ишга қабул қилиб
олишганлигини, бошида почтанинг “гибрид почта маркази”да оператор бўлиб
ишлаб келганлигини, сўнгра таҳминан сентябрь-октябрь ойларида у курьерлик
бўлимига операторликка ишга ўтганлигини, айнан шу бўлимда у унга муқаддам
нотаниш бўлган Абдижалилов Жасурбек Жаҳонгир ўғли билан танишиб
қолганлигини, у ҳам у каби оператор бўлиб ишлаб келганлигини, ўзини
Қашқадарьё виляотидан эканлигини, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида
жойлашган “Фарход” бозорининг яқинида хонадонда ижаарада яшаб
келганлигини айтганлигини, у Ж.Ж.Абдижалилов билан асосан иш юзасидан
сухбатлашиб тураганлигини, у +99877 013-23-07 рақамига очилган бўлган
профилидан “Телеграм” ижтимоий тармоғидан фойдалланиб келганлигини,
шунда Ж.Абдижалилов унга бир икки маротаба сухбат давомида “23” номли
канали борлигини, уни ўзи юритиб келишлигини, мазкур каналга турли ҳил
видеолар ва расмларни жойлаштириб келишлигини айтганлигини, шунда у
қизиқиб қолиб, ушба каналга Жасурбекни “Телеграм”даги профилида бўлган
“ссилкаси” орқали аъзо бўлганлигини, ушбу каналнинг обуначилари таҳминан
26та бўлган, ва у каналда Жасурбекни ўзи эгалик қилиб, турли ҳил ўзбек(араб)
тилида “нашида”лар, сўратлар, қўшиқлар, шерлар ва мақоллар жойлаштириб
келганлигини, бироқ у каналда жойлаштирилган материалларни ҳаммасини
очиб кўрмаганлигини, ёдида бори шу ки у Жасурбек томонидан
жойлаштирилган бўлган “Шахид болиб кетсак рози болингиз” деб номланган
узбек тилида бўлган қўшиқни эшиттиб курганлигини, 2024 йил 31 октябрь
куни, у ўқишда “сессия”ни топшириб, яшаш уйига “метро”да қайтаётган
вақтида, Жасурбекни кўриб қолганлигини, у хам ишдан чиқиб уйига қайтаётган
бўлганлигини, шунда “метро”ни бекатигача бориб ташқарига чиқганлигини, ва
у унга “компьютер” хонага кириб чиқишини, уни кутиб туришини
сўраганлигини ва кўп вақт ўтмай у қайтиб чиқиб, қўлида ўзи билан “Аёллар
олдинга Эркаклар орқага” ёзувли қоғозни олиб чиқганлигини, у ундан ушбу
қоғозни нима қиласан деб сўраганида, у унга ушбу қоғозни “автобус”ларга
ёпиштириб
чиқишини,
одамларни
“реакцияси”ни
билмоқчлигини
айтганлигини, у бунга қизиқиб қолганлигини ва у билан биргаликда
борганлигини, Чилонзор туманининг Ц мавзесидаги №34 йўналишидаги
автобусга чиқишганлигини, Жасурбек автобус хайдовчисига, эксперимент
ўтқазишлигини, одамларни “реакцияси”ни билишлик учун “Аёллар олдинга
Эркаклар орқага” ёзувли қоғоз ойнасига ёпиштирмоқчилигини айтганлигини,
хайдовчи қаршилик билдирмаганидан сўнг, Жасурбек ушбу ёзувли қоғозни
ойнага ёпиштириб олганлигини, у эса бу жараённи видеога олганлигини, сўнг
улар тарқалиб уйиларига кетишганлигини, орадан вақт ўтиб 2024 йил 06 ноябрь
куни, унга Жасурбек телефон қилиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБда
эканлигини айтиб шу ерга келишимни сўраганлигини ва у ИИО ФМБга
борганлигини, у ерда ҳодимлар улар билан муқаддам автобусда бўлиб ўтган
ҳолат юзасидан сўриштирув ишларини олиб боришганлигини, у уларга
юқорида айтганларини гапириб берганлигини, сўнг уни телефонини кўздан
кечириб ўтишганида, Жасурбекни телефонидан, яъни “23” номли каналида
жойлаштириб
келинган
материаллардан
бири
тақиқланганлиги
аниқланганлигини, яъни бу “Шахид болиб кетсак рози болингиз” деб
номланган нашиида бўлганлигини, у ходимларга ушбу каналда аъзолигини,
бироқ материаллар канал эгаси Жасурбек томонидан жойлаштириб
келинганлигини,
мазкур
“нашида”ни
тақиқланганлигидан
ҳабари
бўлмаганлигини гапириб берганлиги тўғрисида кўрсатув берди.
Гувоҳ А.Қасимова суд мажлисида 2024 йилнинг ёз ойларида ўқишга
кириш арафасида, у опаси Касимова Ферузани, ижарада яшаб келаётган
Тошкент шаҳар Учтепа тумани, 24-мавзе 52-уй, 42-хонадонига кўчиб
келганлигини, ўқишга кириш имтихонларини топшириб бўлгач, турли ҳил
овқатланиш шаҳобчаларида ишчи бўлиб ишлаб келганлигини, 2024 йил август
ойи бошида, унинг вақтинчалик ижарада яшаб келаётган манзилининг қўшни
хонадонида яшаб келаётган, ўзини Жасурб деб таништирган, унга кейинчалик
маълум бўлишича 2002 йилда туғилган Абдижалилов Жасурбек Жаҳонгир ўғли
билан танишиб қолганлигини, сухбат давомида Жасурбек РФда бир институтда
4-босқичида сиртқи таълим олиб келаётганлигини, Тошкентда эса танишлари
билан ижарада яшаб “Почта”да ишлаб келаётганлигини гапириб берганлигини,
у эса ундан ушбу почтада унга ҳам бирон бир иш бор ёки йўқлигини
сўраганлигини, Жасурбек ишҳонага бориб сўриштириб кўриб айтиб
юборишини айтганлигини ва улар телефон рақамлари билан алмашиб
олишганлигини, Жасурбек унга ўзини +99877 013-23-07 сонли рақамини
берганлигини, орадан бир икки кун ўтиб Жасурбек унга телефон қилиб,
“Почтамп”нинг Чилонзор туманидаги “Сингапур” Университетининг ёнида
жойлашган 100185-бўлимида операторликка жой борлигини айтганлигини, у
мазкур жойга борганида уни бир ишчи аёл кутиб олиб ишни тушунтириб
берганлигини, иш тартиби унга мақул келганлиги сабабли мазкур бўлимда
операторликка ишга кирганлигини, орадан 3-4 кунлар ўтиб у Жасурбек билан
ёзишиб қолганида, ундан дўгонаси Абдувалиева Нозимага иш кераклигини,
унга хам “Почтамп”да иш борлигини ёки йўқлигини сўраганида, у кўришиб
гаплашамиз деб жавоб берганлигини ва гаплашган кунни кечки вақтида яшаш
домини олдида у, дўгонаси Нозима
ва Жасурбеклар биргаликда
кўришишганлиги, Жасурбек Нозимага “почтамп”нинг бир бўлимида
операторликка иш топиб берганлигини, Жасурбек билан иш юзасидан алоқа
ушлаб туриб гаплашиб келганлигини, Ж.Абдижалиловнинг +99877 013-23-07
рақамига интернетнинг “Телеграм” ижтимоий таромғида очилган бўлган
аккаунтини бош саҳифасига кирганида “23” номли ўзи ҳақида бўлган каналига
ўтиш “ссылкаси”ни кўриб, мазкур қаналга қўшилиб олганлигини, ушбу каналда
Жасурбек турли ҳил расмлар, “цитата”лар, табиятни расмлари, қўшиқлар ҳамда
“нашида”ларни жойлаштириб турганлигини, обуначилар сони 30 нафар
бўлганлигини, мазкур каналга Жасурбекдан ташқари бошқа бирон бир шахс
материалларни жойлаштириш имконига эга бўлмаганлигини, у ердаги файллар
ҳамда материалларни юқлаб олиш канал эгаси, яъни Жасурбек томонидан
тақиқлаб қўйилганлигини, бироқ у каналга жойлаштириб келинган қўшиқ ва
“нашида”ларни кўпини эшитиб келмаганлигини, орадан вақт ўтиб, 2024 йил 18
ноябрь куни, уни ва дўгонаси Нозимани ИИО ходимлари Чилонзор тумани
ИИО ФМБга чақиртиришганлигини, у ерга келганида ходимлар у билан
Жасурбек хақида сўриштирув ишларини олиб боришганлигини ва у уларга у
ҳақида билганини гапириб берганлигини, сўнг ходимлар ундан “23” номли
канал ҳақида сўраб ўтишганлигини, у уларга мазкур каналга аъзо бўлганлигини
унинг эгаси Жасурбек бўлганлигини, уни узи мазкур каналга турли ҳил
расмлар, қўшиқлар, “нашида”лар ва видеоларни жойлаштириб келганлигини
айтиб берганлигини, ходимлар унга мазкур каналга жойлаштирилган бўлган
“Шахид болиб кетсак рози болингиз” номли қўшиқ ва араб тилида бўлган
бошқа бир иккита қўшиқларни эшиттириб ўтиб, ушбу аудиоматериаллар
тақиқланганлигини маълум қилишганлигини, аммо у уларга ушбу
аудиоматериалларни эшитмаганлигини, сабаби вақти бўлганида канални
кўзатганлигини, ва у ерда барча жойлаштирилган материалларни очиб
кўрмаганлигини, қолаверса Жасурбек томонидан жойлаштириб келинган
материаллар тақиқланганлигини билмаганлигимни гапириб берганлиги
тўғрисида кўрсатув берди.
Суд мажлсида сўралган гувоҳ Н.Абдувалиева гувоҳ А.Қасимова берган
кўрсатувларга айнан ўхшаш кўрсатув берди.
Суд, судланувчи Ж.Абдижалиловнинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг айбловга тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва гувоҳларнинг берган
кўрсатувларидан ташқари, терговга қадар текширув ҳужжатлари, гувоҳларнинг
дастлабки терговда берган кўрсатмалари, нарсани кўздан кечириш баённомаси,
фотоилова ва ашёвий далил қарори, экспертиза хулосаси ҳамда жиноят иши
бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Ж.Абдижалиловнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан Ж.Абдижалилов ўзининг қасддан, онгли
равишда содир қилган жиноий хатти-харакатлари билан, диний ақидапарастлик
ғоялари билан йўғрилган маълумотларни интернет жаҳон ахборот тармоғидан
фойдаланиб тарқатишда ифодаланган хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 37-бандида ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси
санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада
назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги;
бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида
кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси,
жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки
содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва
бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозимлиги;
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд
қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи
айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши
мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, Ж.Абдижалиловга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда,
Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, ҳаракатларида
Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасида назарда тутилган жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганини инобатга олиб, айбловга тўлиқ
иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖК 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
шунингдек, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, жиноят содир
этилиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар
деб топиб, унга ЖК 2441-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
ушбу модда санкциясида назарда тутилмаган енгилроқ жазони, яъни озодликни
чеклаш
жазосини
тайинлашни,
ЖКнинг
62-моддаси
тартибида
Ж.Абдижалиловнинг ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 21 ноябрь08 апрель 2025 йил) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, унга узил-кесил
ўташ учун озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, иш бўйича ашёвий далил деб топилган Ж.Абдижалиловга тегишли
“Iphone 11 Pro Max” русумли уяли телефон аппаратини ҳукм қонуний кучга
кирганидан сўнг йўқ қилишни ва бир дона DVD-R дискни жиноят иши
хужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни;
судланувчи Ж.Абдижалиловга тегишли +998770132307 абонент рақамлари
орқали расмийлаштирилган интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Тelegram”
мессенжеридаги “boyWhoLived_2002” номли профили ва ушбу профилдаги “23”
номли каналини Рақамли технологиялар вазирлиги мутахассислари орқали
блокланишини белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд
Абдижалилов Жасурбек Жахонгир ўғли (ABDIJALILOV JASURBEK
JAHONGIR O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми
“г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва
унга шу модда бўйича ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Ж.Абдижалиловни
ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 21 ноябрь-2025 йил 8 апрель) ҳар
бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб,
тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил 4 (тўрт) йил 7 (етти)
ой 12 (ўн икки) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Жазо ижросини таъминлаш Ж.Абдижалиловнинг яшаш жойи бўйича ИИО
ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Ж.Абдижалилов жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Ж.Абдижалиловга
ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига қайтиб келиши учун зарур
бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 24-мавзе,
52-уй 16-хонадондан чиқиши чекласин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан
рўйхатдан ўтиб туриш;
-ҳар ойда бир маротаба Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий
кутубхонасига ташриф буюриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
Ж.Абдижалиловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
Ж.Абдижалиловга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт
чорасига алмаштирилсин ва у суд залидан дархол қамоқдан озод қилинсин.
Ж.Абдижалиловга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасиҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган Ж.Абдижалиловга тегишли “Iphone
11 Pro Max” русумли уяли телефон аппаратини ҳукм қонуний кучга кирганидан
сўнг йўқ қилинсин ва бир дона DVD-R дискни жиноят иши хужжатлари билан
бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Судланувчи Ж.Абдижалиловга тегишли +998770132307 абонент рақамлари
орқали расмийлаштирилган интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Тelegram”
мессенжеридаги “boyWhoLived_2002” номли профили ва ушбу профилдаги “23”
номли каналини Рақамли технологиялар вазирлиги мутахассислари орқали
блоклансин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд
орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция
тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев