Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/727 Дата решения 07.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый OBOD FAYZ DIYORI KLASTER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 918165 Claim ID 2898900 PDF Hash 47f2ba350a00f521... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 07 октябрь 4-1706-2201/727-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи – Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – “*******************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 903 120 279 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ************** (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли ишончнома асосан) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Аризачи Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда ДСБ деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “*******************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 547 442,67 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун мудддати ўтган қарздорликнинг 5 ва 10 фоиз эквивалентида 903 120 279 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 09 сентябрь кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда АТ “Ҳалқбанки” жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ “Ҳалқбанки”дан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ “Ҳалқбанки” судга ариза ва маълумотнома тақдим этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар, учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ “Ҳалқбанки” вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, судга ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Учинчи шахслар Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда АТ “Ҳалқбанки” жавобгарнинг ҳозирги кунда 547 442,67 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида судга маълумотнома тақдим этган. Суд аризачининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил 10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган. Мазкур таҳлилларга кўра: 1. Жавобгар билан Қирғизистоннинг ОсОО “Капитал Карго” компанияси ўртасида 2020 йил 19 феварль кунида 1902-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 200269316306999255200100001) экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 394 439 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги сабабли ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 27 январь куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида 213 075 356 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Бундан ташқари жавобгарга экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни 394 439 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 23 май куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида 437 633 620 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 2. Жавобгар билан Қирғизистоннинг ИП “Алижан уулу Азизбек” компанияси ўртасида 2020 йил 31 май кунида ЕХ-0105-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 2002693163069992552200100002) экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 153 003,67 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги сабабли ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 27 январь куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида 82 662 353 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Бундан ташқари жавобгарга экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни 153 003,67 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 23 май куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида 169 758 949 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан кейин ДСБ жавобгарга нисбатан 2 та шартнома бўйича хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун (394439 + 153003,67) 547 442,67 АҚШ долларининг 5 фоиз, (19 721,95 + 7650,18) жами, 27 372,13 АҚШ доллари эквавелентида 295 727 709 сўм, (394439 + 153003,67) 547 442,67 АҚШ долларининг 10 фоиз, ( 39 443,9 + 15 300,37) жами, 54 744,27 АҚШ доллари эквавелентида 607 392 569 сўм, жами 5 ва 10 жами 15 фоиз (54 744,27 + 27 372,13) = 82 116,4 АҚШ долларига нисбатан эквивалетида (607 392 569 + 295 727 709) жами 903 120 279 сўм миқдорида молиявий жарима ундириш талаби билан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг 22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Низомнинг 24-бандида экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган экспорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “*******************” масъулияти чекланган жамияти ва Қирғизистоннинг ОсОО “Капитал Карго” компанияси ўртасида 2020 йил 19 февраль кунида 1902-сонли экспорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2020 йил 29 февраль, 2020 йил 01 март кунги божхона юк декларациялари орқали жами 394 439 АҚШ доллари қийматидаги махсулотлар чиқарилган. Мазкур экспорт шартномаси бўйича хорижий хамкор томонидан пул маблағлари ҳисоб рақамига туширмаганлиги натижасида 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 394 439 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 27 январь куни юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, “*******************” масъулияти чекланган жамияти ва Қирғизистоннинг ИП “Алижан уулу Азизбек” компанияси ўртасида 2020 йил 31 май кунида ЕХ-0105-сонли экспорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2020 йил 01, 22, 28, 30 июнь кунги божхона юк декларациялари орқали жами 153 003,67 АҚШ доллари қийматидаги махсулотлар чиқарилган. Мазкур экспорт шартномаси бўйича хорижий хамкор томонидан пул маблағлари ҳисоб рақамига туширмаганлиги натижасида 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 153 003,67 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 23 май куни юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда суд ДСБнинг талабини асосли деб ҳисоблайди. Булар аризачи вакилининг тушунтиришлари, учинчи шахсларнинг маълумотномалари ва ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу боис, суд жавобгарга нисбатан валюта ҳисобрақамига белгиланган муддатида келиб тушмаган жами (394439 + 153003,67) 547 442,67 АҚШ долларининг 5 фоиз, (19 721,95 + 7650,18) жами, 27 372,13 АҚШ доллари эквавелентида 295 727 709 сўм, (394439 + 153003,67) 547 442,67 АҚШ долларининг 10 фоиз, ( 39 443,9 + 15 300,37) жами, 54 744,27 АҚШ доллари эквивалентида 607 392 569 сўм, жами 5 ва 10 жами 15 фоиз (54 744,27 + 27 372,13) = 82 116,4 АҚШ долларига нисбатан эквивалентида (607 392 569 + 295 727 709) жами 903 120 279 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилиши тўғрисида жавобгарга тушунтириш берилсин. 6 ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*******************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 547 442,67 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 ва 10 жами 15 фоизи миқдорида, яъни 82 116,4 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 903 120 279 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. “*******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов