← Назад
Решение #763295 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 201 | — | law | |
| тисодой Процессуал кодекси | 74 | — | code_article | |
| БКнинг | 4 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 7 октябрь 4-1704-2201/1167-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- Андижон вилоят
Божхона бошқармасининг жавобгар- “Rizvon euro trans” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар
вакиллари З.Собиржонов, Д.Абдурахмонов (ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари А.Махмудов, М.Қодиров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилоят Божхона бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар”
деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Rizvon euro
trans” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар”
деб аталади)дан 393 765 828,08 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, даъво аризада
кўрсатилган важларни такрорлашиб, Давлат божхона қўмитаси томонидан
Германия Фелератив Республикасига юборилган алоқа хати асосида олиб
келинган ярим таркамали транспорт воситалари божхона юк декларацияси
ҳамда унга илова қилинган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасида
ишлаб чиқарилганли 2015 йил этиб қайд этилган бўлсада жавобгар томонидан
олиб келинган 2 дона транспорт воситалари ярим тиркамалар 2013 йилда
ишлаб чиқарилганлиги юзасидан маълумотнома асосида аниқланганлигини,
шунга кўра жавобгарга нисбатан импорт махсулоти учун утилизация ва божхона
божлари қайта хисобланганлигини, божхона юк декларациясига мазкур
давлатнинг транспорт воситасини қайд этишга ваколатли бўлган идора
томонидан тақдим этилган техник паспорт ҳам илова этилганлигини,
тиркамаларда уларнинг ишлаб чиқариш санаси қайд этилмаганлиги
аниқланганлигини билдиришиб, даъвони қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, даъво ариза асоссиз
эканлигини, жамият давлатлараро юк ташиш хизмати кўрсатиш фаолиятини
олиб боришлигини, муддати ўтган ва яроқсиз бўлган транспорт воситалари
бошқа давлат ҳудудига киритилмаслигини, транспорт воситасини сотиб олишда
ҳамда унга тегишли бўлган расмий хужжатларда 2015 йила ишлаб
чиқарилганлиги қайд этилганлигини, даъвогар томонидан олинган маълумотда
қайд этилган сана қўл ёзма шаклида ўзгартирилганлигини, қўшимча маълумот
тегишли тартибда тасдиқланмаганлигини, талаб этилган маблағ 2 та янги
ишлаб
чиқарилган
тиркамалар
олиш
мумкинлигини,
даъвогар
асослантирилмаган алоқа хатлари асосида талаб этган маблағлар жамият
фолиятнинг банкротликка олиб келишлигини, тиркамаларда уларнинг ишлаб
чиқариш санаси қайд этилмаганлигини, мазкур ҳолат даъвогар вакиллари
томонидан ўрганилганлигини билдиришиб, даъвони рад этишликни сўрашди.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони рад
этишликни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, жавобгар номига Полда давлатидан
2021 йил 3 октябрь куни FA3/10/2021, FA/2/10/2021-сонли инвойсларлар
асосида ТИФ ТН коди 8716 39 8006 VIN рақами WSM00000003180206 ва
WSM00000003180214 бўлган, “Schmitz Cargobull” русумли ярим тиркамалар 2015
йилда ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган ҳолда 03011/28.10.2021/0011484,
03011/11/11.112021/0012127-сонли божхона юк декларациялари билан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги “Автомобил
транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5225-сонли Қарори асосида божхона божи ва
утилизация йиғимларидан имтиёз қвўлланилиб “эркин муомалага чиқариш”
божхона режимига жойлаштирилган.
Давлат божхона қўмитасининг Божхона аудити бошқармаси томонидан
олиб келинган ярим тиркамаларнинг ишлаб чиқарилган йилига аниқлик
киритиш мақсадида Германия Федератив Республикаси божхона хизматига
2022 йил 2 март куни сўровнома юборилган бўлиб, мазкур сўровномага жавобан
2022 йил 14 апрель куни тасдиқланган жавоб хати юборилган бўлиб мазкур
маълумот ва унинг иловасида юқоридаги иккала ярим тиркамалар компютер
ёзувида 2015 йилда ишлаб чиқарилганлиги қайд этилган. Бироқ, ярим
тиркамаларнинг номи қайд этилган қаторда қўл ёзма шаклда 2013 ёзуви қайд
этилган.
Божхона қўмитаси томонидан қўл ёзма шаклида қайд этилган маълумотга
аниқлик киритиш мақсададида Германи Федератив Республикасига қайта
сўровнома юборилган бўлиб, 2022 йил 20 июнда тегишли тартибда
тасдиқланмаган жавоб хати юборилган бўлиб, унда юқоридаги иккита ярим
тиркамалар 2013 йилда ишлаб чиқарилганлиги қайд этилган.
2022 йил 23 июль куни даъвогар томонидан Божхона кодексининг 201моддасига асосан товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона
назоратини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиниб, қарорга асосан ишчи гуруҳи
тошкил этилган. 2022 йил 27 июль куни ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш
ўтказилиб қўшимча 393 765 828,08 сўм миқдорида божхона тўловларини
ундириш тўғрисида хулоса тақдим этилган.
2022 йил 27 июль куни даъвогар томонидан қўшимча хисобланган божхона
тўловларини ихтиёрий амалга ошириш юзасидан талабнома юборилган.
Талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (кейинги ўринларда матнда
“БК” деб аталади)нинг 201-моддасига кўра, божхона органлари товарлар
чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонунчилик
бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса,
божхона назоратини амалга оширишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги
“Автомобил транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5225-сонли Қарорига асосан, юк ташиш учун
мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган «Евро-5» ва ундан
юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари
(ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 23 (самосваллардан ташқари); тиркамалар ва
ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39)ларга 2025 йил 1 январга
қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларга божхона божининг,
утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун
автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги
“Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга
солиш ҳамда божхона-тариф жихатдан тартибга солиш тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сонли қарори ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 2 июндаги
“Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг
тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида”ги 347-сонли
қарорига асосан 393 765 828,08 сўм қўшимча тўловлар ҳисобланган.
Даъвогар томонидан қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини
ҳисоблаш учун тақдим этилган Германия Федератив Республикасининг
2022 йил 14 апрель кунги тасдиқланган алоқа хати иловасида ярим тиркамалар
2015 йилда ишлаб чиқарилганлиги қайд этилган. 2022 йил 20 июль кунги
маълумотнома белгиланган тартибда тасдиқланмаган.
Суд даъвогар томонидан тақдим этилган 2022 йил 20 июль кунги
маълумотни белгиланган тартибда тасдиқланмаганлиги сабабли номабқул
далил деб баҳолайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодой Процессуал кодексининг
74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни
суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб
чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Шунингдек, Полша давлатидан импорт қилинаётган транспорт
воситаларини божхона юк декларацияларига мазкур транспорт воситалари
2015 йилда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи гувоҳномалариилова
қилинган.
Чет давлатига тегишли бўлган божхона юк декларацияларига илова
қилинган ярим тиркамали автотранспорт воситаларини қайд этиш хужжатлари
даъвогар вакиллари томонидан судга тақдим этилган бўлиб, мазкур
хужжатларда транспорт воситалари 2015 йилда ишлаб чиқарилганлиги қайд
этилган.
БКнинг 4-моддасига кўра, божхона тўғрисидаги қонунчиликдаги барча
бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар ташқи
иқтисодий фаолият иштирокчисининг фойдасига талқин қилинишлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 393 765 828,08 сўм божхона
тўловларини ундириш талабини рад этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини мухокама этиб, даъвогар ҳисобидан Республика
бюджетига давлат божи тўловини ундиришни, бироқ даъвогар давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 74, 176-179-моддаларига асосланиб
қарор қилди:
Даъво рад этилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати Андижон вилоят Божхона
бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев